← Назад
Решение #2821257 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2262-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар тугатиш
бошқарувчиси А.Позилов (хизмат гувоҳномаси асосида) ва жавобгар жамият
раҳбари Н.Рахимов (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида)лар иштирокида,
даъвогар “Y g n
4 kun” масулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси жавобгар “Dilb r
t ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
кредит маблағи учун деб ўтказилган 5 150 000 сўм маблағларни ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризада баён қилинишича, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг
4-1704-2501/1168-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 15 августдаги ҳал қилув
қарорига асосан “Y g n 4 kun” масулияти чекланган жамияти соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилятсиз (банкрот) деб эътироф этилган ва жамиятга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш очилган ҳамда тугатиш бошқарувчи этиб 3-тоифали
суд бошқарувчиси Позилов Абдумуталиб Алижонович тайинланган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банк айланмаларининг тахлили
ўрганлиганда даъвогар билан “Dilb r
t ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида кредит маблағи учун
деб ўтказилган 5 150 000 сўм молиявий ёрдам тариқасида пул айланмалар амалга
оширилганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан ўтказиб берилган молиявий ёрдам маблағларини
даъвогар ҳисоб рақамига қайтаришни сўраб жавобгарга 2025 йил 29 сентябрь куни
№СБ-016/1168-сонли талабнома билан мурожат қилинган.
Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар юзага келган қарздорликни ундириш юзасидан
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси иштирко этиб, жавобгарга
кредит учун тўлаб берилган 5 150 000 сўм пул маблағлари “Y g n 4 kun”
масулияти чекланган жамиятига қайтариб ўтказилганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари иштирко этиб, кредит учун тўлаб
берилган 5 150 000 сўм пул маблағларини “Y g n 4 kun” масулияти чекланган
жамиятига қайтариб ўтказилганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидагиларга асосан даъвогарнинг талабини рад этишни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Избоскан туманлараро
иқтисодий судининг 4-1704-2501/1168-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 15
августдаги ҳал қилув қарорига асосан “Y g n 4 kun” масулияти чекланган
жамияти соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз (банкрот) деб эътироф
этилган ва жамиятга нисбатан тугатишга доир иш юритиш очилган ҳамда тугатиш
бошқарувчи этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Позилов Абдумуталиб Алижонович
тайинланган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банк айланмаларининг таҳлили
ўрганлиганда даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 3 март куни 5 150 000 сўм
пул маблағлари “Кредит учун тўлов” деган мазмунда пул маблағи ўтказиб
берилганлиги аниқлаган.
Суд мажлисида маълум бўлдики, жавобгар томонидан даъвогар жамиятида
ўтказилган 5 150 000 сўмдан аввал 2021 йилнинг 25 июнь кунидан 19 ноябрь
кунига қадарли жами 103 580 000 сўм маблағларини кредит учун тўлов деб
даъвогарга ўтказиб берганлиги маълум бўлди.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз киритилган.
Шу сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Суд иқтисодий иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “Y g n 4 kun” масулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Y g n 4 kun” масулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судининг апелляция инстанциясига шикоят, прокурор протест келтириши
мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров