Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2504/123082 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ST ND RT MOBIL
Source ID 4e39e23a-adf6-4660-846c-b34ec8de6f27 Claim ID PDF Hash ada7ae1ac895f261... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 124-моддаси ФКнинг 124 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 256 символов
4-1001-2504/123082-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 16 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимовни раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Жалолдинованинг котибалигида, даъвогар –“SUND Y L CTRONICS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ST ND RT MOBIL ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 14 апрелда тузилган 1/08, 2/11 ва 2/13-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар –“SUND Y L CTRONICS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ST ND RT MOBIL ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 14 апрелда тузилган 1/08, 2/11 ва 2/13-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Даъвогар ва жавобгар вакллилари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Бироқ даъвогар вакили суд мажлисига қадар ариза тақдим этиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва даъвогар вакилилари иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлари билан танишиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжаларидан кўринишича, даъвогар ва “F OL YUTUQL R” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 14 апрелда 1 ва 5-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шундан сўнг даъвогар, жавобгар ва “F OL YUTUQL R” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 14 апрелда мажбуриятлар бўйича тарафни алмаштириш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра 1/08, 2/11 ҳамда 2/13сонли шартномалар бўйича “F OL YUTUQL R” масъулияти чекланган жамияти мажбуриятлари жавобгарга ўтказилган. Шартномага кўра, жавобгар даъвогарга жами 1 189 500 000 сўмлик кредит қарздорликни тўлаш мажбуриятини олган. Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 14 апрелда тузилган 1/08, 2/11 ҳамда 2/13-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Даъвогар ўзининг даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 124-моддасини асос қилиб кўрсатга бўлсада, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади ва ўз талабларини исботлаб бермади. ФКнинг 124-моддасига асосан, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республкаси олий Хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 15-бандида Судлар инобатга олишлари лозимки, қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан фарқланади. Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида унинг номигагина бегоналаштирилиши). Кўзбўямачилик учун битимни тузишда тарафларнинг мақсади бошқа битимни яшириш ҳисобланади. Шу муносабат билан кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармайди. Бундай ҳолатда тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга оид қоидалар қўлланилади. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво кўрилаётганда, низолашилаётган битим ҳақиқатда қайси битимни яшираётганлиги аниқланиши лозим. ФК 124-моддасининг мазмунига кўра, қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланса, кўзбўямачилик учун тузилган битим низоли битим ҳисобланади деб тушунтириш берилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. Шунингдек, ИПКнинг 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг важлари ўз исботини топмаганлигини ва даъвогарнинг иш бўйича қўшимча фикри, ариза ва ҳужжатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ушбу ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза тақдим этганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида, мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 12 360 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293, 295-моддасига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 ва 186моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар –“SUND Y L CTRONICS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ST ND RT MOBIL ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 14 апрелда тузилган 1/08, 2/11 ва 2/13-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар –“SUND Y L CTRONICS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 12 360 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириш) қилишга ҳақли. Раислик этувчи, судья Х.К.Абдураимов