Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2512/79696 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси Ответчик / Подсудимый Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк
Source ID 5e1ee395-bb0e-42c6-aea6-c4df7f3cb572 Claim ID PDF Hash b393aeaf59896b21... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
да ФК 4-моддаси да ФК 4 law
айъати ФКнинг 1023-моддаси айъати ФК 1023 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 21 366 символов
4-1001-2512/79696-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Кассация инстанцияда маърузачи судья Д. Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 15 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ф.Мировнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умаров ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.Ахмадов (ишончномага асосан), жавобгар вакиллари Т.Каримов ва А.Тешабоев (ишончномаларга асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк” акциядорлик жамияти ҳамда учинчи шахс “ hi Di r R shid n” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган жавобгардан 50 557 535,53 сўм компенсация маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг шикояти асосида ишни вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда учинчи шахс “ hi Di r R shid n” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 50 557 535,53 сўм компенсация маблағини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “ hi Di r R shid n” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар томонидан келтирилган кассация шикоятида тарафлар ва учинчи шахс ўртасида тузилган компенсация шартномасига кўра, 84 ой муддатга ажратилаётган 393 820 АҚШ доллари миқдордаги кредит маблағи бўйича ҳисобланадиган йиллик 6,48 фоиз ставкасининг 1,94 фоиз қисмини компенсация қилиш белгиланганлиги, 2 компенсация шартномаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кредит шартномаси шартларига мос тарзда тузилганлиги, компенсация шартномасининг 5.4-бандига асосан шартномага ҳар қандай ўзгариш ва қўшимчалар томонларнинг розилиги билан ёзма равишда киритилиши назарда тутилганлиги, жавобгар билан 2021 йил 10 сентябрда “Кичик тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясига муҳтож қатламларига кафиллик ва компенсациялар тақдим тўғрисида”ги Бош битимнинг 7.1-банди “g” кичик хатбошисига кўра, банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кредит шартномасида белгиланган кредит параметрлари жамғарманинг розилиги билан ўзгартириш ёки бекор қилиш мажбуриятини банк зиммасида эканлиги белгиланганлиги, компания томонидан учинчи шахсга ажратилган кредит маблағларининг ҳолати “Тадбиркор” ахборот тизими орқали таҳлил қилинганида, банк томонидан кредит шартномаси шартларига 2023 йил 7 мартдан ўзгаришлар киритилганлиги ва бу ҳолатлар юзасидан жамғарманинг рухсати олинмаганлиги аниқланганлиги, қарздор кредитни асосий қарзни узайтириш юзасидан банк филиали кредит комиссиясининг 20 -сонли баёни 2023 йил 7 мартда қабул қилинган бўлса-да банк Бош офиси томонидан 2024 йил 11 декабрда компанияга мурожаат қилиниб, кредит шартномаси бўйича рухсат олинмасдан қилинган ўзгариш ҳақида маълум қилинганлиги, мурожаат юзасидан компания томонидан ўрганиш ўтказилиб, ортиқча олинган компенсация маблағларини қайтариш сўралганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 43-сонли Фармонида компенсация муддатини узайтириш, миқдорини кўпайтириш ва камайтириш белгиланмаганлиги, банк кредит шартномасига ўзгартириш киритишдан аввал бу бўйича рухсат олиш учун даъвогарга мурожаат қилиши лозимлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб иш бўйича янги қарор қабул қилиб даъво талабини қаноатлантириш сўралган. Даъвогар вакили суд мажлисида шикоятни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили кассация шикояти асоссиз эканлиги, банк қарз олган учинчи шахснинг кредит шартномаси бўйича жами 34 023,84 АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаши лозим бўлгани, тўланган компенсация ушбу миқдордан ошиб кетмагани, кредит валютаси, кредитни қайтариш муддати ва бошқа параметрлари ўзгармагани кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар туфайли тўлаб берилган компенсация ўртасидаги фарқ 76,79 АҚШ долларини ташкил этгани билан банкка ўтказиб берилган компенсация келишилган умумий суммадан ошмагани учун даъво талаби асоссиз эканлигини, компенсация шартномасида тўланган маблағларни қайтариш белгиланмаганлиги, фақат компенсация тўловларини тўхтатиб қўйиш ҳақида қоидалар белгиланганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантирмасликни сўради. