Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2503/9269 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2d2c5694-0b17-4fc9-a46e-8f03ab99149c Claim ID PDF Hash 447e87db1868783c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
аролик кодексининг 150-моддаси аролик кодекси 150 code_article
мазкур кодекснинг 153-моддаси мазкур кодекс 153 code_article
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФК нинг154-моддаси ФК нинг 154 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 870 символов
4-2001-2503/9269-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 15 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар *** тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ***дан 220.000.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Ш.Каримов, жавобгар вакили Б.Насуллаев иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар *** тугатиш бошқарувчиси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***дан 220.000.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Даъвогар судга даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 65.000.000 сўмлик вактинча молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси ҳамда 155.000.000 сўмлик хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганлигини, биринчи шартномага кўра жавобгарга вақтинча 65.000.000 сўм молиявий ёрдам хамда иккинчи шартнома бўйича жавобгарга ёқилғи мойлаш матариалларини етказиб бериш мажбуриятини олганлиги шу сабабли, даъво талабидаги даъвогарга 220.000.000 сўмни ундириб беришни эмас, балки жавобгардан даъвогар фойдасига 65.000.000 сўм молийвий ёрдам ҳамда 155.000.000 сўм етказиб берилган махсулот қийматини ундириб беришни сўраган. ИПК 157-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Суд, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш талаби қонунчиликка зид эмаслигини ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни қабул қилишни лозим топади Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 4-2005-2501/2582-сонли иш бўйича 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишлари давомида даъвогар томонидан жавобгарга вақтинча молиявий ёрдам кўрсатиш шартномасига асосан қайтариб бериш шарти билан 2022 йил 7 апрелдаги тўлов топшириқномаси билан 65.000.000 сўм вақтинча молиявий ёрдам пул маблағларини кўчириб берилганлиги, шунингдек, 2022 йил 11 апрель, 2022 йил 31 майдаги тўлов топшириқномаларига кўра, 155.000.000 сўм шартномага асосан ёқилғи мойлаш материаллари олиш учун кўчирилганлиги аниқланган ва мазкур пул маблағларини қайтариш ҳақидаги юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган биринчи шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга кўчириб берилган жами 65.000.000 сўм вақтинча молиявий ёрдам пул маблағлари қайтариш шарти билан қарз эвазига берилган, бироқ жавобгар мазкур қарзни келишилган муддатда қайтармаган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 65.000.000 сўм қарздорлиги мавжудлиги иш ҳужжатларидаги банк айланмаси кўчирмаси, талабнома ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Шунингдек, тарафлар ўртасида 155.000.000 сўмлик хизмат кўрсатиш шартномаси тузилиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга ёқилғи мойлаш материаллари олиш мақсадида пул маблағлари кўчирилган. Аммо, даъвогар ўзининг мазкур талабини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилмади. Демак, даъво талаби қисман асосли ҳисобланади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза тақдим этиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасига асосан умумий даъво муддати уч йил деб белгиланганлиги, мазкур кодекснинг 153-моддасига асосан, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарори чиқарилгаунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилишини билдириб, илтимосномани қаноатлантиришни ва даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво муддати ўтмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан илтимосномани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати - уч йил. ФК нинг154-моддасига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди. Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати кредиторда мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни бажариш учун имтиёзли муддат берилса, даъво муддати имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди. Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлайди. Суд жавобгарнинг мазкур низо бўйича даъво муддати ўтганлиги ҳақидаги важлари билан қўшилмайди. Чунки, мазкур ҳолатда вақтинча молиявий ёрдамни қайтариш муддати кўрсатилмаганлиги сабабли даъво муддати ўтиши жавобгарга мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйилган вақтдан, яъни суд бошқарувчиси томонидан 2025 йил 16 октябрда жавобгарга талабнома юборилган вақтдан ўта бошлайди. Суд, мазкур ҳолатда иш бўйича даъво муддати ўтмаган деб ҳисоблайди. Қайд этилганларни инобатга олиб, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, даъвогардан жавобгарга 65.000.000 сўм ундиришни, даъвнинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан жавобгар ҳисобдан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни, республика бюджетига 1.300.000 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек, даъвонинг рад қилинган қисмига мутаносиб равишда даъвогардан суд тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджетига 3.100.000 сўм ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси рад қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 65.000.000 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***дан республика бюджетига 1.300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ***нинг суд бошқарувчиси орқали республика бюджетига 3.100.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова