← Назад
Решение #2821080 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онунни | 52 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2284-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар
вакили Ж.Исмоилов, Н.Шамсутдинов ( 2025 йил 24 ноябрь кунги ва 2026 йил
5 январь кунги 1-сонли ишончномалар асосида) иштирокида, жавобгар
вакили иштирок этмади, даъвогар Андижон вилоят транспорт
бошқармасининг жавобгар “ zizb k vt L uks Tr ns” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 41 200 000 сўм жарима суммасини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти Транспорт бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ zizb k vt L uks Tr ns” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 41 200 000 сўм жарима суммасини
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб,
бугунги кунга қадарли жарима суммаси бўйича жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлсада, лекин суд мажлисида иштирок этмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади деб белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича ва суд мажлисида маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилини хабардор қилган ҳолда “Транспорт назорати инспекцияси
Автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси ҳудудий бўлимлари
инспекторларини қўшма рейд тадбирларига жалб қилиш тўғрисида”ги 1066сонли буйруғига асосан “ zizb k vt L uks Tr ns” масъулияти чекланган
жамиятида текшириш ўтказилган. Жавобгар жамиятнинг 2025 йил 11 август
кунги фаолияти текширилган ва натижаси бўйича белгиланган тартибда
далолатнома расмийлаштирилган.
Текшириш транспорт воситаларига йўловчи ташиш фаолияти билан
шуғулланиш мақсадида берилган йўл варақалари ҳамда ҳайдовчи ва
йўловчилар билан олиб борилган суҳбатлар орқали олиб борилган.
Текширишда фаолият билан рухсат этувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш
ҳолати аниқланганлиги юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан МЖтКнинг 165моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённомалар тузилган. Жавобгар
жамият раҳбари Бойхонов Азизбек Авазбекович томонидан текширув бўйича
эътирози йўқлиги тўғрисида тилхат олинган.
Ўтказилган текширишда, тендер талаб ва шартларига риоя этилишини
ўрганиш бўйича 2025 йилнинг 11 август куни Балиқчи тумани марказида
олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида Дамас русумли давлат
рақам белгиси 60 L 319 КB, 60А108 НА бўлган автомашиналар текшириш
учун тўхтатилганда ҳайдовчилар тақдим қилган хужжатларига кўра йўл
варақаси жавобгар жамиятга тегишли эканлиги, ушбу автотранспорт
воситасида қатновларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи “ЧинободЎрмонбек” йўналишида юриши керак бўлган автотранспорт воситалари
“Чинобод-Балиқчи” йўналишида юрганлиги аниқланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 ноябрь кунги 482-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган “Автомобил
транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидасининг” 1-боби 4парагрифида “Йўловчиларни ташувчи ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар”
кўрсатилган бўлиб, 19-бандида шартномага мувофиқ ушбу йўналишда
автотранспорт воситасига қатновчиларни амлга ошириш ҳуқуқини
тасдиқловчи гувоҳномага, йўналиш хужжатларига, қатнов жадвалига ва
йўналиш схамасига эга бўлиши кераклиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўналишларни
бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 55-бандига кўра, ташувчи корхона
тендерда таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни
мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома
олиши шартлиги белгиланган.
Жавобгар жамият автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти
билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз (гувоҳномасиз) шуғулланиб,
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунни 52-моддасида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.
Ушбу Қонуннинг 52-моддасида, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва
хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун
жавобгарлик асослари” белгиланган бўлиб, фаолият билан рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланган юридик шахсларга ушбу Қонуннинг
54-моддаси 4-иловасига мувофиқ жарима солиниши назарда тутилган.
Ўтказилган текширув натижаси бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликка оид
ҳужжатлар Қонуннинг 53-моддасига асосан даъвогар томонидан кўриб
чиқилиб, 2025 йил 18 августдаги 18-сонли қарорига асосан, жавобгарга
қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳукукбузарлик, яъни мунтазам
йўналишда ташиш фаолияти билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз
(гувоҳномасиз) шуғулланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100
баравари миқдорида 41 200 000 сўм жарима солиш қўлланилган.
Қарор нусхаси белгиланган тартибда жавобгарга юборилган.
Қонуннинг 55-моддасига биноан, хуқуқбузар қўлланган жаримани бир ой
муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши белгиланган бўлсада, лекин
жавобгар томонидан жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Жавобгар жаримани ихтиёрий равишда тўламаганлиги сабабли
Қонуннинг 56-моддасига асосан, жаримани ундириш тўғрисида судга ариза
билан мурожаат қилган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблади ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 824 000 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 4 ноябрь кунги 482-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган
қоидани, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори
билан тасдиқланган Низомни, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунни
ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170, 176179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ zizb k vt L uks Tr ns” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар Андижон вилояти Транспорт бошқармаси фойдасига
41 200 000 сўм жарима суммаси, 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров