← Назад
Решение #2821171 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 1041 | — | code_article | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуни | 65 | — | law |
Текст решения
7 467 символов
4-1503-2501/6850-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 16-январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.С.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакиллари Я.Давлатов (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакили
адвокат О.Мўминов (ордер асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “-----------”
МЧЖ, жавобгар “-----------” оилавий корхонаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг юз баравари миқдорида 41200000 сўм товон пули ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд
мажлисида видеоконференцалоқа режимидаги “ d d s kt ” иловаси орқали
кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “-----------” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “-----------” оилавий корхонаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг юз баравари миқдорида 41200000 сўм товон пули ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят адлия бошқармасидан
мутахассис жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили, жавобгар томонидан шартнома асосида
даъвогарга тегишли бўлган “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхаларини
сотаётганлиги аниқланганлигини, аниқланган ҳолат бўйича Фарғона вилоят
адлия бошқармасига мурожаат қилинганлигини, даъвогарнинг мақсади пул
ишлаш эмаслигини, шундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун таъсирли чора
сифатида товон пули ундириш сўралганлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, тадбиркорлик субъектига
дамасда бир шахзс келиб китобларни ташлаб кетганлигини, китоблар орасида
мазкур китоб ҳам бўлганлигини, бу китобни тадбиркорлик субъекти контрафакт
эканлигини билмаганлигини, сотиб олинган китоблар тадбиркорлик субъектига
мулк бўлиб ўтганлигини баён қилиб, суддан даъвони рад этишни сўради.
2025 йил 24 декабрь кунги суд мажлисида Фарғона вилоят адлия
бошқармаси мутахасиси И.Абдулазизов кўргазма бериб, даъвогарнинг
мурожаатига асосан ўрганиш ўтказилганида, китобнинг контрафакт нусхалари
аниқланмаганлигини, лекин жавобгар сотувда китобнинг 2 та контрафакт
нусхаси сотилганлиги, бу ҳақда корхона раҳбари тушунтириш хати ёзиб
берганлигини, шундан сўнг жавобгар раҳбарига огоҳлантириш берганлигини
баён қилган.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг ҳамда мутахассиснинг олдинги
суд мажлисида берган тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантириш лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 1041-моддаси биринчи қисмига кўра, муаллифлик
ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига
нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан
қатъи назар, татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги қонун (кейинги матнларда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддаси
биринчи қисмига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш
фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати,
шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 04.01.2024 йил куни даъвогар “----------” МЧЖ ва Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ ўртасида тузилган
шартномага кўра, муаллиф шартноманинг илова қисмида кўрсатилган Шайх
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” асарини нашр этиш ва
такрорий нашр этиш бўйича нашриётга чоп этишга рухсат бериш, нашриёт эса,
шартномада кўрсатилган қалам ҳақини муаллифга тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан “-----------” МЧЖ томонидан нашр қилинган сотувдаги
китоблар ўрганилганида, жавобгар томонидан даъвогарнинг “Бахтиёр оила”
китобига адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки унга ўхшаш бўлган
“Бахтиёр оила” китобини сотувда сотаётганлиги аниқланган, аниқланган ҳолат
бўйича даъвогар Фарғона вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан даъвогарнинг мурожаати
ўрганилганида, жавобгарнинг сотувида китобнинг контрафакт нусхалари
аниқланмаган бўлсада, жавобгар сотувда китобнинг 2 та контрафакт нусхаси
сотилганлиги маълум қилгани ва бу ҳақида адлия бошқармасига тушунтириш
хати ёзиб берган.
Гарчанд суд мажлисида жавобгар вакили тадбиркорлик субъектига дамасда
бир шахс келиб китобларни ташлаб кетганлигини, китоблар орасида мазкур
китоб ҳам бўлганлигини, бу китобни тадбиркорлик субъекти контрафакт
эканлигини билмаганлигини, сотиб олинган китоблар тадбиркорлик субъектига
мулк бўлиб ўтганлигини важ қилиб келтирсада, суд унинг бу важларини қабул
қилмади.
Чунки, Қонуннинг 7-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳосила ва жамлама
асарлар, уларнинг яратилиши учун асос бўлган ёки уларнинг таркибига кирган
асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар,
муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилиниши, 19-моддасининг иккинчи
қисмида, юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан
ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан
тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда
бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар
бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини
бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан фойдаланишлари
мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Бироқ жавобгар, даъвогар ёки муаллиф вориси билан китоб сотиб олиш
бўйича шартномавий муносабатларга киришмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги қонунининг 65-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, муаллиф,
турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан
зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва
ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини
ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган
товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолда, суд товон пулини базавий ҳисоблаш миқдорининг
жавобгарнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб, 20 баравари миқдорида
белгилаб, 8240000 сўм ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига, жавобгар ҳисобидан 8240000 сўм товон пули, 824000 сўм давлат
божи, 41200 сўм почта харажати, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад
қилишни лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 1041-моддаси ва Иқтисодий
процессуал кодексининг 48, 118, 166, 169, 176-180, 186, 259-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “-----------” МЧЖ фойдасига, жавобгар “-----------” оилавий
корхонаси ҳисобидан 8240000 сўм товон пули, 824000 сўм давлат божи, 41200
сўм почта харажати, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида
шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов