Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5201 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья TURDIYEV DILSHOD MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 039d0017-5261-431a-aa62-0b0e338bfa2a Claim ID PDF Hash f1b150a846ee21b4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 169 символов
**************************-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 15 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья **************************, даъвогар ************************** жавобгар **************************дан 3.058.163 сўм асосий қарз ва 141.899 сўм банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, ************************** (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) томонидан Жондор туман, Қароли МФЙда қиймати 1.529.081.453 сўм бўлган пластик қувурлар ва томчилаб суғориш воситалари ишлаб чиқариш цехи биноси қурилиши учун қурилишмонтаж ишларини бошлаш ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)га 2025 йил 29 июнда давлат хизматлари маркази орқали №200655912-сонли сўровнома юборилган. Даъвогар томонидан ушбу сўровномага юқоридаги маъмурий регламент талабларига мувофиқ белгиланган муддатда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун 3.058.163 сўмлик баҳо кўрсатилган ҳолда жавоб қайтарилган. Бироқ жавобгар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг бўлган юқоридаги тўловни амалга оширмаган. Шу билан бирга, ушбу қарздорликни қоплаб беришни сўраб, даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга мурожаат қилиб жавобгардан 3.058.163 сўм асосий қарз ва 141.899 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддасига мувофиқ агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ажрим жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис суд, ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиш тўғрисида хулосага келди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли Қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” (бундан бўён матнда маъмурий регламент деб юритилади) 5-бандига мувофиқ, қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли Қарорининг 8-бандига кўра 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизга тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланиши қайд этилган. Юқоридаги маъмурий регламентнинг 15-бандига асосан, Инспекция сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида: «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади; сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради; ўз ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шакл бўйича объект рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида QR-код қўйилган кўчирмани расмийлаштиради ёки уни беришни рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади. Маъмурий регламентнинг 20-бандига кўра, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги кўрсатилган. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъво аризасида кўрсатилган талаб ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган. Шу боис суд, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгардан 141.899 сўм банк фоизи ундириш ҳам сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига биноан, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Жавобгар томонидан асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги боис, суд даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабининг 141.899 сўм банк фоизи ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда судга мурожаат қилишда даъвогар томонидан олдиндан 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати тўланган. Шунга кўра суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, унинг ҳисобидан даъвогар фойдасига 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар **************************дан: - даъвогар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 3.058.163 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья **************************