← Назад
Решение #2821152 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 376 символов
4-2001-2503/9454-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 15 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг
жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Бобомуродов
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан
33.409.452 сўм асосий қарз ва 10.958.234 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
5 февраль кунидаги 2/8-сонли хизмат кўрсатиш шартнома, 2025 йил 6 февраль
кунидаги 2-Б/7-сонли хизмат кўрсатиш шартнома, 2025 йил 12 май кунидаги
2/24-сонли хизмат кўрсатиш шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан
машина ва механизмларни экспертизадан ўтказиш хизматларни кўрсатиши,
жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил давомида
жами 55.054.163.36 сўмлик қийматда хизматлар кўрсатилган, бироқ жавобгар
томонидан шартнома мажбурияти бажарилмасдан кўрсатилган хизматлар
ҳақи қисман 21.644.711.36 сўм тўланиб, қолган тўловлар келишилган
муддатда ўз вақтида тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
33.409.452 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур
қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 33.409.452 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги
шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар,
солиштирма
далолатнома, талабнома ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан
тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 33.409.452 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 32-моддаси ва шартноманинг 7.1-бандига мувофиқ
кўрсатилган хизматлар ҳақи ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун
10.958.234 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шартномаларда бажарилган ишлар ҳақи ўз вақтида амалга
оширмаганлик учун мулкий жавобгарлик назарда тутилмаган, шу боис
даъвогар ушбу Қонун нормасига мувофиқ пеня суммасини қарздорлик
кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли мазкур даъво талаби
асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарзни ўз вақтида
ундириш чорасини кўрмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги
ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня
ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 2.000.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд, даъво талабининг суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама
қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 887.354
сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 33.409.452 сўм асосий қарз,
2.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 887.354 сўм давлат божи ва 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова