← Назад
Решение #2821206 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Божхона кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 53 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| нинг ФК | 236 | — | law | |
| онуни | 4 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуннинг | 27 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ФКнинг | 1107 | — | law | |
| Умумий усул ФК | 11 | — | law | |
| нинг | 7 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 26 | — | code_article | |
| БК | 121 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
21 531 символов
4-1502-2502/10841-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Г.Холматова
Апелляция инстанцияда маърузачи
судья Д.Акрамова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 15 январь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва
Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Х.Жураев, Ж.Курбонов
(ишончнома ва ордерларга асосан), жавобгар вакиллари адвокат И.Валиев
(ордер асосида) ва А.Абдужабборов (ишончнома асосида), учинчи шахс
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси вакили И.Рашидов (ишочнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар масъулияти чеклан жамияти шаклидаги
“ n lith
si ” хорижий корхонасининг, жавобгар “Y h
n inv st
l gistik ” МЧЖнинг “Арсенал” товар белгисига айнан ўхшаш белги билан
маркировкаланган товарларни олиб кириш (импорт қилиш)да ифодаланган
ҳаракатларини даъвогарнинг товар белгиларига бўлган мутлақ ҳуқуқларини
бузиш деб топиш, жавобгар томонидан “Арсенал” товар белгисига айнан
ўхшаш белги билан маркировкаланган контрафакт товарларни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида фуқаролик айланмаси билан боғлиқ ҳар қандай
шаклдаги, шу жумладан божхона ва бошқа ҳужжатларда ишлатишни
тақиқлаш мажбуриятини юклаш, жавобгар томонидан олиб кирилган ва
божхона органи томонидан тўхтатилган “Арсенал” товар белгиси билан
маркировкаланган маҳсулотларни божхонанинг йўқ қилиш режимига
жойлаштириш мажбурияти юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Фарғона вилоят суди
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар масъулияти чеклан жамияти шаклидаги “ n lith si ”
хорижий корхонаси (бундан буён матнда матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Y h
n inv st
l gistik ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан “Арсенал” товар белгисига айнан ўхшаш белги билан
маркировкаланган товарларни олиб кириш (импорт қилиш)да ифодаланган
ҳаракатларини даъвогарнинг товар белгиларига бўлган мутлақ ҳуқуқларини
2
бузиш деб топиш, жавобгар томонидан “Арсенал” товар белгисига айнан
ўхшаш белги билан маркировкаланган контрафакт товарларни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида фуқаролик айланмаси билан боғлиқ ҳар қандай
шаклидаги, шу жумладан божхона ва бошқа ҳужжатларда ишлатишни
тақиқлаш мажбуриятини юклаш, жавобгар томонидан олиб кирилган ва
божхона органи томонидан тўхтатилган “Арсенал” товар белгиси билан
маркировкаланган маҳсулотларни божхонанинг йўқ қилиш режимига
жойлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси, Фарғона вилоят божхона бошқармаси ва Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги
жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими билан
даъвони таъминлаш чораси сифатида товарни эркин муомалага чиқариш
режимига (ИМ40) ўтказиш тақиқланган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгарнинг
“Арсенал” товар белгисига айнан ўхшаш белги билан маркировкаланган
товарларни олиб кириш (импорт қилиш)да ифодаланган ҳаракатларини
даъвогарнинг товар белгиларига бўлган мутлақ ҳуқуқларини бузиш деб
топилган. Жавобгар томонидан “Арсенал” товар белгисига айнан ўхшаш
белги билан маркировкаланган контрафакт товарларни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида фуқаролик айланмаси билан боғлиқ ҳар қандай
шаклидаги, шу жумладан божхона ва бошқа ҳужжатларда ишлатишни
тақиқлаш
мажбурияти
юкланган.
Даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш рад қилиниб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
8240000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати, Олий суднинг
депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган ва
давлат божининг 4120000 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар Фарғона
вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
томонидан даъвогарга тегишли “Арсенал” товар белгисига айнан ўхшаш
белги билан маркировкаланган контрафакт товарларни олиб кирганлиги,
қонунчиликда бундай товарларга нисбатан уларни йўқ қилиш чоралари
қўлланиши назарда тутилганлиги, божхона органлари интеллектуал мулк
ҳуқуқларини фақат товарларнинг мамлакатга олиб кирилишида эмас, олиб
чиқилиши, реэкспорт жараёнида ҳимоя қилишини, товарлар импорт ёки
экспортнинг қайси босқичида аниқланганидан қатъий назар божхона
органлари томонидан мусодара қилиш ёки йўқ қилиш чоралари қўлланилиши
мумкинлиги, лекин биринчи инстанция суди томонидан ишдаги далилларни
инобатга олмасдан ҳамда божхона қонунчилигини нотўғри талқин этилиб,
товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш мажбуриятини юклаш
талабини асоссиз равишда рад этганини баён қилиб, суддан ҳал қилув
қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган.
3
Даъвогар судлов ҳайъатига тақдим этган қўшимча шикоятида ҳал
қилув қарорини товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш
мажбуриятини жавобгарга юклашни рад этиш қисми билан норози
эканлигини билдириб, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар суд мажлисида берган қўшимча апелляция шикоятини
қувватлаб, биринчи инстанция суди даъво аризасидаги иккита талабни тўғри
қаноатлантириб, жавобгар томонидан олиб кирилган ва божхона органи
томонидан тўхтатилган “Арсенал” товар белгиси билан маркировкаланган
маҳсулотларни божхонанинг йўқ қилиш режимига жойлаштириш
мажбуриятини жавобгарга юклаш талабини асоссиз равишда рад этганини,
товардаги маркировкани йўқ қилиш мумкин эмаслигини, бу ҳолатлар
мутахассислар томонидан тасдиқлангани, жавобгар томонидан товарга
тақдим этилган сертификатларни ҳаққонийлигини текшириш имконияти
йўқлигини, агарда сертификат қонуний бўлганида уни текшириш
мумкинлигини, интеллектуал мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқ бузилгани учун
товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш мумкин эмаслигини,
жавобгарга товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш
мажбуриятини юклаш талабини биринчи инстанция суди асоссиз равишда
рад этганини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида шартномага асосан Ҳитойдан
электродлар олиб келингани, шартномада, юк хатлари ва божхона юк
декларациясида электродни номи ёзилмаганини, товарга “Арсенал” номи
ёзилганидан хабардор бўлмаганини, товар божхонани 70 режимига
жойлаштирилгани, даъвогар вакиллари иштирокида товардан намуналар
олинганида товар “Арсенал” деб номланганини билишганини, товарни
сотувчига қайтармоқчи эканлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Учинчи шахс Тошкент шаҳар божхона бошқармаси вакили суд
мажлисида биринчи инстанция судида бошқа вакил иштирок этганини, иш
бўйича божхона режими билан боғлиқ ҳолатда божхонани йўқ қилиш
режимини танлаш ҳуқуқи товар эгасига берилгани, ушбу ҳақда товар эгаси
божхона органига тегишли ариза билан мурожаат қилишини ва барча
харажатларини ўзи қоплашини, Божхона кодексининг 122-моддасида назарда
тутилган хужжатлар декларант томонидан тақдим этилишини, мазкур иш
бўйича товар ноқонуний олиб кирилган бўлса уни йўқ қилиш режимига
жойлаштириш мақсадга мувофиқлигини баён қилди.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бошқа учинчи шахслар вакилллари суд мажлисига ҳозир
бўлмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
4
Судлов ҳайъати учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
огоҳлантирилгани учун ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган
далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан
интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 97-моддасига кўра, ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган
ҳолларда ва тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган
натижалари ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига
хос воситалари, ана шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний ёки
юридик шахснинг маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат
кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг
мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади. Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал
фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ
эгасининг рухсати билангина фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 июлдаги ЎРҚ-40-сонли
Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси “Белгиларни халқаро рўйхатдан
ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир баённомаси”га (Мадрид,
1989 йил 27 июнь) қўшилган.
Мадрид битимига асосан Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WI )
томонидан юритилган реестрга асосан 1026369, 1774819 ва 1213032 ва рақам
орқали рўйхатга олинган “Арсенал” номли товар белгиси остида ишлаб
чиқарилган пайвандлаш машиналари учун электродлар, электр ёйли
пайвандлаш аппаратлари учун графит электродлар эгаси Украина фуқароси
Слободианиук Виктор ҳисобланади. Товар белгиси эгаси лицензия
шартномаси асосида товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини даъвогарга
берган.
Товар белгиси Мадрид тизими орқали рўйхатга олингани учун уни
Ўзбекистон Республикасида қайта рўйҳатга олиш талаб этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси божхонаси томонидан “Арсенал” товар
белгиси эгасининг аризасига асосан товар белгисига бўлган ҳуқуқи
5
“Интеллектуал мулк объектларини интеллектуал мулк объектлари божхона
реестри”га киритилган.
“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан
жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар белгисига
ҳуқуқий муҳофаза Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига
мувофиқ равишда тақдим этилади.
“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан
жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
26-моддасига асосан, товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш
ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга.
Мазкур Қонуннинг 27-моддаси 1-қисмига асосан, товар белгиси уни
ишлатиш учун рўйхатга олинган товарларда ва (ёки) уларнинг идиши ҳамда
ўровида товар белгисининг эгаси томонидан ёки ушбу Қонуннинг
30-моддасига мувофиқ, лицензия шартномаси асосида бундай ҳуқуқ
берилган шахс томонидан қўлланилиши товар белгисидан фойдаланиш деб
ҳисобланади.
Жавобгар
26002/13.10.2025/0090828-сонли
божхона
юк
декларациясига асосан брутто оғирлиги 55000 кг, нетто оғирлиги 54 000 кг
“Пайвандлаш электродлар”ни “Вақтинча сақлаш” (ИМ70) божхона
режимига жойлаштирган. Товар жойлашган қутилар ва электродларга
“Арсенал” товар белгиси қўйилган бўлган.
Даъвогарнинг
мурожаатига
асосан
божхона
органи
2025 йил 14 октябрдаги қарори билан товарларни эркин муомалага чиқариб
юборишни тўхтатган.
ФКнинг 1107-моддасига асосан товар белгисидан қонунга хилоф
равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар
белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт. Товар белгисидан
қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар
белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган
товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган
белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шарт. Ушбу
модданинг иккинчи қисмида белгилаб қўйилган талабларни бажаришнинг
иложи бўлмаган тақдирда, тегишли товар йўқ қилиб ташланиши лозим
(модданинг таҳрири 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонунига
асосан ўзгартирилган).
Даъвогарнинг “Арсенал” товар белгисига бўлган ҳуқуқларини бузиб
айнан унга ўхшаш белги билан маркировкаланган, контрафакт ишлаб
чиқарилган товарни импорт қилингани товар белгисига берилган
гувоҳномалар, лицензия шартномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг маълумотномаси ва
вакилининг судга тақдим қилган ёзма фикрномаси, шунингдек ишдаги бошқа
далиллар билан исботлангани учун биринчи инстанция суди даъвогарнинг
товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқларини бузилган деб топиш ва
контрафакт товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик
6
айланмаси билан боғлиқ ҳар қандай шаклдаги, шу жумладан божхона ва
бошқа ҳужжатларда ишлатишни тақиқлаш мажбуриятини юклаш
талабларини асосли равишда қаноатлантирган.
Судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг
даъвогарнинг учинчи талаби, яъни жавобгарга контрафакт товарни йўқ
қилиш божхона режимига жойлаштириш мажбуриятини юклаш талабини рад
этиш хулосаси билан келишади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Интеллектуал
мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2023 йил 23 июндаги 19-сонли қарорини 24-бандида интеллектуал мулк
объектларига нисбатан ҳуқуқлар умумий ва махсус усулларда ҳимоя
қилиниши мумкин.
Умумий усул ФКнинг 11-моддасида белгиланган бўлиб, шунга кўра
судларнинг эътибори мазкур моддада белгиланган фуқаролик ҳуқуқларини
ҳимоя қилишнинг барча усуллари интеллектуал мулк объектларига нисбатан
ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳам татбиқ этилишига қаратилсин.
Махсус усул ФКнинг 1040 ва 1107-моддаларида белгиланган бўлиб,
мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса:
ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган
моддий объектларни олиб қўйиш;
йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон
қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни
киритиш;
товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс
томонидан тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиш,
қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб
юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёхуд унинг идиши
ва ўровидан йўқотиш, бундай талабларни бажариш имконияти бўлмаганда
эса тегишли товар йўқ қилиб ташланиши мумкин.
Шунингдек, интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни
ҳимоя қилиш қонунда назарда тутилган бошқа махсус усулларда ҳам амалга
оширилишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК
деб юритилади)нинг 7-моддасига асосан товарнинг ва (ёки) транспорт
воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан
божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд
товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли
шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс ваколатли шахс
ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 26-моддасига кўра, товарларни божхона режимини
танлаш ва ўзгартириш ҳуқуқи ваколатли шахсга берилган.
Мазкур иш бўйича божхона қонунчилиги бўйича ваколатли шахс
жавобгар ҳисобланиб, унга божхона режимини танлаш, ўзгартириш
аризалари билан божхона органига мурожаат этиш ҳуқуқи берилган.
7
БК 121-моддасига асосан, йўқ қилиш божхона режими шундай
режимки, бунда чет эл товари божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий
сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида йўқ
қилинади, шу жумладан фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилади.
Даъвогар судга божхонада сақланаётган контрафакт товарни олиб
қўйиш ва уни йўқ қилиш талаби билан мурожаат этмаган. Балки таркибида
турли темир ва кимёвий моддалар бўлган брутто оғирлиги 55 000 кг ташкил
этган товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш мажбуриятини
жавобгарга юклаш сўралган.
БК 122-моддасининг иккинчи қисмига кўра, товарларни йўқ қилишга
йўл қўйилмайди, агар:
йўқ қилиш атроф муҳитга зарар етказиши ёхуд инсонларнинг ҳаёти ва
соғлиғига бевосита хавф туғдирса ёки хавф туғдириш эҳтимоли бўлса;
йўқ қилиш товарларнинг одатий мақсадига кўра уларни истеъмол
қилиш орқали амалга оширилса;
божхона органи товарлар амалда йўқ қилинганлигини назорат қилиш
имкониятига эга бўлмаса;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат
органининг йўқ қилишни амалга ошириш имконияти тўғрисидаги, уни
амалга оширишнинг усули ва жойи кўрсатилган хулосаси божхона
органларининг ахборот тизимида бўлмаса. Ушбу қисмнинг қоидалари авария
ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида қайтариб бўлмас тарзда йўқотилган
товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Келтирилган модданинг бешинчи қисмига асосан товарларни йўқ
қилиш табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя
этилган ҳолда ваколатли шахс томонидан унинг ўз маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади.
Демак, божхона қонунчилиги бўйича ваколатли шахс “Экологик
экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик
баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган
тўловни қилиб экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат
органидан товарни йўқ қилишни амалга ошириш имконияти борлиги
ҳақидаги хулосани олганида товарни йўқ қилиш божхона режимига
жойлаштириш аризаси билан божхона органига мурожаат этиши мумкин.
Товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштиришга руҳсат этилганида
товарни тегишли жойга ташиш, товарни йўқ қилиш ҳамда қолдиқларини
утилизизация қилиш ҳаражатлари товар эгаси томонидан амалга оширилади.
Бюджетдан молиялаштириладиган божхона органи ҳисобидан товарни
йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш учун зарур бўлган экология
хулосасини олиш ва товарни йўқ қилиш ҳаражатларини қоплаш тартиби
қонунчиликда назарда тутилмаган.
Товарни йўқ қилиш атроф муҳитга зарар етказиши ёхуд инсонларнинг
ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирса ёки хавф туғдириш эҳтимоли
бўлса товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириб бўлмайди.
8
Иш ҳужжатларида товар йўқ қилинганида атроф-муҳитга зарар
етказилмаслиги ҳақидаги хулоса мавжуд эмас.
Баён этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати божхона органи
вакилининг товар божхонани йўқ қилиш режимига жойлаштирилиши
мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақидаги кўрсатмасини танқидий баҳолайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
ИПК 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати ҳал қилув қарорида хатоликка йўл қўйилиб
даъвогарнинг номи “ n lith si ” ўрнига “ n litn si ” деб келтирилгани
хато ҳисобланиб қарорни қонунийлигига таъсир этмаслигини инобатга
олади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Судлов ҳайъати даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2 060 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни
ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
апелляция инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати ИПК 68, 118, 260, 276-280-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар масъулияти чеклан жамияти шаклидаги “ n lith si ”
хорижий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 декабрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар масъулияти чеклан жамияти шаклидаги “ n lith si ”
хорижий корхонаси олдиндан тўланган 2 060 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар масъулияти чеклан жамияти шаклидаги “ n litin si ”
хорижий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
9
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор
протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова
Д.Акрамова