← Назад
Решение #2821243 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 790 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7620-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили
О.Саттаров (2026 йил 6 январь кунги 736-сонли ишончнома асосида) ва
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Д.Махмудов (шахсини тасдиқловчи
хужжат асосида)лар иштирокида, даъвогар “S h lk v
gr him- ’zb kist n”
хорижий корхонасининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Махмудов
Донёрбек Обиджонович ҳисобидан 32 085 475 сўм асосий қарздорлик ва
16 042 737 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “S h lk v
gr him- ’zb kist n” хорижий корхонаси (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Махмудов Донёрбек
Обиджонович (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
32 085 475 сўм асосий қарздорик ва 16 042 737 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили дастлабки суд мажлисида видеоконференцалоқа
режимида иштирок этиб, даъво аризада баён этилган важларини такрорлаб,
даъвони тўлиқ қаноталантириб беришни сўради.
Жавобгар тадбиркор суд мажлисида иштирок этиб, хақиқатдан ҳам
қарздорлик мавжудлигини, тадбиркорлик фаолияти билан шуғалланмаётганлигини, қарздорликни бартараф этиш чораларини кўраётганлигини
билдириб, пеня камайтириб беришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда
тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра асосий
қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича ва суд мажлисида маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 июнда 30-S/21-сонли “Ўсимликларни
ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш” (кейинги ўринларда матнда
“маҳсулот етказиб бериш” деб аталади) тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг умумий қиймати 44 047 675 сўм этиб белгиланган. Мазкур
шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга белгиланган маҳсулотларни
етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиб
олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2023 йилда 120-сонли
ҳисобваарқ-фактурага асосан 32 085 475 сўмлик маҳсулотлар етказиб берган,
бироқ жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида қарздорликка йўл қўйилган. Жавобгар томонидан
қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан 2025 йил
октябрь ойида талабнома юборилган. Жавобгар талабномани оқибатсиз
қолдирганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талабининг асослилиги тақдим этилган хужжатлар ва суд мажлисида
берилган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига асосан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлаши лозим.
ФКнинг 790-моддаси иккинчи қисмига биноан, юридик шахслар
ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисобкитоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар
ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган
бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Суд даъво талабидаги 16 042 737 сўм пеня ундириш талабини муҳокама
қилиб, жавобгар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаётганлиги сабабли
иқтисодий аҳволини инобатга олиб, пеняни 4 500 000 сўмга камайтиришни,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, тарафлар ўртаисда тузилган шартноманинг 5.3-бандида, кимёвий
восита ҳаққини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаганлик учун сотиб олувчи ҳар бир
кечиктирилган кунига тўланмаган сумманинг 0,4 % миқдорида, лекин ушбу
сумманинг 50% дан ошмайдиган миқдорда сотувчига пеня тўлайди деб
келишилган.
Лекин, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори
4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги бўйича тушунтириш берилган.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритила)нинг 116-моддаси учинчи қисмига асосан, суд
мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд
харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи
шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасига мувофиқ ундирилади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига асосан,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган
ҳолда
суд
томонидан
камайтирилган
бўлса,
суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 962
564,24 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва
Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
437, 449, 790-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170,
176-179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Махмудов Донёрбек Обиджонович
ҳисобидан даъвогар “S h lk v
gr him- ’zb kist n” хорижий корхонаси
фойдасига 32 085 475 сўм асосий қарздорлик, 4 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Махмудов Донёрбек Обиджонович
ҳисобидан Республика бюджетига 962 564,24 сўм давлат божи;
Олий суднинг депозит хисоб рақамига видеконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳаъати апелляция инстанциясига
шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров