Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2518/123264 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый O IGIN L OJ CT
Source ID 1979658c-2166-46ae-b9f6-efa22f984b59 Claim ID PDF Hash e2416ee782356bb1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 407 символов
4-1001-2518/123264-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 16 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Абдураимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Жалолдинованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.Каримов (2025 йил 29 апрелдаги 04-559-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари Х.Рахмонов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонасининг жавобгар “O IGIN L OJ CT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 396 518 625 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “O IGIN L OJ CT” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 396 518 625 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан шартнома тузилганлиги, шартномага кўра жавобгар шартнома шартини тўлиқ бажармаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида иштирок этиб, ишларни кечикиб кетишига даъвогар томонидан объектлар бўйича тайёрланган лоийҳа смета ҳужжатларини “Шаффоф қурилиш”-“Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизимига юкламаганлиги сабаб бўлганлигини, бироқ қонун ҳужжатлари бўйича юклаши шартлиги, ишларни якунлланиши тўғридан тўғри даъвогар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган харкатларга боғлиқлигини, даъвогар томонидан юзага келтирилган ушбу камчиликлар сабабли ишлар шахарсозлик ҳужжатлари талаблари асосида ўз вақтида бажариб топширилиши кечикканлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарфлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 30 майда 166139-сонли Андижон шаҳар Бобир шох кўчасининг архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш объекти учунлойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси имзоланган. Шартномага асосан жавобгар Андижон шаҳар, Бобир шох кўчасининг архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш объекти учун лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш мажбуриятини олган. Даъвогар эса лойиҳа ҳужжатлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 793 037 250 сўмни ташкил қилиб, ишларни бажариш муддати аванс маблағи олинган кундан бошлаб, 45 кунни ташкил қилган. Даъвогар шартнома шартларига кўра 2025 йил 30 май куни 166139-сонли шартнома расмийлаштиирилган кун жавобгарнинг ҳисоб рақамига 15 фоиз бўлган суммани тўлаб берган. ишнинг бажариш муддати 45 кун бўлиб, 2025 йил 14 июлда белгиланган. Бироқ, жавобгар шу кунга қадар объектлар учун лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаб даъвогарга топширмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар нисбатан хар бир кечиктирилган кун учун 396 518 625 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 631-моддага кўра, п[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш] ҳҳҳҳудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатлари шартномада назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин. Юқоридагиларга асосан жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, 793 037 250 сўм бажарилмаган ишлар қийматининг 0,5 фоизини кечиктирилган 113 кунга (793 037 250 х 0,5 фоиз х 113) кўпайтирилганда 448 066 046 сўмни ташкил қилсада, шартноманинг шартларига мувофиқ пеня миқдори бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим. Шунинг учун, бажарилмаган иш қиймати 793 037 250 сўмнинг 50 фоизи 396 518 625 сўм миқдорида пеня сўраган. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.6-бандида, Пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бзйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб келишилган. ФКнинг 263-моддасига биноан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда жавобгарнинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, суд сўралган пеняни 112 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноаталнтиришни рад этишни лозим топди. Суд жавобгарнинг даъвогар томонидан керакли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли ишлар кечикканлиги тўғрисидаги важи билан келишмайди. Чунки жавобгар судга даъвогар томонидан керакли ҳужжатлар жавобгарга тақдим этилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 112 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ 7 930 372,50 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “O IGIN L OJ CT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар Андижон вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси фойдасига 112 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 7 930 372,50 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ушбу қарор қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Абдураимов