← Назад
Решение #2821029 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 258 символов
4-1701-2502/9511-сонли иш
Судья:Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон тумани
2026 йил 16 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Абдураимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Жалолдинованинг суд мажлиси котибалигида,
даъвогар – “ORZIQULOV B TIYOR SULOL SI” масъулияти чекланган
жамияти, жавобгар – ИИВ ККК “7553-Харбий қисм” ҳисобидан 37 312 975,7
сўм қарздорликни ундириш тўғрисдаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Б.Орзиқулов иштирокида, Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ( uts rs r)– “ORZIQULOV B TIYOR SULOL SI” масъулияти
чекланган жамияти иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар (буюртмачи)– ИИВ ККК “7553-Харбий қисм” ҳисобидан 37 312 975,7
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 23 декабрдаги ажрими билан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси ва Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво ариза киритилганидан кейин ҳам
тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
ИПК 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Юқоридаги моддага асосланиб суд, ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва
Ғазначилик хизмати бошқармасидан вакил суд мажлисига келмади. Андижон
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига қадар илтимоснома
ва маълумотнома тақдим этиб, иктисодий ишни вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни
2
Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Ғазначилик
хизмати бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 1 ноябрь куни “Аутсорсинг - хизматларини кўрсатиш
тўғрисида” 11-сонли шартнома (бундан буён матнда “Шартнома”) тузилган.
Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг берган
маълумотига асосан юқоридаги шартнома Андижон вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва унинг туман/шаҳар бўлими томомнидан рўйхатдан
ўтказилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандида uts rs r буюртмачининг буюртмаси
бўйича мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни
кўрсатиш, буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 1.2-бандида uts rs r мазкур шартноманинг кўрсатилган
муддатдан бошлаб, у тугагунга қадар хар куни Андижон шаҳридан жойлашган
7553-харбий қисм шахсий таркибдаги озиқ овқат паёкларини белгиланган
меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган
ҳолда, буюртмачи билан келишилган ҳолда таъомномага мувофиқ уч маҳал
иссиқ овқат, қоровул шахсий таркибига 1-сонли меъёрнинг “К” бандига асосан
қўшимча овқат, байрамона ва хизматчи итларни озиқ овқат маҳсулотлари билан
таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 1.3.1-бандида томомнлар бажарилган ишларнинг йиғма
далолатномаси ва Аутсорсер томомнидан амалда кўрсатилган хизматлар учун
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-китоб фактура имзоланиб,
буюртмачи аутсорсернинг мазкур шартномада кўрсатилган банк ҳисоб
рақамига пул маблағлари ўтказганн кейин хизматлар кўрсатилган ҳисобланади.
Шартноманинг 3.1-бандида Шартноманинг нархи 1-иловага мувофиқ
шартноманинг умумий суммаси 150 907 775,04 сўмни ташкил қилади.
Юқоридаги Шартнома бўйича, ноябрь ойи учун 1-сонли меъёр бўйича
овқатланувчилар сони 31 тани паёк қиймати 65 066,40 сўмдан жами 60 511 752
сўм, “хизматчи итлар паёги” бўйича озиқ овқат олувчилар сони 6 тани, паёк
қиймати 37 225,14 сўмдан жами 6 700 525,20 сўмни 1-сонли маъёрнинг “к”
бандига асосан қўшимча паёкда овқатланувчилар (қоравул) сони 34 тани, паёк
қиймати 5 847 сўмдан жами 5 963 940 сўм ва 1-сонли маъёрнинг “к” бандига
асосан қўшимча паёкда овқатланувчилар (байрам) сони 35 тани, паёк қиймати
8 520 сўмдан жами 298 200 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, декабрь ойи
учун 1-сонли меъёр бўйича овқатланувчилар сони 32 тани паёк қиймати
65 066,40 сўмдан жами 64 545 868,80 сўм, “хизматчи итлар паёги” бўйича озиқ
овқат олувчилар сони 6 тани, паёк қиймати 37 225,14 сўмдан жами 6 923 876,04
сўмни 1-сонли маъёрнинг “к” бандига асосан қўшимча паёкда овқатланувчилар
(қоравул) сони 29 тани, паёк қиймати 5 847 сўмдан жами 5 256 453 сўм ва 1-
3
сонли маъёрнинг “к” бандига асосан қўшимча паёкда овқатланувчилар
(байрам) сони 83 тани, паёк қиймати 8 520 сўмдан жами 707 160 сўмни ташкил
қилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 40 149 796 сўмлик
хизмтлар кўрсатилган бўлса, жавобгар эса қисман 2 836 820,30 сўм тўловларни
амалга оширган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида кўрсатилган хизматлар учун
37 312 975,7 сўмлик қарздорлиги юзага келган.
Ушбу қарздорликни бартараф этиш бўйича даъвогарга қарздорликни
ихтиёрий бартараф этиш бўйича талабнома юборилган бўлсада, жавобгар ушбу
талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ
ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги
шартнома юзасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддасига асосан, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда
ва тартибда тўлаши шарт.
Суд даъво талабининг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди. Чунки, даъвогар шартнома бўйича жавобгарнинг мижозларини
(беморларини) овқат билан таъминлаб, мажбуриятларини бажарган, жавобгар
эса, маҳсулотлар учун тўловларни қисман амалга ошириб, мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган.
4
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 37 312 975,7 сўм асосий қарздорлиги
иш ҳужжатларидаги шартнома, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 ноябрь куни
ҳолатига
тасдиқланган
солиштирма
далолатнома,
тарафларнинг
тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини
топади.
Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 312 975,7 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу
келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи стакавларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, БҲМнинг бир бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги сабабли, даъвогар даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб чиққан.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масалисини муҳокама
қилиб, даъво талаблари асосли бўлган бўлсада ждаъвогарнинг аризасига кўра
тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
ИИВ ККК “7553-Харбий қисм” ҳисобидан “ORZIQULOV B TIYOR
SULOL SI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 312 975,7 сўм асосий
қарз ундирилсин.
Аввал тўлаб чиқилган 746 260 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати даъвогар-“ORZIQULOV B TIYOR SULOL SI” масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Абдураимов