Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/4908 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 89fdbc52-3d6c-4fe2-9a42-f80d2c2a25dd Claim ID PDF Hash 637ece5bf41b7f78... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 89-моддаси онуннинг 89 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онунинг 26-моддаси онунинг 26 law
Текст решения 8 965 символов
4-2006-2501/4908-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2026 йил 15 январ Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси А.Саноев котиблигида кредитор «ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамиятининг қарздор «РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (кредитор ва қарздор вакили иштирок этмади) муваққат бошқарувчи Ш.Каримов иштироккида Бухоро туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: кредитор «ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган кредитор суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи ўз вазифаларини бажариш жараёнида қарздорнинг бошқа кредиторлари ҳам аниқланганлигини, кредиторнинг талаблари реестри тузилганлигини, қарздорнинг молиявийхўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, доимий тўловга қобилиятсиз эканлиги аён бўлганлигини ва бу ҳақда хулоса тузилганлигини, кредиторларнинг биринчи йиғилиши чақирилиб ўтказилганлигини, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини, тугатиш бошқарувчиси сифатида ўзи, яъни Ш.Каримов номзоди таклиф этилганлигини, қарздорнинг ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида тугатиш бошқарувчисининг ҳар ойлик иш ҳаққи белгиланаганлигини маълум қилди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, муваққат бошқарувчисини кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун деб юритилади) 5-моддаси биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Иш ҳужжатларига кўра, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан қарздор «РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва муваққат бошқарувчиси этиб Ш.Каримов тайинланган. Суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 84-92моддаларига мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган, бошқа кредиторлар ҳам аниқланган, кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, шунингдек қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг биринчи йиғилиши чақиртирилган. Муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи ва кредиторлар реестрига кўра, қарздорнинг 2026 йил 09 январ ҳолатида жами 5495023824 сўм қарздорлиги, шундан аризачи олдида 427469088 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Қонуннинг 92-моддасига мувофиқ суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Кредиторларнинг йиғилиши 2026 йил 09 январда чақиртирилиб, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ш.Каримовни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра, кредиторлар биринчи йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф этиш ҳақидаги аризаси асосли бўлганлиги учун ариза қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Шунга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ва тугатишга доир иш юритиш муддатини 4 ой этиб белгилашни лозим деб ҳисоблайди. Кредиторлар йиғилишида суд бошқарувчиси этиб Ш.Каримов номзоди маъқулланган ва муваққат бошқарувчининг ойлик иш меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида белгиланган. Таклиф этилган тугатиш бошқарувчисининг номзоди тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилиги талабларига мос келганлиги сабабли суд Ш.Каримовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни ва муваққат бошқарувчининг ойлик иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 (ўн беш) баравари миқдорида тасдиқлашни лозим топди. Бинобарин, Қонунинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Шунга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни, тугатишга доир иш юритиш муддатини 4 ой этиб белгилашни, Ш.Каримовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 6, 26, 37, 89, 92, 140-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларига асосан, суд қ р р қ и л а д и: «ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамиятининг «РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ» масъулияти чекланган жамиятини (СТИР: 300795534) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. «РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ» масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 300795534) банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ш.Каримов «РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. Тугатиш бошқарувчисига: - ўн кунлик муддатда қарздорни банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида расмий нашрда маълумот чоп этиш ва буни тасдиқловчи далилни судга тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритиш “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ташкиллаштирилсин ва ўтказилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича якуний ҳисоботни 2026 йил 15 май кунига қадар бўлган муддатда судга тақдим этилсин. Қарздор - «РОМИТАНМАХСУССУВПУДРАТ» масъулияти чекланган жамиятидан «ЎРТА ОСИЁ СУВ ҚУРИЛИШ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 1236000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида Ромитан туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига шикоят берилиши мумкин. Судья Н.Зоиров