Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/1841 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Халол кўхна томорқа хизмати
Source ID abc5acfc-de40-44e2-ad55-47e9895587e1 Claim ID PDF Hash 797d77c0a52db95e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 293-моддаси нинг 293 law
ФКнинг 295-моддаси ФКнинг 295 law
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1841-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Турдиев (2026 йил 7 январь кунги 01-04/3-сонли ишончнома асосида), ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учичнчи шахс сифатида жалб қилинган АТБ “Микрокредитбанк” вакили А.Козимжонов (2026 йил 5 январь кунги 01-15/1сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, жавобгар иштирок этмади, даъвогар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, жавобгар “Халол кўхна томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 80 000 001,01 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллабқувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Халол кўхна томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 80 000 001,01 сўм зарарни ундиришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида АТБ “Микрокредитбанк” жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар билан АТБ “Микрокредитбанк билан ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси асосида кафиллик шартномаси тузилганлигини, жавобгар томонидан кредит қарздорлигини тўламасдан келганлиги сабабли кафиллик шартномаси бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганлигини, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ҳисоб рақамдан ушлаб қолинганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган АТБ “Микрокредитбанк” вакили суд мажлисида иштирок этиб, қарздор билан кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси асосида даъвогар кафиллик шартномасини тақдим этганлигини, жавобгар томонидан кредит қарздорлигини тўламаганлиги сабабли кафиллик шартномасига асосан даъвогардан ундириб олинганлигини билдирди. Жавобгарга суднинг ажрим почта алоқа бўлими орқали юборилган ва почта алоқа бўлими жавобгар кўрсатилган манзилда яшамаслиги маълум қилган. Шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 129, 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар вакилининг иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъво аризада баён қилинишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, 2022 йил 11 мартда 44-сонли кредит шартномаси тузилган, банк, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 24 февралда N-02/03-21-сонли кафиллик шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади)си тузилган. Мазкур кафиллик шартнома бўйича жавобгар томонидан банкдан олинган кредит қарздорлик тўланмаган тақдирда 300 000 000 сўмлик қарздорликни тўлаб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлигини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли банк кафиллик шартномасига асосан даъвогардан 2025 йил 5 июнь куни 80 000 001,01 сўм маблағларни ушлаб қолган. Мазкур маблағлар ушдаб қолинганлиги АТБ “Микрокредитбанк” томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлари билан танишиб, ишга тақдим этилган ҳужжатлар ва далилларга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини асосли деб ҳисосблайди ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритлади)нинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ФКнинг 295-моддасига асосан, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт. Ўзбекистон Республикаси олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 32-бандига кўра, судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 295-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки кафил билан қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли деб тушунтириш берилган. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 116-моддаси 3-бандига мувофиқ, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 600 000,02 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293, 295-моддасига, Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Халол кўхна томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан; Даъвогар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллабқувватлаш жамғармаси фойдасига 80 000 001,01 сўм етказилган зарар, 1 600 000,02 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати; Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириш) қилишга ҳақли. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров