Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2503/9503 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5caf086d-694f-476b-92d4-1c2a506a2a03 Claim ID PDF Hash 6afcb0f4a56e1e33... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФК 234-моддаси ФК 234 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
Конуннинг 56-моддаси Конун 56 law
Текст решения 6 208 символов
*****-сонли иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 16 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар *****нинг, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан 41 200 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ***** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 41 200 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, бугунги кунга қадарли жарима суммаси бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги транспорт назорати инспекцияси автомобил ва сув транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига 2025 йил 3 сентябрдаги 04/02-02-5762-сонли хабарнома хати ҳамда текширув Дастурига асосан Транспорт назорати инспекциясининг 2025 йил 4 сентябрдаги 1285-сонли буйруги ва текширув дастурига мувофиқ жавобгарнинг автомобил транспортида йуловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг сохага оид қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан “Лицензия ва рухсат бериш талаблари хамда шартларига” риоя этилиши буйича 2023 йил 1 январдан 2025 йил сентябрь ойига қадар текширилган ва текширув натижаси бўйича белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Ўтказилган текширишда, жавобгар автомобил транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги қонун(кейинги матнларда қонун деб юритилади)нинг 24 ва 52-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўналишларни бириктириш бўйича очик тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 55-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли карори билан тасдикланган “Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шахарда, шахар атрофида, шахарлараро ва халкаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”нинг 37-бандларида белгиланган “Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари”га риоя этмасдан фаолият олиб борганлиги аниқланган. Ўтказилган текширув натижаси бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар қонуннинг 53-моддасига асосан даъвогар томонидан кўриб чиқилиб, даъвогарнинг 2025 йил16 сентябрдаги 21-сонли қарорига кўра, жавобгарга қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳукукбузарлик, яъни мунтазам йўналишда ташиш фаолияти билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз (гувохномасиз) шуғулланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида 41 200 000 сўм жарима қўлланилган. Қарор нусхаси белгиланган тартибда жавобгарга юборилган. Мазкур қарорга кўра, жарима Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги Транспорт вазирлигининг тегишли ҳисобрақамига тўланиши белгиланган. Қонуннинг 55-моддасига кўра, хуқуқбузар қўлланган жаримани бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши белгиланган бўлсада, лекин жавобгар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Конуннинг 56-моддасида, хуқуқбузар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўланмаган такдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиши белгиланган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Баён этилганларга асосан суд, суд харажатларини муҳокама этган ҳолда даъвонинг асослантирилган қисмига мутаносиб суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 824 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 261, 333-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *****га 41 200 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья *****