Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2917 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 62318f2d-4fd0-4b23-b7b9-e064999fd0c8 Claim ID PDF Hash 40c0cbed4a1519d8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик Кодексининг 477-моддаси аролик Кодекси 477 code_article
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2917-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар- “ nz r g rd n” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан бўлган 13 936 740 сўм асосий қарз, ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили- Р.Қосимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили- иштирокисиз, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Асака тумани прокуратураси (матнда “аризачи” деб юритилади) “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ nz r g rd n” масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан электр энергиясидан бўлган 13 936 740 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби бўйича фикрларини билдириб, жавобгар томонидан электр энергиясидан бўлган асосий қарздорликни тўлаб берганлигини маълум қилиб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, ўзининг фикр ва эътирозларини билдирмади. Бироқ, жавобгар суд мажлисига қадар электрон тартибда мурожжат қилиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги ҳақидаги 2025 йил 12 декабрдаги №175-сонли тўлов топшириқномасини тақдим қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Асака туман электр таъминоти корхонаси ва “ nz r g rd n” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 10 апрель санасида №140640-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 декабрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 13 936 740 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар 2025 йил 18 декабрда судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 13 936 740 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Бироқ, ишни судда кўриш жараёнида жавобгар томонидан 2025 йил 12 декабрдаги №175-сонли тўлов топшириқномаси асосида 14 000 000 сўм тўлов амалга ошириб электр енергиясидан бўлган 13 936 740 сўм асосий қарздорликни тўлиқ бартараф қилган ҳамда судга қарздорлик тўланганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномаси тақдим қилинган. Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг 13 936 740 сўм асосий қарз ундириш талаби жавобгар томонидан ихтиёрий бартараф этилганлиги сабабли уни рад қилишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаби асоссиз эканлигини инобатга олиб, даъвогардан Республика бюджетига ҳисобланган 412 000 сўм давлат божини ундиришни, даъво томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи судья Б.О.Сатвалдиев 4-1702-2501/2917-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар- “ nz r g rd n” масъулияти чекланган жамиятидан электр энергиясидан бўлган 13 936 740 сўм асосий қарз, ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили- Р.Қосимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили- иштирокисиз, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи судья Б.О.Сатвалдиев