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида учинчи шахс хабардор қилинган, лекин вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти 3 ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Кассация судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд, шунингдек тақдим этилган қўшимча ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Жавобгар ва қарз олувчи учинчи шахс ўртасида 2020 йил 21 сентябрда 2020-05-сонли кредит шартномаси тузилиб, учинчи шахсга керамика маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ускуналарни сотиб олишга 12 ой имтиёзли давр билан 84 ой муддатга банк фоизлари ва маржасини тўлаш шарти билан жами 393 820 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарорига асосланиб Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармасига юборган 2020 йил 22 сентябрда 43712-сонли компенсация ажратиш буюртмасида учинчи шахсга ажратилган кредит бўйича 34 023,84 АҚШ доллари миқдорида компенсация ажратишни сўраган. Жамғарма, банк ва учинчи шахс ўртасида 2020 йил 24 сентябрда 2020/С-12007-сонли компенсация шартномаси тузилган. Компенсация шартномасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ компенсация берилиши белгиланган. Шартноманинг 1.3-бандида кредит параметрларига, жумладан, кредит миқдори 393 820 АҚШ доллари, кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик 6,48 фоиз, компенсация ставкаси йиллик 1,94 фоиз, компенсация максимал миқдори 34 023,84 АҚШ доллари, кредит муддати 84 ой, ҳисоблаш учун кунлар базаси 360 кун ташкил этиши киритилган. Компенсация шартномасининг 2.3-бандида компенсация бериш тўғрисидаги шартнома амал қиладиган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганда; қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарзнинг 4 тегишли қисми кредит шартномаси бўйича тўловлар жадвалига мувофиқ мажбуриятлар юзага келадиган санадан бошлаб 90 кун мобайнида қайтарилмаганда; қарз олувчи ва/ёки тижорат банкининг буюртмасида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда ёки банк тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳолат аниқланганлиги тўғрисида Жамғармага билдиришнома берганида Жамғарма компенсация беришни тўхтатиб туриш ҳуқуқи назарда тутилган. Ушбу шартноманинг 2.7-бандида компенсация бериш тўхтатилган ёки компенсация бериш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолатларда: бу қарз олувчининг айби билан содир бўлса — қарз олувчи кредит бўйича фоизларни тўлиқ тўлайди; бу банкнинг айби билан содир бўлса — банк компенсацияни ўз маблағлари ҳисобига тўлайди, деб белгиланган. Шартноманинг 3.2 ва 4.1-бандларида банк томонидан ҳар бир ой учун кейинги ойнинг 15-санасига қадар Жамғармага ҳаққоний, тўлиқ ва ўз вақтида компенсация реестрини тақдим этиш мажбурияти юкланган. Компенсация шартномасининг 54.-бандидаги шарти бўйича шартномага ҳар қандай ўзгариш ва қўшимчалар томонларнинг розилиги билан ёзма равишда қиритилиши мумкин эди. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 10 сентябрда “Кичик тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кафиллик ва компенсациялар тақдим этиш тўғрисида”ги Бош битим тузилган бўлиб, ушбу битимнинг 7.1-бандини “g” кичик бандида кредит шартномаси параметрлари Жамғарманинг розилиги билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши шарти белгиланган. Даъвогарнинг Жамғармага тақдим этилган реестрларига асосан 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига ҳисобланган жами 20 914,33 АҚШ доллари миқдорида компенсация жавобгарга ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарорига асосан қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг муаммоли кредитлар салмоғини камайтириш мақсадида кредит комиссиясининг қарори асосида кредит шартномаси бўйича даъвогар ва учинчи шахс ўртасида 2023 йил 7 март куни 1-сонли қўшимча шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 1-бандида кредитни қайтариш янги жадвали тақдиқланган. Кредит шартномасига қилинган қўшимча шартномага кўра, эски жадвал бўйича қарздор 2023 йил 15 январ куни кредитни 30 293,85 АҚШ долларини қайтариши шарт эди, лекин 13 529,09 АҚШ доллари қайтаргани учун 2023 йил 7 март куни ҳолатига кредитни муддати ўтган асосий қарзи 16 764,76 АҚШ долларни ташкил этган. Даъвогарни розилиги олинмасдан кредит шартномаси бўйича расмийлаштирилган қўшимча шартномада тасдиқлаган кредитни қайтариш янги жадвалида 16 764,76 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган асосий қарзни қайтариш муддати бошқа, яъни кредит шартномасида келишилмаган 2023 йил 31 май санага ўзгартирилган. 