← Назад
Решение #2820209 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онунини | 18 | — | law |
Текст решения
7 595 символов
4-1706-2501/1793-сонли иш
Судья: Р.Г.Асқаров
Андижон шаҳар
2026 йил 19 январь
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг
раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Ф.Ибодов
(2026 йил 8 январь кунги 01/10-17-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар
вакили З.Хошимов (2025 йил 15 декабрь кунги ишончнома асосида)лар
иштирокида, даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат
муассасасининг жавобгар “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига бўйича
322 158 480 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 214 772 320 сўм
асосий қарздорлик, 50 739 858 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Sk rt n t kstil” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқига бўйича
322 158 480 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 214 772 320 сўм
асосий қарздорлик, 50 739 858 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисида, тарафлар ўртасида
медиатив келишувга эришилганлигини билдириб, тарафлар иштирокида
тузилган медиатив келишувини судга тақдим қилиб, даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўрадилар.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар ўртасида
2026 йил 16 январь куни медиатив келишув тузилган. ушбу медиатив
келишувда, жавобгар даъвогарга даъво аризада келтириб ўтилган
қарздорликни 02.02.2026 йил куни 208 930 800 сўм, 02.03.2026 йил куни
109 000 000 сўм, 02.04.2026 йил куни 109 000 000 сўм, 01.05.2026 йил куни
110 000 000 сўм жами 536.930.800 сўм қарздорликни 02.06.2026 йил кунига
қадарли қоплаб беради ва даъвогар жавобгардан даъво бўйича сўралган
50.739.858 сўм банк фоизи талабидан воз кечиши тўғрисида келишувга
эришилган. Шунингдек даъвогар томонидан олдиндан тўланган 103 000 сўм
ВКА харажати ва 41.200 сўм почта харажатларини тўлаб беришни жавобгар
зиммасига олади деб келишилган.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тарафлар
томонидан имзоланган 2026 йил 16 январь куни тузилган медиация
келишувини ўрганиб чиқиб, даъво аризани кўрмасдан қолдириш лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал
этиши мумкин.
Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига
қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 7моддаси кўра, медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда
қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан, медиаторнинг фаолияти
профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва
медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши
мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари
тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул
қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш
тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт
тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги
ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
Тарафлар ўртасида 2026 йил 16 январь куни тузилган медиатив келишув
№000844-рақамли сертификатга эга бўлган профессионал медиаторлар
реестрида рўйхатда турган медиатор Билолов Исломбек Илхомбекович
томонидан тасдиқланган.
Суд, тақдим этилган медиатив битимни ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишув қонун талаблари
асосида расмийлаштирилган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси биринчи қисми, 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини 17моддаси 6-бандига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида
ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини
18-моддаси 1-қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
тўланган бўлса қайтарилади.
Юқоридагиларга асосан суд, тарафлар ўртасида 16.01.2026 йил куни
низо бўйича медиация келишувига эришилгани муносабати билан аризани
кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган
11 753 413 сўм давлат божини қайтаришни лозим топди.
Бинобарин суд, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунини 7,12,17-моддалари, “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунинг 18моддасини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
131, 195-196-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2501/1793-сонли иш
бўйича тақдим этилган медиация келишуви иш юритувига қабул қилинсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2501/1793-сонли иши
бўйича тарафлар медиатив келишувига эришилганлиги инобатга олинсин.
“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасининг
“Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан институт ва нав
оргинаторларига авторлик ҳуқуқига бўйича 322 158 480 сўм, уруғчиликни
ривожлантириш марказига 214 772 320 сўм асосий қарздорлик, 50 739 858
сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Жавобгар “Sk rt n t kstil” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси
фойдасига олдиндан тўланган видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Давлат божи тарафлардан ундирилмасин.
Даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасига
олдиндан тўланган 11 753 413 сўм давлат божи қайтарилсин ва бу тўғрисида
маълумотнома берилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши(протест келтириш) мумкин.
Судья
Р.Г.Асқаров