← Назад
Решение #2820842 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФК | 686 | — | law | |
| ФКнинг | 688 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 752 символов
4-1701-2502/9491-сонли иш
судья: Х.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 16 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси Х.Абдураимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Жалолдинованинг котибалигида, даъвогар
вакили С.Самиева (2025 йил 30 декабрь кунги 9/978-сонли ишончнома
асосида) ва жавобгар вакили Э.Абдурахмонов (2026 йил 16 январь кунги 2сонли ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
А.Алимовлар иштирокида, “Y ’l-l ih b ur si” масъулияти чекланган
жамиятининг, жавобгар Жалақудуқ туман ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан 9 000 000 сўм асосий қарздорлик, 4 500 000 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - “Y ’l-l ih b ur si” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар Жалақудуқ туман ободонлаштириш
бошқармаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
9 000 000 сўм асосий қарздорлик ва 4 500 000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Моиля бош бошқармаси ҳамда
Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган, Андижон шаҳар прокуратураси
суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан
шартнома тузилганлигини, ушбу шартномага мувофиқ даъвогар ўз
мажбуриятларини бажариб, лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб
жавобгарга топширганлигини, бироқ жавобгар ушбу қилинган ишлар
ҳақини бу кунга қадар тўламаганлигини, даъвогарнинг жавобгарга
юборган қарздорликни бартараф этиш бўйича талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини шу сабабли қарздорликни
ундириш бўйича судга мурожаат қилганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, ҳақиқатда
ҳам даъвогар билан шартнома тузганлигини, шартнома бўйича даъвогар
ишларни тўлиқ амалга оширганлигини билдириб, суддан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Андижон вилоят Ғазналик бошқармаси суд мажлиси бошлангунга
қадарли ёзма фикрнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома ғазначилик бошқармасидан рўйҳатдан ўтказилиши талаб
этилмайдиган шартнома эканлигини билдирган ҳолда суд мажлисини
вакилнинг иштироксиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси ҳақида Андижон вилоят Иқтисодий ва Молия бош
бошқармаси қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этишмади. Шу
сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан,
Андижон вилоят Иқтисодий ва Молия бош бошқармаси ҳамда Ғазначилик
бошқармаси вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида иштирок этиб, даъво муддатини
қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг фикрларини
тинглаган ҳолда тақдим этилган хужжатлар асосида асосий қарздорликни
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, тарафлар
ўртасида 2022 йил 23 майда 2022-253-1-21-ОВ-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнома шарти даъвогар томонидан бажарилиб, 2022 йил 25 май
куни 378-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар томонидан ишлаб
чиқилган лойиҳа смета ҳужжатлари жавобгарга топширилган.
Таъкидлаш
жоизки,
шартномани
3.1-бандида,
буюртмачи
Бажарувчига бажарилган ишларни қабул қилиш учун шартнома умумий
қийматининг олдиндан 30 фоиз миқдорида 2 700 000 сўм аванс тариқасида,
қолган 70 фоизини 6 300 000 сўмни бажарилган ишлар Буюртмачи
томонидан қабул қилиб олинганидан сўнг амалга ошириш кераклиги
кўрсатилган.
Гарчанд олдиндан аванс тариқасида 30 фоиз миқдорида аванс
маблағлари жавобгар томонидан амалга оширилмаган бўлсада, даъвогар
ишларни бажарган, лекин жавобгар томонидан шартнома шартларини
бузган ҳолда амалга оширилган ишларни қийматини умуман тўлаб
бермаган.
Шундан сўнг даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 9 апрель
кунги 9/209-сонли қарздорликни бартараф этиб қўйиш тўғрисида
талабнома юборилган, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз
қолдирилганидан сўнг 2025 йил 19 декабрь куни судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланмаган 9 000 000 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди.
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги
ўринда матнда “ФК” деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартнНодирбек
келажак нуриа бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 686-моддасига биноан, Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат
шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг
топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини
ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини,
буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 688-моддасига мувофиқ, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат
шартномаси бўйича барча ишлар бажариб бўлинганидан кейин
белгиланган нархнинг ҳаммасини пудратчига тўлаши ёки ишларнинг
айрим босқичлари тугалланганидан кейин нархнинг тегишли қисмини
тўлаши шарт
Суд даъво талабидаги 4 500 000 сўм пеня ундириш қисмини
муҳокама қилган ҳолда кортатека-2да қарздорлиги мавжудлиги, жавобгар
бюджет ташкилоти эканлиги ҳамда даъвогар дебиторлик ҳақдорликни
ундириш чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги сабабли сўралган пенянинг
1 260 000 сўм қисмини қаноатлантиишни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорини 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган.
ФКнинг 335-моддасига асосан, агар кредитор қасддан ёки
эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз
беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг
кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни
бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки
эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни
батамом рад этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги
“Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва
ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чоратадбирлар тўғрисида”ги 1154-сонли Фармонининг 2-бандида, товарлар
амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан
бошлаб тўқсон кун ўтганидан кейин, етказиб берилган товарлар,
кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб
тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисоблансин деб
кўрсатилган.
Суд прокурор ёрдамчисининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
оғзаки илтимосномасини инобатга олмасликни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво
муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015
йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг 8.2-бандида Даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризани беришга жавобгар ҳақли. Агар бундай ариза
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган бўлса, у
инобатга олинмаслиги кераклиги кўрсатилган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати, даъвогар
фойдасига 412 000 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
Кодексининг 333, 437, 449-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-179, 186- моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Жалақудуқ туман ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан;
- Даъвогар “Y ’l-l ih b ur si” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 9 000 000 сўм асосий қарздорлик, 1 260 000 сўм пеня 41 200 сўм
почта харажати;
- Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Андижон вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик этувчи,
судья
Х.Абдураимов
4-1706-2501/1829-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судьяси Х.Абдураимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар
вакили Х.Ашуров (2026 йил 7 январь кунги 3-сонли ишончнома асосида)
ва жавобгар вакили Ё.Хожибобоев (2026 йил 14 январь кунги 05-сонли
ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
А.Алимовлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “Y ’l-l ih
b ur si”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар Жалақудуқ туман
ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 9 000 000 сўм асосий
қарздорлик, 4 500 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 333, 437, 449-моддалари,
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186- моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Жалақудуқ туман ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан;
Даъвогар “Y ’l-l ih b ur si” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 9 000 000 сўм асосий қарздорлик, 1 260 000 сўм пеня 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Жалақудуқ туман ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан;
Республика бюджетига 412 000 сўм сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Андижон вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик этувчи,
судья
Х.Абдураимов