Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2503/9460 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5fdb3730-e691-425a-bfcd-bbccc752857c Claim ID PDF Hash 256114976aad1c83... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 323 символов
4-2001-2503/9460-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 15 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар *** манфаатида жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Наботов(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 504.360.000 сўм асосий қарз ва 252.180.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик тўланганмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ҳамда палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, вакили иштирокини таъминламади. Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 6 март куни 16-сон маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан темир–бетон маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, етказиб бериладиган махсулотнинг умумий қиймати 554.336.000 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 3.4-бандига кўра, шартнома имзоланган кундан 5 банк куни ичида ушбу шартноманинг 3.1 бандида кўрсатилган товарлар умумий қийматининг 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, даъвогар ушбу шартноманинг 3.4бандида кўрсатилган шартларга мувофиқ ўзининг банк ҳисоб-варағига маблағ келиб тушган пайтдан эътиборан 20 кун ичида товарларни етказиб беради деб кўрсатилган. Даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, шартномага асосан, жами 554.336.000 сўмлик темир-бетон маҳсулотларини жавобгарга етказиб берган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун 50.000.000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган тўлов ўз вақтида тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 504.360.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 504.360.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик умуман тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 504.360.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 4.2-бандига асосан маҳсулот ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган 252.180.000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня суммаси шартнома шартига кўра маҳсулот ҳақи учун тўлов кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. 2 Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарзни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмаганлиги ва маҳсулот олдиндан тўловсиз етказиб берилганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг ўзаро мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 15.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни ҳамда республика бюджетига 15.130.800 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 504.360.000 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***дан республика бюджетига 15.130.800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова 3