← Назад
Решение #2821120 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
3 576 символов
4-1501-2503/22006-сонли иш
ФАРҒОНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 15 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
адваокат С.Арутунян (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили
Б.Сотволдиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар "-------------" масъулияти чекланган жамияти, жавобгар "--------------" масъулияти
чекланган жамиятидан 35 000 000 сўм зарар ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд ўз
биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар "--------------" масъулияти чекланган жамияти, (кейиги
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза мурожаат қилиб,
жавобгар "--------------" масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)дан 35 000 000 сўм зарар ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво талабларини
тўлиқ қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида эътирознома тақдим этиб, даъвони рад
этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 12-моддасига кўра, Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар
йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга
ҳақли эмас.
Иш ҳужжатларини ўрганиш жараёнида, Фарғона туманларо иқтисодий
судининг 4-1501-2606/45-сонли иқтисодий иш бўйича 2026 йил 9 январь кунги
ажрими билан "--------------" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув таомили
қўлланилганлиги аниқланди.
Суднинг мазкур ажрими билан "--------------" масъулияти чекланган
жамиятининг муваққат бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси А.Назаров
тайинланган.
Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 9-бандига кўра,
жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса
ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Баён қилинганларга кўра, суд Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 9-бандига асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан
томонидан
тўланган
700000
сўм
давлат
божи,
103000
сўм
видеоконференцалоқа харажати ва 41200 сўм почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107,108,118,195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар "--------------" масъулияти чекланган жамияти томонидан
киритган даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
даъвогар "--------------" масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 700000 сўм давлат божи, 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ва 41200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф қонунда белгиланган тартибда ва
муддатда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтириш ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов