Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/21994 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID eb487168-cd80-4b22-be68-36816a915764 Claim ID PDF Hash de61805f7cf649b2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 735-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 735 1 code_article
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисми ФКнинг 736 2 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 252 символов
4-1501-2503/21994-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 15 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раисилигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Юсупов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар Н.Мўйдинов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ААААААА» АТБ манфаатида жавобгар – ААААААА ва қўшимча жавобгар - “ААААААА” АЖ ҳисобидан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 243 757 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «ААААААА» АТБнинг Фарғона минтақавий филиали ва жавобгар ААААААА ўртасида 2025 йил 28 март куни 195сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарздорга тадбиркорлик мақсадида мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олган. Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган. Кредит таъминоти сифатида банк ҳамда “ААААААА” АЖ билан тузилган 28.03.2025 йилдаги №11-06/071110000280-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси имзоланган. Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Қарздор ААААААА томонидан 2025 йил 3 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 5 243 757 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «ААААААА» АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар АААААААга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар ААААААА ва қўшимча жавобгар “ААААААА” АЖ ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 243 757 сўм фоиз қарзи ва суд харажатларини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, судга маълумотнома тақдим қилиб, суд кунига қадар жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъвонинг қолган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили тушунтириш бериб, банк билан суғурта ташкилоти ўртасида кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси имзоланганлиги, суғурта шартномасида суғурта ташкилоти солидар жавобгарликни зиммасига олмаганлигини билдириб, даъвонинг суғурта оид қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисига жавобгардан вакил иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасининг 1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган. ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «ААААААА» АТБнинг Фарғона минтақавий филиали ва жавобгар ААААААА ўртасида 2025 йил 28 март куни 195-сонли кредит шартномаси тузилган, унга кўра банк муассасаси томонидан қарздорга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси иловасида кўрсатилган тўлов граффикларига риоя қилмасдан, кредит тўловларини мунтазам равишда бузиб келган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 03 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 5 243 757 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгарлардан кредит тўловларини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори 9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг берган кўргазмаси ва судга тақдим қилинган маълумотномасига асосан жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган 1 015 сўм кредит фоиз қарздорлик тўланган. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 242 742 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 243 757 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорликни қўшимча жавобгар “ААААААА” АЖдан ундириш талабини қўйган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит таъминоти сифатида банк ҳамда “ААААААА” АЖ билан тузилган кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси бўлиб суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ва кредит қарздорлигини кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлигини англатади. Суғурта шартномасида қўшимча жавобгар “ААААААА” АЖ кредит тўловлар тўланмаган тақдирда қарз олувчи ААААААА билан бирга солидар жавобгар бўлиш мажбуриятини олмаган. Шу боис, суд даъвонинг кредит тўловларини қўшимча жавобгар “ААААААА” АЖдан ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган 1 384 875,14 сўм давлат божи ҳамда 103 000 сўм ВКА харажатини жавобгар АААААААдан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «ААААААА» АТБ фойдасига жавобгар АААААААдан 64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 5 242 742 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ААААААА ҳисобидан 1 384 875,14 сўм миқдорида давлат божи Республика бюджетига, 103 000 сўм ВКА харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов