← Назад
Решение #2820820 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| арсозлик Кодекси | 31 | — | code_article | |
| бундан ушбу Кодекс | 17 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 640 символов
4-1701-2502/9522-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 16 январь
Андижон
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.К.Абдураимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Жалолдинованинг суд
мажлисида котибалигида, даъвогар вакили Э.Алижонов (2026 йил 12
январдаги №02-01/57-сонли ишончнома )нинг иштирокида, даъвогар
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “DR M HOUS
FIN NC ” масъулияти чекланган жамиятидан 214 859 865 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “DR M
HOUS FIN NC ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)дан 214 859 865 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабани қўллаб-қувватлаб,
даъво аризасида келтирган важларини тасдиқлаб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2025 йилнинг
12 сентябрда 215508646-сонли ариза билан Андижон вилояти, Андижон
тумани, Гумбаз МФЙ, Гумбаз кўчаси, 790-уйда мавжуд бино иншоотларни
бузиб ўрнига 9 дона 7-қаватли 8-қавати мансарда услубида турар жой биноси,
1-дона мактабгача таълим муассасаси биноси қурилиш ишларини бошлаш
учун Андижон вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги сохасида
худудий назорат қилиш инспекциясига мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик Кодексининг 31-моддасига
асосан қурилиш ишларини ташкил этиш пировард натижага эришиш учун
зарур бўлган барча ташкилий-техник ва технологик ечимлар қўлланилган
ҳолда шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан амалга оширилади.
Қурилиш ишлари:
буюртмачи томонидан ҳудудий инспекция объектда қурилиш-монтаж
ишлари бошланганлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин;
пудратчилар томонидан малакали муҳандис-техник ходимларни,
мутахассислар ва ишчиларни жалб этган ҳолда, бундан ушбу Кодекс
17-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
эксперт ташкилотларининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган
шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ;
қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган
лойиҳалари мажбурий равишда мавжуд бўлганда амалга оширилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги
ПҚ-4586-сонли “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш
ва қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги
ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб
давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар
бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз)
белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 0,02 фоизи Ўзбекистон
Республикаси
Қурилиш
вазирлиги
фаолиятини
қўллаб-қувватлаш
жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма), шу жумладан 0,01 фоизи
- Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари эҳтиёжларини
молиялаштиришга йўналтирилади; 0,18 фоизи ҳудудий инспекциялар
ихтиёрида қолдирилади.
Даъвогар
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрель кунги “Қурилиш соҳасига оид ягона
маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 5-иловаси талаблари
асосида 1 кун муддат ичида кўриб чиқилиб, қурилиш-монтаж ишлари давлат
рўйхатига олиниб, қурилиш обектида давлат назорати учун қурилиш-монтаж
ишлари қийматининг 0,2% миқдорида ажратма (215508646-сон ариза бўйича
107 429 932 591 0,2=214 859 865,18)
214 859 865,18
сўмга
инвойс
шакллантирилиб, қурилиш объектида давлат назорати ўрнатилган. Бироқ,
Жавобгар томонидан юқоридаги ажратма шу кунга қадар тўлаб берилмаган
Даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 10 октябрдаги №10/09-сонли
қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида юборган талабномаси эътиборсиз
қолдирилган.
Натижада даъвогар жавобгардан асосий қарздорликни ундириш
ҳақидаги даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрель
кунги йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентни
тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори 5-илова 5-бандига кўра, қурилиш
объектини рўйҳатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш
таъқиқиланади, деб кўрсатилган. Мазкур илованинг 2-боб 20-бандига асосан
қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун ариза берувчи
инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб 1 ой муддатда
тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
343-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш
вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида”
Низомнинг 10-бандига асосан Инспекциянинг асосий вазифалари:
аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги
қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя
қилинишини, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир
норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини
амалга ошириш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, объектларда бино ва
иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек,
инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш
материаллари ва буюмлар қўлланилиши юзасидан давлат назоратини амалга
ошириш;
аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва
шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармаларнинг қатъий амал
қилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг
муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб
борилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан
заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон
техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишини
таъминлаш ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник
текширувдан ўтказилишини назоратга олиш” этиб белгиланган.
Иш ҳужжатларида объектда қурилиш-монтаж ишлари бошлаш учун
Давлат хизматлари маркари томонидан шакллантирилган объектни
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарнома, инвойс, эксперт хулосаси,
талабнома, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 214 859 865 сўм асосий қарз, 4 297 198 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 170-176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DR M HOUS
FIN NC ” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси
фойдасига 214 859 865 сўм асосий қарз, 4 297 198 сўм давлат божи ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.К.Абдураимов