Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1705-2502/2942 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья AXMATBEKOV NODIRBEK MUXAMMADISMOIL O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый 1-s n qurilish b shq rm si
Source ID e1419532-6c88-41e3-bae1-e5e992107c15 Claim ID PDF Hash 4a43647bdd467d63... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
арори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддаси арори билан ундириладиган суммага ФК 327 law
Текст решения 9 641 символов
4-1705-2502/2942-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 16 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков раислигида, И.Шавкатбековнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар - “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг манфаатида, жавобгар “1-s n qurilish b shq rm si” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 89 168 120 сўм кредит фоизи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидага даъво аризасини даъвогар банк вакили – У.Мирзаев (2026 йил 8 январдаги 01-071592-сонли ишончнома), жавобгар раҳбари О.Абдираимов (паспорт) ҳамда мутахассис А.Жўраев (паспорт)нинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “1-s n qurilish b shq rm si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 89 168 120 сўм ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади ва ўзининг эътирозларини судга тақдим қилмади. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан палата ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатувлар бериб, жавобгар томонидан муддати ўтган кредитдан фоиз қарздорлигидан 89 168 120 сўмни ҳозирги кунга қадар ҳам бартараф этилмаганлигини, даъво аризада 89 168 120 сўм фоиз ундириш сўралганлигини, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраб, даъво аризани тушунтириш ҳақида ариза тақдим этди. Суд мажлисида жавобгар раҳбари кўрсатув бериб, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз эканлигини, фуқаролик судида мазкур кредитга оид иш кўрилиб, якунига етиб, гаровга қўйилган мулклар сотилиб, кредит қарздорликлар бартараф этилиб бўлганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд мажлисида Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармасидан жалб қилинган мутахассис даъвогар томонидан ҳисоб-китоблар нотўғри ҳисобланганлигини, жавобгарни банк фоизидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини ва комиссион тўлов қарздорлиги мавжудлигини билдириб ўтиб, ёзма маълумотнома тақдим этди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб аталади)нинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Қўрғонтепа филиали билан банк мижози жавобгар ўртасида 2023 йил 5 апрелда 85-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра Банк томонидан жавобгарга “Қурилиш хизмати фаолиятини ривожлантириш” мақсадида 700 000 000 сўм миқдорида 18 ой муддатга 3 ой имтиёзли даври билан йиллик 21 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратилган. Ушбу шартномага асосан жавобгар олинган кредитни муддатли мажбуриятларга мувофиқ қайтариш графигига асосан тўлиқ сўндириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага мувофиқ кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий-қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик тамойилларига риоя этиши, кредит шартномасини ажралмас қисми ҳисобланган “Кредитни қайтариш графиги”га асосан тўлаб бориш мажбуриятни олган. Даъво талабига кўра, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган ва банк олдида 2025 йил 28 октябрь холатига муддати ўтган кредит фоиздан 89 168 120 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогар жавобгарга кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақида талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган фоизни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Суд мажлисида, даъвогар вакили томонидан даъво аризани тушунтириш ҳақида ариза тақдим этилиб, унга кўра, даъво аризани сўраймиз қисмида кўрсатилган муддати ўтган 89 168 120 сўм фоиз қарздорлик кўрсатилганлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабида даъво аризадаги асослантирувчи қисмида, даъвогар вакили томонидан тақдим этилган тушунтиришга кўра, даъво предметида 89 168 120 сўм фоиз қарздорликни ундириш сўралган деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2024 йил 26 мартдаги 2-1705-2302/4702-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 626 831 699 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Бироқ, даъвогар Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2024 йил 26 мартдаги 2-1705-2302/4702-сонли ҳал қилув қароридан сўнг хам жавобгарга нисбатан 2025 йил 28 октябрь холатига 89 168 120 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ҳисоблаб, иқтисодий судга қайтадан мазкур қарздорликни ундиришни сўраб мурожаат қилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 89 168 120 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво талаби билан қуйидагиларга кўра келишмайди: Бинобарин, ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига кўра, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 10-банди тўққизинчи хатбошисига кўра, судларга тушунтирилсинки, бунда 2024 йилнинг 1 январига қадар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу ҳал қилув қарори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Бундан ташқари, мутахассис томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ундириш сўралган 89 168 120 сўм кредит фоизи 2024 йил 26 мартга қадар ҳисобланган фоиз эмас, балким 2025 йил 28 октярь холатига 65 271 948 сўм мавжуд муддати ўтган кредит тани ва 23 896 172 сўм комиссион тўлов эканлиги, жавобгарнинг кредит фоизидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги, 65 271 948 сўм мавжуд муддати ўтган кредит танидан бўлган қарздорлик хам аслида жавобгар томонидан тўланган қарздорликни даъвогар дастлаб муддати ўтган кредит танига эмас балким номутаносиб равишда фоизлар ҳамда пеняларга сўндирилиши натижасида юзага келганлиги маълум қилинган. Шунингдек, мутахассис маълумотига илова қилинган жавобгарнинг мазкур кредит банк айланмаси ҳисоботига кўра, жавобгарнинг муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда муддатли фоиз қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўз тасдиғини топади. Гарчанд, даъвогар суд мажлисида, жавобгарнинг муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги 89 168 120 сўмни ташкил этишини билдириб, ундириб беришни сўраган бўлсада, ўз важларини етарли далиллар билан исботлаб бера олмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-мооддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг 89 168 120 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунга кўра, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини мухокама қилиб, даъво талаблари қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, даъвогардан Республика бюджетига 1 783 362,4 сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар - “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг манфаатида берган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар - “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳисобидан Республика бюджетига 1 783 362,4 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар - “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шикоят (протест)берилиши мумкин. Раислик этувчи, Н.М.Ахматбеков