Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9499 Дата решения 19.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение H nif Y vr S m nt Ответчик / Подсудимый Just-M m nt
Source ID cf3ba97b-2a85-471f-a201-0dc077a07e0e Claim ID PDF Hash aa4c8ba9a8371759... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 686 символов
4-1701-2501/9499-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 19 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар тугатиш бошқарувчиси А.Гаипов ва жавобгар вакили Б.Салохитдинов(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар «H nif Y vr S m nt” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси А.Гаиповнинг жавобгар «Just-M m nt” масъулияти чекланган жамиятидан 1 680 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «H nif Y vr S m nt” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Just-M m nt” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 1 680 000 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси жамиятни тугатишга доир иш юритиш жараёнида тарафлар ўртасидаги 2025 йил 27 январдаги 24/77-сонли шартномага биноан 1 680 000 000 сўмлик 2025 йил 3 февралда 27-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги аниқланганлиги, бироқ маҳсулот кирим қилинганлиги ҳақида хеч қандай ҳужжат топилмаганлигини билдириб, қонуний ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили ўз кўргазмасида, даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъвогарни танимаслиги ва у билан шартнома тузилмаганлиги, ҳисобварақ-фактура хатолик билан қабул қилиб олинганлиги, мазкур ҳолат солиқ бошқармаси томонидан бекор қилинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар жамият Хоразм вилояти, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июндаги 4-2201-2503/4689-сонли ҳал қилув қарорига биноан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, А.Гаипов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш жараёнида жамиятнинг электрон кабинети орқали 2025 йил 27 январдаги 24/77-сонли шартномага биноан 1 680 000 000 сўмлик 2025 йил 3 февралда 27-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги аниқланганлиги сабабли судга жавобгардан 1 680 000 000 сўм ундиришни сўарб даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъво аризага илова қилинган ҳисобварақ-фактурага кўра, 2025 йил 27 январдаги 24/77-сонли шартномага биноан 1 680 000 000 сўмлик 2025 йил 3 февралда 27-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, м[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш] аҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, Андижон вилоят солиқ бошқармасининг жавобгарга 2026 йил 19 январдаги 20-03853-сонли алоқа хатига биноан 2025 йил 3 февралда 27-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича етказиб берилган товар учун ҳисобга олинган қўшимча қиймат солиғини ҳисобдан чиқариш бўйича солиқ органига қайта ҳисобот юбориб, қўшилган қиймат солиқ суммаси ҳисобдан чиқарилганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим қилиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига асосан, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календаръ кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календаръ кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварак-фактуралар тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогар томонида мазкур шартномага асосан маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар яъни юк хати, ишончнома ва топшириш далолатномаси тақдим этилмаганлигини, жавобгар томонидан мазкур маҳсулотлар аслида етказиб берилганлигига эътироз билдирганлиги, солиқ бошқармаси томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобдан чиқарилганлигини инобатга олиб суд, даъво талаби қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 33 600 000 сўм давлат божини жавобгардан еспублика бюджетига ундиришни, жавобгардан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «H nif Y vr S m nt” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «H nif Y vr S m nt” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 33 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «H nif Y vr S m nt” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши ) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов