Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1703-2501/7446 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый V DIY S N T F XRI
Source ID da3f5312-25b2-45aa-be29-6eb2851b71d9 Claim ID PDF Hash b1079e26bd077c8d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 255 символов
4-1703-2501/7446-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 16 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, кенгаш вакили О.Шохобов (2026 йил 6 январдаги 01/05-08-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон вилоят фермерлар кенгашининг «ULUG’N RD SHERZ DBEK YERI” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «V DIY S N T F XRI” масъулияти чекланган жамиятидан 549 753 900 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилоят фермерлар кенгаши (кейинги матнларда кенгаш деб юритилади) «ULUG’N RD SHERZ DBEK YERI” фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «V DIY S N T F XRI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 549 753 900 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида кенгаш вакили жавобгарнинг фермер хўжалиги олдидаги қарздорлиги суд мажлиси кунига қадарли қисман бартараф этилганлигини билдириб, қонуний ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПК 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги моддага асосланиб суд, ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, кенгаш вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 17 февралда 44710-сонли “Пахта хом ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 95 688 кг пахта хом ашёси етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотни харид қилиш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга пахта маҳсулотини етказиб берган бўлиб, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлса-да, 549 753 900 сўм қарздорликка йўл қўйган. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 466-моддасига асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Бироқ, кенгаш вакили томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлсада, суд мажлисига қадар қисман тўловлар қилинганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 184 768 900 сўм ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 184 768 900 сўм асосий қарзни ундиришни, жавобгардан кенгаш фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ 10 995 078 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 449, 465-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 170-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «V DIY S N T F XRI” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «ULUG’N RD SHERZ DBEK YERI” фермер хўжалиги фойдасига 184 768 900 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар «V DIY S N T F XRI” масъулияти чекланган жамиятидан Андижон вилоят фермерлар кенгаши 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «V DIY S N T F XRI” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 10 995 078 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов