Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/22650 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение АААААААакциядорлик тижорат банки Ответчик / Подсудимый
Source ID 1a98f4bb-a5cb-46b6-b6d9-0632fe35efc9 Claim ID PDF Hash 367925a54fbab593... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 196 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 15 январь 4-1501-2503/22650-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Ш.Муминов иштирокида, даъвогар АААААААакциядорлик тижорат банкининг жавобгар «ААААААА» АЖ суғурта компаниясидан 117 751 176 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АААААААакциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ААААААА» АЖ суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 117 751 176 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, суғурта шартномасига асосан жавобгарни суғурта ҳодисаси юзасидан ўз вақтида хабардор қилинганлиги, қарздорга нисбатан ундирув чоралари кўрилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгардан суд мажлисига вакиллар келмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, АААААААакциядорлик тижорат банки Қувасой универсал БХО (“Наф олувчи”) билан «ААААААА» АЖ суғурта компанияси (“Суғурталовчи”) ва ЯТТ Юлдашев Жахонгир Абдухалимович (“Суғурта қилдирувчи”) ўртасида 2024 йил 16 май кунги 0517/506/1/240093сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Суғурталовчи” мазкур шартнома шартлари, истиснолари ва иловаларига мувофиқ, ушбу шартноманинг амал қилиши даврида ва суғурта шартларига биноан шартномада белгиланган хақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада кўрсатилган суғурта ходисаси содир бўлганида “Суғурта қилдирувчи”, “Наф олувчи”га мазкур шартномада белгиланган суғурта суммаси доирасида суғурта товонини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, суғурта шартномаси предмети бўлиб, қарз олувчи томонидан Декларацияда (1-иловада) кўрсатилган кредит шартномаси бўйича гаров билан ёки бошқа таъминот турлари билан таъминланмаган кредит (кредитнинг бир қисми) кутиш даврининг охирги санасида қарз олувчи томонидан қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш ҳисобланади. Шартноманинг 1-иловаси – Декларация ва суғурта полиси бўйича суғурта суммаси 125 000 000 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, суғурта шартномаси (полисни) амал қилиш даврида, қарздор томонидан кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, шунингдек, у (қарздор)нинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлик ҳолати юзага келишлиги оқибатида “Суғурта қилдирувчи” (Банк)нинг тадбиркорлик фаолияти ва мулкий манфаатларига зарар етиши, шу жумладан, Қарздор томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши натижасида кредит шартномасининг муддатидан олдин суд тартибида бекор қилиниши ҳолати суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 05 май кунги 4-1501-2501/9985-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, ААААААААТБ фойдасига ЯТТ Юлдашев Жахонгир Абдухалимовичдан кредит асосий танидан 100 000 000 сўмни, кредит фоизидан 16 209 928 сўмни, 4 089 360 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 16 майда тузилган 136-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 06 февраль кунги 84/1-0302-1003-сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан хабарнома юборилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 14 август кунги судгача талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.2–бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 117 751 176 сўм суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 117 751 176 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 2 355 023,52 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АААААААакциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар «ААААААА» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан 117 751 176 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ААААААА» АЖ суғурта компанияси ҳисобидан Республика бюджетига 2 355 023,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов