Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1703-2501/7420 Дата решения 16.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый V DIY S N T F RI
Source ID 94321a17-e17e-4136-8b3f-f7a0692b015b Claim ID PDF Hash 9636075a289ab92c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения 6 626 символов
4-1703-2501/7420-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 16 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимов раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Жалолдинованинг суд мажлиси котибалигида, кенгаш вакили О.Шохобов (2026 йил 6 январдаги 01/05-08-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон вилоят фермерлар кенгашининг “N DIR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “V DIY S N T F RI” масъулияти чекланган жамиятидан 326 876 168 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилоят фермерлар кенгаши (кейинги матнларда кенгаш деб юритилади) “N DIR” фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “V DIY S N T F RI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 326 876 168 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида кенгаш вакили жавобгарнинг фермер хўжалиги олдидаги қарздорлиги суд мажлиси кунига қадарли қисман бартараф этилганлигини билдириб, қонуний ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПК 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги моддага асосланиб суд, ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, кенгаш вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 19 февралда 48119-сонли “Пахта хом ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 25 890 кг пахта хом ашёси етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулотни харид қилиш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга пахта маҳсулотини етказиб берган бўлиб, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлса-да, 326 876 168 сўм қарздорликка йўл қўйган. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 466-моддасига асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Бироқ, кенгаш вакили томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, жавобгар томонидан қабул қилинган пахта хом ашёси умумий суммасининг 80 фоизи 340 432 100 сўм бўлиб, шундан даъво аризаси судга тақдим этилгунга қадар яъни 2025 йилнинг 3 октябрда 10 декабрга қадар 104 166 600 сўм даъво судга тақдим этилгандан сўнг яъни 2025 йил 30 декабрда 101 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосан, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлсада, суд мажлисига қадар қисман тўловлар қилинганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 135 265 500 сўм ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 135 265 500 сўм асосий қарзни ундиришни, жавобгардан кенгаш фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ 6 537 523,36 сўм давлат божини 4 725 310 сўм қисмини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, қолган 1 812 213,36 сўм давлат божини даъвогардан ундирмасликни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорини 3-банди тўртинчи хатбошисида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 449, 465-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 170-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “V DIY S N T F RI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “N DIR” фермер хўжалиги фойдасига 135 265 500 сўм асосий қарз; - Андижон вилоят фермерлар кенгаши 41 200 сўм почта ҳаражати; - республика бюджетига 4 725 310 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Х.К.Абдураимов