← Назад
Решение #2820812 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| ПКнинг | 170 | — | law | |
| ПКнинг | 211 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law |
Текст решения
11 843 символов
4-1703-2501/7707-сонли иш
Х.Абдураимов
Андижон шаҳри
Судья:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ
2026 йил 16 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абдураимов раислигида,
судья ёрдамчиси Ё.Жалолдиновани котибалигида, Бўстон туман солиқ
инспекциясининг қарздор- “XATR FAYZ 2020” масъулияти чекланган жамиятини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Қ,Мирзаев ва А.Эргашбоев (2026 йил
6 январдаги 16-00014-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Бўстон туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
судга аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор - “XATR FAYZ 2020” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган.
Аниқланишича, қарздор Давлат хизматлари марказининг 2019 йил
30 сентябрдаги №765753-сон реестр рақам билан тадбиркорлик суъбекти сифатида
давлат рўйҳатидан ўтказилган. Таъсис хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик
манзили: Бўстон туман, Маориф МФЙ, Мухташам кўчаси деб белгиланган. Қарздор
жамият таъсисчиси ва раҳбари Бозорова Мухаррам Абдулхаевна ҳисобланади.
Бўстон туман солиқ инспекцияси, қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини
тахлил қилганда, 2025 йил 3 сентябрь ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 83 277 124 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги, қарздор фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини тўламасдан
келаётганлиги аниқланган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига
қаратиш тўғрисидаги аризачининг 3338863-сонли солиқ қарзни қарздорнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарори Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман
бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан
қайтарган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили ариза талабини қувватлади,
қарздорнинг 83 277 124 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлигини билдириб, қарздорни
тўловга қобилиятсизлик деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўради.
Қарздор вакили суд мажлисига қадар илтимоснома тақдим этиб, ушбу
илтимоснома орқали ишни қарздор иштирокисиз кўришни ҳамда жамиятни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
ПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ПКнинг 128, 170-моддаларига мувофиқ, ишни қарздор вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, тарафларнинг солиқ инспекцияси аризасини қаноатлантириш ҳақидаги
фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириб, қарздорни
тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва тугатишга доир иш очишни лозим деб
ҳисоблайди.
Чунки, қарздор уч ойдан ортиқ муддат давомида солиқ қарздорлигини
тўламасдан келмоқда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети
олдидаги қарздорлигининг умумий қиймати 83 277 124 сўмни ташкил этади. Солиқ
ва мажбурий тўловлардан бўлган қарз жавобгарнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
сабабли тўланмасдан келган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига
қаратиш тўғрисидаги аризачининг 3338863-сонли солиқ қарзни қарздорнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Бўстон
туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига
асосан қайтарган.
Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш учун асослар
мавжуд.
Зеро, ПКнинг 211-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа
манфаатдор шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги
ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф
этилади.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига асосан, тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган
ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 241-моддасига биноан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва
уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда,
ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза,
кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи,
давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир
бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд
санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори
ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан
эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим
этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир
бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз
талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган
қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг
илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибтаомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда
тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин.
Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими
томонидан 4-тоифали суд бошқарувчиси Абдуллаев Хотамбек брохимович тавсия
этилган, Х.Абдуллаевга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига тайинлашга монеълик
қилувчи ҳолатлар аниқланмади.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 4-тоифали суд
бошқарувчиси Абдуллаев Хотамбек брохимовични тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим деб топди.
Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари
бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини тахлил
қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини кўриш,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли
Қарори
билан тасдиқланган
“Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш
ишларини 2026 йил 16 апрель кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим
топди.
Суд даъвогарнинг даьво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Зеро, ПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсизлик
деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 241, 242-моддаларини, қтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Ариза қаноатлантирилсин.
2. “XATR FAYZ 2020” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсизлик
деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Абдуллаев Хотамбек брохимович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий
матбуотда 10 кун ичида эълон бериш;
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун);
- кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат- 1ой);
- қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат-1 ой);
- қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари
бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун);
- кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини
кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида);
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
- қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича);
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги
224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва
судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой);
- кредиторлар
талабларини
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда
тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш;
- ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига жорий
ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний
ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги
ҳақида огоҳлантирилсин.
“XATR FAYZ 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи;
- Бўстон туман солиқ инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.Абдураимов