← Назад
Решение #2821102 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 365 | — | law | |
| ФКнинг | 370 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 357 символов
4-1503-2501/7317-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фарғона шаҳри
2026 йил 15 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов, даъвогар "--------------" акциядорлик жамияти, жавобгар "---------------" масъулияти
чекланган жамиятидан 7859818 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд,
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
"---------------" акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза киритиб, жавобгар "---------------" масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 7859818
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади)нинг 2032-моддасига
мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - энг кам ойлик иш
ҳақининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддасига асосан, жавобгар
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмади.
Суд, даъво аризаси ва унга илова қилинган ишдаги ҳужжатларни,
далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 365-моддасига кўра, Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш
учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк
топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 370-моддаси тўртинчи қисмига кўра, офертани акцептлаш учун
белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома
шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш,
хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар
қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки
кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгар билан
оғзаки келишувга асосан 2022 йил 28-февраль кунги 132-сонли тарафлар
томонидан электрон тасдиқланган ҳисоб фактура билан 1548074,44 сўмлик,
2022 йил 31-июль кунги 7-сонли тарафлар томонидан электрон тасдиқланган
ҳисоб фактура билан 860041,36 сўмлик, 2023 йил 28-февраль кунги 90-сонли
тарафлар томонидан электрон тасдиқланган ҳисоб фактура билан 1172647,69
сўмлик, 2023 йил 30-апрель кунги 345-сонли тарафлар томонидан электрон
тасдиқланган ҳисоб фактура билан 1005126,60 сўмлик, 2024 йил 1-март кунги
26-сонли тарафлар томонидан электрон тасдиқланган ҳисоб фактура билан
670084,40 сўмлик, 2024 йил 31-март кунги 110-сонли тарафлар томонидан
электрон тасдиқланган ҳисоб фактура билан 1005126,60 сўмлик, 2024 йил 30апрель кунги 214-сонли тарафлар томонидан электрон тасдиқланган ҳисоб
фактура билан 335042,20 сўмлик, 2024 йил 31-май кунги 311-сонли тарафлар
томонидан электрон тасдиқланган ҳисоб фактура билан 837605,50 сўмлик
жами 7433748,79 сўмлик Қўқон МТУ УК юклаш ва тушуриш йўлларида
вагонларни юклаш ва тушуриш фронтлари бўйлаб жойлаштириш хизматлари
кўрстилган.
Гарчанд даъвогар даъво аризада юқоридаги ҳисоб фактуралар бўйича
жами 7859818 сўмлик хизматлар кўрсатилганлигини қайд этган бўлсада,
бироқ
мазкур
ҳисоб
фактуралар
бўйича
жами
7433748,79
(1548074,44+860041,36+1172647,69+1005126,60+670084,40+1005126,60+
335042,20+837605,50=7433748,79 сўм) сўмлик хизматлар кўрсатганлиги
аниқланди.
Бироқ даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар учун жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар
олдида 7433748,79 сўм қарздорлик вужудга келганлиги аниқланди.
Ушбу қарздорлик иш хужжатлари яъни тарафлар томонидан электрон
тартибда тасдиқланган ҳисоб фактуралар билан ўз тасдиғи топади.
Бу ҳолатда, суд даъвонинг 7433748,79 сўм қисмини асосли деб
қаноатлантиришни, қолган 426069,21 (7859818-7433748,79=426069,21) сўм
қисмини асоссиз деб топиб рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, даъвонинг асосли деб топилган
7433748,79 сўм қисми бўйича 389340 (7433748,79/7859818*100=
94,5%412000*94,5%389340) сўм давлат божини жавобгар зимасига, даъвонинг
асоссиз
деб
топилган
426069,21
сўм
қисми
бўйича
22660
(426069,21/7859818*100=5,5%412000*522660) сўм давлат божини даъвогар
зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига, 7433748,79 сўм асосий қарз, 389340 сўм давлат
божи ва 41200 сўм почта харажати ундиришни, олдиндан тўланган давлат
божининг 22660 сўм қисмини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвони
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236,365,370-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
жавобгар "---------------" масъулияти чекланган жамиятидан:
Даъвогар "---------------" акциядорлик жамияти фойдасига 7433748,79
сўм асосий қарз, 389340 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар "---------------" акциядорлик жамияти томонидан олдиндан
тўланган давлат божининг 22660 сўм қисми унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунллик муддат ичида белгиланган
тартибда Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали, Фарғона вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
келтириши мумкин.
Раислик этувчи:
И.С.Турсунов