← Назад
Решение #2821099 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
5 245 символов
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида )
Фарғона шаҳри
2026 йил 15 январь
4-1501-2503/22409-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар корхона
раҳбари Т.Жумабоев иштирокида, даъвогар «ААААААА» ишлаб чиқариш
кооперативининг жавобгар «ААААААА» акциядорлик жамиятига нисбатан
жавобгар томонидан нотўғри ҳисобланган жами 88 358 181,78 сўм қарздорликни
қонунга мувофиқлаштириш учун жавобгарнинг “Биллинг” электрон дастур
базасида даъвогар «ААААААА» ишлаб чиқариш кооперативи 2025 йил 01 август
кун ҳолатига ҳосил бўлган 28 502 600 сўм қарзи ҳисобида қайта ҳисоб-китоб
қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «ААААААА» ишлаб чиқариш кооперативи жавобгар
«ААААААА» акциядорлик жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, жавобгар томонидан нотўғри ҳисобланган жами 88 358 181,78 сўм
қарздорликни қонунга мувофиқлаштириш учун жавобгарнинг “Биллинг”
электрон дастур базасида даъвогар «ААААААА» ишлаб чиқариш кооперативи
2025 йил 01 август кун ҳолатига ҳосил бўлган 28 502 600 сўм қарзи ҳисобида
қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар тушунтириш бериб, даъво талабини қувватлаб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади. У суд мажиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг
иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўргазмасини тинглаб, қуйидагиларга
асосан мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, муқаддам даъвогар «ААААААА» акциядорлик
жамияти судга мурожаат қилиб, жавобгар «ААААААА» ишлаб чиқариш
кооперативидан 61 281 900 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 26.09.2025 йилдаги 4-1501-2501/16925-сонли
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 03.12.2025 йилдаги қарори билан Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 26.09.2025 йилдаги 4-1501-2501/16925-сонли
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, тарафлар ўртасида 03.12.2025 йилда тузилган
келишув битими жавобгар «ААААААА» ишлаб чиқариш кооперативи 2025 йил 1
август куни ҳолатига ҳосил бўлган 28 502 600 сўм асосий қарзини 2026 йил 1
февралга қадар тўлаш мажбуриятини зиммасига олиш шарти билан тасдиқланган.
«ААААААА» акциядорлик жамиятининг “Биллинг” электрон дастур
базасида истеъмолчи «ААААААА» ишлаб чиқариш кооперативининг электр
энергиясидан бўлган қарздорлиги 2025 йил 1 август куни ҳолатига 28 502 600
сўмга ўзгартирилмаганлиги боис, даъвогар жавобгар томонидан нотўғри
ҳисобланган жами 88 358 181,78 сўм қарздорликни қонунга мувофиқлаштириш
учун жавобгарнинг “Биллинг” электрон дастур базасида даъвогар «ААААААА»
ишлаб чиқариш кооперативи 2025 йил 01 август кун ҳолатига ҳосил бўлган
28 502 600 сўм қарзи ҳисобида қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддаси
биринчи қисми 1-бандига мувофиқ иқтисодий судига иқтисодиёт соҳасида
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда
белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича
ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар
деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар таалуқлидир.
Ушбу низо жавобгар томонидан нотўғри ҳисобланган жами 88 358 181,78
сўм қарздорликни қонунга мувофиқлаштириш учун жавобгарнинг “Биллинг”
электрон дастур базасида даъвогар «ААААААА» ишлаб чиқариш кооперативи
2025 йил 01 август кун ҳолатига ҳосил бўлган 28 502 600 сўм қарзи ҳисобида
қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисида эканлигини инобатга
олиб, суд бундай талабни иқтисодий суд судловига тегишли эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш иқтисодий
судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса
суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддасига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш
тугатилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд мазкур иқтисодий иш бўйича иш
юритишни тугатишни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб
топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 25, 110, 111, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛАДИ :
Мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Иш бўйича тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида ажрим устидан
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш ҳуқуқига эга.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов