Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1702-2502/2892 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение IK R TT N Ответчик / Подсудимый URB N LYUKS
Source ID 78f897d4-5262-4c7e-b189-16aac5f60ccc Claim ID PDF Hash c0570a9bfb373736... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандига асосан ФК 419-моддаси бандига асосан ФК 419 law
ини ва ФКнинг 327-моддаси ини ва ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 024 символов
4-1702-2502/2892-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 16 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Файзуллаев (2026 йил 5 январдаги 9-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар « IK R TT N” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «URB N LYUKS” масъулияти чекланган жамиятидан 500 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня, 3 068 000 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносидаги видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: « IK R TT N” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «URB N LYUKS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 500 000 000 сўм асосий қарз, 40 000 000 сўм пеня ҳамда 3 068 000 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, шартномага асосан жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериши учун пул маблағи ўтказиб берилганлиги бироқ, жавобгар маҳсулотларни етказиб бермаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақтида ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги моддага асосланиб суд, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 7 октябрда 38-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган. Мазкур шартномага кўра, жавобгар даъвогарга умумий қиймати 500 000 000 сўмлик “Труба” маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 2025 йил 7 октябрдаги 1168-сонли тўлов топшириқномасига асосан 500 000 000 сўм пул маблағини ўтказиб берган бўлиб, шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар маҳсулотларни пул маблағи келиб тушагнидан сўнг 30 банк иш куни ичида даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини бажармай, маҳсулотларни етказиб бермаган. Тўловларни амалга ошириш ҳақидаги даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, м[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Маҳсулот етказиб бериш] аҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисми асосли бўлганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига 500 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан 40 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра, жавобгар шартнома бўйича маҳсулотларни етказиб беришни кечиктирган тақдирда кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий миқдори етказиб бермаган маҳсулот қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвонинг жарима ундириш талаби ҳам асосли ҳисобланади. ФК 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд ушбу модда талабидан келиб чиқиб, неустойка миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Шу билан бирга даъвогар даъво талабида жавобгарга маҳсулот учун 500 000 000 сўм ўтказиб берган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилмаганлиги сабабли 3 068 000 сўм миқдорида фоиз ундиришни сўраган. ФК 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФК 419-моддасига асосан агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги Мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 14-бандига асосан ФК 419-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи олди-сотди шартномаси асосида унга топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ФКнинг 327-моддасига асосан бошқа шахснинг пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, даъвонинг 3 068 000 сўм фоиз ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 500 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 10 086 360 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «URB N LYUKS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар « IK R TT N” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 500 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 3 068 000 сўм фоиз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмни қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «URB N LYUKS” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 10 861 360 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «URB N LYUKS” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов