← Назад
Решение #2821312 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| тида амалга оширмаганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 829 символов
4-2001-2501/5203-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳар
2026 йил 15 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар
***дан 16.558.619,38 сўм асосий қарз ва 768.320 сўм банк фоизи ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили С.Шодиев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан
16.558.619,38 сўм асосий қарз ва 768.320 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд
материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли
қарори 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни
рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий
регламенти”га асосан Жондор тумани “Навгади” МФЙ Навгади кўчаси 15/1 уй
ҳудудида 1-қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, юқори қаватларида
турар-жой биноси объекти қурилишини амалга ошириш учун Давлат хизматлари
маркази орқали даъвогарга қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни
рўйхатдан ўтказиш ҳақида 2025 йил 16 июнь куни 198024444-сонли ариза билан
мурожаат қилган. Қурилиш объекти даъвогар томонидан тегишли тартибда
рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ-4586-сон
Қарорининг 8-бандига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш
назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий
инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига
тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли объектлар бўйича
қурилиш-монтаж ишлари қийматидан жами 16.558.619,38 сўм ажратма
ҳисобланган, бироқ жавобгар томонидан мазкур ажратма бўйича қарздорлик
тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга мазкур ажратма бўйича қарздорликни тўлаш ҳақида
2025 йил 11 сентябрдаги 5394-сонли талабнома юборилган, бироқ талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогар олдида қурилиш объектлари рўйхатга
олинганлиги давлат қурилиш назорати амалга оширилганлиги бўйича
ҳисобланган 16.558.619,38 сўм қарзи иш ҳужжатлари ва даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг мазкур
даъво талаби асосли ҳисобланади.
Жавобгар томонидан иш судда кўрилган кунга қадар ҳам даъво талабидаги
қарздорлик суммаси тўлаб берилмаган, бу ҳолат даъвогар вакили томонидан
судга тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризасида шунингдек, жавобгардан қарздорлик ўз вақтида амалга
оширмаганлик учун ФК 327-моддасига кўра ҳисобланган 768.320 сўм банк
фоизи ундириш сўралган.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмида кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Банк фоизи миқдори даъвогар томонидан тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд, тўланиши лозим бўлган банк фоизи кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб, даъвогарнинг
768.320 сўм банк фоизи ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ва
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 412.000 давлат божи
ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
2
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179,
180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
рoр
қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 16.558.619, 38 сўм асосий қарз,
768.320 сўм банк фоизи, олдиндан тўланган 412.000 давлат божи ва 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова
3