← Назад
Решение #2820934 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 065 символов
*****-сонли иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 16 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
*****(ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар ***** тумани
фермерлари кенгашининг «*****» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «
*****» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2025 йил 3 майдаги
*****-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгардан 187 500
000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
***** тумани фермерлари кенгаши «*****» фермер хўжалиги (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти(бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 2025 йил 3 майдаги
*****-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш ҳамда жавобгардан
187 500 000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
шартнома бўйича олган мажбуриятлари умуман бажарилмаганлигини,
шартноманинг тўловини амалга ошириш учун банкдан кредит олганлигини,
ҳозирги кунда кредит тўлаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Суднинг ажрими
жавобгарнинг юридик манзилига, шунингдек st t.uz сайтидан олинган
электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 3 майда *****-сонли умумий қиймати 373 750 000 сўмни ташкил
қилган пудрат шартномаси имзоланган.
Шартномага асосан жавобгар даъвогарга ёмғирлатиб ва томчилатиб
суғориш технологияси материаллари ва ускуналарини етказиб бериш ва
монтаж ишларини сифатли бажариб, бажарилган ишларни даъвогарга
топшириш, даъвогар эса ишлар бажарилиши учун зарур шароитлар яратиш,
уларни қабул қилиш ҳамда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар
пудрат
шартномаси
бўйича
ўзига
белгиланган
мажбуриятларни лозим даражада бажариб, банкдан кредит олиб,
жавобгарнинг ҳисоб рақамига 187 500 000 сўм пул маблағини олдиндан
ўтказиб берган.
Жавобгар томонидан пудрат шартномаси бўйича ўзига белгиланган
мажбуриятлар бажарилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга 2025 йил 21 октябрда пудрат
шартномасини бекор қилиш ва тўланган пулларни қайтариш тўғрисида
таклиф хати юборган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу таклиф хатлари жавобсиз
қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар билан тузилган пудрат шартномасини бекор қилиш ва ўтказиб
берилган 187 500 000 сўм пул маблағини қайтаришни сўраган.
ФКнинг 631-моддага кўра, п[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш]
ҳҳҳҳудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
таваккал қилади.
ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг
бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги
келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш
муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни
бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини
бузганлик учун жавобгар бўлади. Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни
бажаришнинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатлари шартномада назарда
тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилан пудрат шартномасининг 4.1 бандида
пудратчи(жавобгар) мазкур шартномага мувофиқ молиялаштириш бўйича
дастлабки бўнак(аванс) тўлови амалга оширилган кундан бошлаб ишларни
бажаришга киришиши ва 45 (қирқ беш) кун муддатда ишларни тўлиқ
бажариши белгиланган.
Даъвогар 2025 йил 8 майдаги 37-сонли тўлов топшириқномасига асосан
пудрат шартномаси бўйича келишилган 187 500 000 сўм пул маблағини
бўнак(аванс) сифатида жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берганлиги ўз
исботини топди.
Бироқ, жавобгар томонидан ишлар бажарилмаганлиги даъвогар
вакилининг тушунтиришларидан ва ишга тақдим қилинган хужжатлар билан
тасдиқланди.
Пудрат шартномасининг 12.1 бандида шартнома кучга киргандан кейин
монтажнинг бошланиши буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра
пудратчи (жавобгар) томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда,
ишларни тугатишнинг мазкур шартномада белгиланган муддати
пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда,
пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда,
пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида
назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада
бузилганда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича
буюртмачи (даъвогар) шартномани бекор қилинишни талаб қилиш ҳуқуқига
эгалиги белгилаб қўйилган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
[СПиТ:
1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Шартномани жиддий бузиш]
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига асосан, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
ФК 642-моддаси тўртинчи қисмига кўра, буюртмачи иш натижаси
ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда шартномадан воз кечиши мумкин.
Мазкур
ҳолатда,
суд
жавобгар
томонидан
ишлар
бажарилмаганлигини, бундай ҳолатда даъвогар шартномани бекор қилишга
ҳақли эканлинини, ишлар бажарилиши учун олдиндан бўнак (аванс) тўлаб
берилганлигини ҳисобга олиб даъвонинг пудрат шартномасини бекор қилиш
ва тўланган 187 500 000 сўм пул маблағини қайтариш талабарини асосли деб
топиб, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасини бекор қилишни
ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 187 500 000 сўм қарздорликни
ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Аниқланишича судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганда
олдиндан тўланган 41 200 почта харажатлари ***** тумани фермерлари
кенгаши томонидан тўланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 3 майда
тузилган *****-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 187 500 000 сўм қарздорликни ундиришни, даъво
талабининг шартномани бекор қилиш қисми бўйича 4 120 000 сўм ва
қарздорликни ундириш талаби бўйича 3 750 000 сўм давлат божини
жавобгардан республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатларини жавобгардан ***** тумани фермерлари
кенгаши фойдасига ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, ФК 8, 382, 383, 642-моддалари ва ИПК 66, 118, 170,
176-180, 186-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*****» фермер хўжалиги ва жавобгар «*****» масъулияти
чекланган
жамияти
ўртасида
2025 йил 3 майда тузилган *****-сонли пудрат шартномаси бекор қилинсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«*****»
фермер
хўжалиги
фойдасига
187 500 000 сўм қарздорлик ундирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *****
тумани фермерлари кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 7 870 000сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
Судья
*****