Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2501/9736 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый B h r84
Source ID 4c25364f-b02b-4c81-8d0e-5c88e535f8c8 Claim ID PDF Hash dec3c919c5f2fd8a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 026 символов
4-1701-2501/9736-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 16 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили иштирокисиз, жавобгар вакили Б.Мадаминов (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг жавобгар «B h r84” масъулияти чекланган жамиятидан 110 016 176 сўм асосий қарз, 28 411 076 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «B h r84” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 110 016 176 сўм асосий қарз, 28 411 076 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Аввалги суд мажлисидадаъво талабини қувватлаб, даъвони қаноатлантиришин сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида берган кўргазмасида, даъвони қисман тан олиб, суддан ёрдам беришни сўради. Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бозор кўчаси 6-уйда жойлашган “Eski sh h r” меҳмонхонасида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимини ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги матнларда Низом деб юритилади)нинг 4-бандига мувофиқ, жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурни (кейинги матнларда Дастур деб юритилади) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка ўз вақтида тақдим қилади. Вазирликка тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради. Ушбу Низом қабул қилингунга қадарли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Туристик йиғим тўловини ундириш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 137-сонли қарори мавжуд бўлиб, унга кўра, туристик йиғим жолаштириш воситалари томонидан 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари маҳаллий фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида мажбурий йиғим тўлови ҳисобланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан даъвогар жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастуридан ( -m hm n) олинган маълумотлар асосида жавобгар томонидан дастурга қайд қилинган 2018 йилдан 2024 йил сентябр ойига қадарли вақтгача бўлган жавобгар томонидан тўлаб берилмаган туристик йиғимни ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 110 016 176 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Шу билан бирга даъвогар даъво талабида жавобгардан 28 411 076 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Юқорида қайд қилинган Низомнинг 6-бандига кўра, туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар. Низомнинг ушбу бандига асосан даъвонинг пеня ундириш талаби ҳам асосли ҳисобланади. Бироқ, ФК 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бундан қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда даъвонинг пеня ундириш талабини 3 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 110 016 176 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня, 2 768 545 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, аввалги суд мажлиси видеокнференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли жавобгардан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «B h r84” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фойдасига 110 016 176 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня, 2 768 545 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «B h r84” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов