Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/9513 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a9349374-e426-44ad-8ba7-e76c4ff8efc1 Claim ID PDF Hash 5d797787fb5072a8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодекиснинг 234-моддаси аролик кодекис 234 law
тисодий процессуал кодексининг 26-моддаси тисодий процессуал кодекси 26 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 155 символов
4-1701-2502/9513-сонли иш Х.Абдураимов Судья: Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛ В ҚAРOРИ Андижон шаҳар 2026 йил 16 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судъяси Х.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Жалолдинованинг котибалигида, даъвогар – Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг жавобгарга Андижон вилояти иқтисодийёт ва молия бош бошқармасига Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зиммасига юклатилган 6 488 352 200 сўм қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили Х.Хумоюн (2026 йил 12 январдаги 01/26-1-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Х.Ахмедов (2025 йил 7 февраллаги 01/21-17/11-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар – Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Андижон вилояти иқтисодийёт ва молия бош бошқармасига Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зиммасига юклатилган 6 488 352 200 сўм қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвони қўллаб қувватлаб, суднинг қарорига асосан Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасининг “SMART SUPPLY” МЧЖ олдида 6 488 362 200 сўм қарздорлик мавжудлигини, ушбу қарздорлик бартараф этиш учун жавобгар томонидан шу кунга қадар маблағлар ажратилмаганлигини, шу сабабли жавобгарга ушбу пул маблағларини ажратиш мажбуриятини юклаш бўйича судга мурожаат қилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисида иштирок этиб, даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини билдириб, ҳақиқатан ҳам ушбу қарздорликни бир қисми 2026 йил учун тайёрланган сметага киритилганлигини, қолган қисми кейинги йилларда киритилишини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 783-33-сонли қарорига асосан 2018-2019 йиллар қиш мавсумида умумтаълим мактабларига 10 000 тонна “Қозоқ” кўмири етказиб берилган бўлиб, таъминотчи “SMART SUPPLY” МЧЖ олдида жами 6 488 362 200 сўмқарздорлик тўланмаган. Шу сабабли, “SMART SUPPLY” МЧЖ судга мурожаат қилиб, ушбу тўланмаган 6 448 362 200 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 11 февралдаги 41001-202/908-сонли қарорига асосан мазкур маблағлар Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасидан “SMART SUPPLY” МЧЖ фойдасига ундирилган. Мазкур суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида МАжбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан даъвогарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб-рақамларига нисбатан тегишли чекловлар қўлланилган. Натижада, ушбу чекловлар сабабли мақсадли йўналтирилган ҳамда марказлашган бюджет маблағларидан, шу жумладан давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар бўйича тўловларни амалга ошириш имкониятлари чекланиб қолган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан мажбурият юклаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг2020 йил 11 февралдаги 41001-202/908-сонли ҳал қилув қарорига асосан Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳисобидан “SMART SUPPLY” МЧЖ фойдасига 6 488 344 200 сўм кўмир ёқилғиси қиймати, 17 840 сўм почта харажати ундирилган. Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасининг номи Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига ўзгартирилган бўлиб, Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бюджет ташкилоти ҳисобланади. Бундан кўринадики, жавобгарнинг ушбу пул маблағларини ўтказиб бериш мажбурияти вужудга келган. Қолаверса, жавобгар томонидан тақдим этилган 2026 йил учун ВХТБда даъвогарнинг харажатлар сметасига кўмир учун 1 045 000 000 сўм пул маблағлари қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекиснинг 234-моддасига асосан Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 26-моддасига асосан иқтисодий суд мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низоларни ҳал этади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан Андижон вилояти иқтисодийёт ва молия бош бошқармасига Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зиммасига юклатилган 6 488 352 200 сўм қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан олдин тўланган 4 120 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи стакавларининг 2-банди 2-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларига асосланиб ҚАРОР ҚИЛАДИ: Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг жавобгарга Андижон вилояти иқтисодийёт ва молия бош бошқармасига Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зиммасига юклатилган 6 488 352 200 сўм қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар - Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан аввал тўлаб чиқилган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Х.Абдураимов