5 Демак, жавобгар кредит шартномаси бўйича муддати ўтган қарз ҳосил бўлгани ва кредит шартномасига ўзгартириш киритилгани ҳақида Жамғармани огоҳлантирмаган ва унда шартномага ўзгартириш киритиш учун розилиги олмаган. Бу билан жавобгар компенсация шартномасидаги кредитни қайтариш муддати, компенсация фоизи бўйича келишилган параметрларни даъвогарни хабардор қилмасдан ўзгартирган ва жамғармага ҳаққоний реестрларни тақдим этиш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони билан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси негизида “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ташкил этилган. Кредит шартномаси бўйича қўшимча шартнома тузилганидан сўнг орадан бир нечта ой ўтиб жавобгар томонидан ушбу ўзгаришлар ҳақида даъвогарни хабардор қилганини даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар жавобгар томонидан бузилган ҳолат деб баҳоланган. Компенсация шартномаси шартлари бузилгани учун 2023 йил 7 мартдан бошлаб 2024 йил 1 ноябрга қадар ортиқча тўланган 4 145,10 АҚШ доллари, яъни 50 557 535,53 сўмга тенг эквивалентдаги компенсация тўловини жавобгардан ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат этилган. Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли Қарорининг 11-бандида, кредит (лизинг) маблағларидан кредит (лизинг) шартномасида ва/ёки буюртмада кўрсатилган мақсадларда фойдаланилмаганда, ушбу кредит (лизинг) бўйича тўланган компенсация маблағлари тижорат банки томонидан Компанияга қайтарилиши белгиланганлиги, тарафлар ва учинчи шахс ўртасида тузилган шартномада ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган Бош битимда тўланган компенсация маблағларини қайтариш белгиланмаганлиги, компенсация шартномасининг 2.3-бандида Жамғарма томонидан тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация маблағларини беришни тўхтатиб қўйиш қоидаси кўрсатилганлиги, қолаверса кредит шартномасига 2023 йил 7 март куни киритилган 1-сонли қўшимча шартнома билан кредит муддати ёки кредит миқдори ўзгартирилмагани, фақатгина қарз олувчи томонидан 2023 йил 15 январда тўланиши лозим бўлган 30 293,85 АҚШ доллари тўловларининг 13 529,09 АҚШ доллари қисми 15.01.2023 йил 15 январда тўлангани, 16 764,76 АҚШ долларини 2023 йилни 31 май куни тўлаш юзасидан кредит шартномасига ўзгартириш киритишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февраль кунги “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли Қарори асос бўлгани, яъни даъво талабини қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деган хулосага келиб, даъво талабини тўлиқ рад этган. Судлов ҳайъати қуйдагиларга асосан биринчи инстанция судининг хулосаси билан келишмайди. 6 Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади) 9-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида эса ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин, деб қайд этилган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 1023-моддасининг биринчи қисмига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 62-бандида Жамғарма компенсация беришни: компенсация бериш тўғрисидаги шартнома амал қиладиган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганда; қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарзнинг тегишли қисми кредит шартномаси бўйича тўловлар жадвалига мувофиқ мажбуриятлар юзага келадиган санадан бошлаб 90 кун мобайнида қайтарилмаганда; қарз олувчи ва/ёки тижорат банкининг буюртмасида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда тўхтатиб туради. Низомнинг 66-бандида компенсация бериш тўхтатилган ёки компенсация бериш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолатларда: бу қарз олувчининг айби билан содир бўлса — қарз олувчи кредит бўйича фоизларни тўлиқ тўлайди; бу банкнинг айби билан содир бўлса — банк компенсацияни ўз маблағлари ҳисобига тўлайди, деб белгиланган. Низомда келтирилган шартлар компенсацияни тақдим этиш шартномасида ҳам кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 77-сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори ва у билан тасдиқланган Низом ўз кучини йўқотган деб топилган бўлса-да ФК 4-моддасининг биринчи қисмига асосан фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан 7 қўлланилади, деб белгиланган. Шунинг учун судлов ҳайъати ишдаги шахслар ўртасидаги муносабатларга айнан Низомда белгиланган қоидаларни қўллаш мумкин деб ҳисоблайди. Компенсация шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланган кредит қарзини қайтариш муддатларига қарздор томонидан риоя этиш мажбурияти, компенсация тақдим этиш шартномасини келишув асосида ўзгартириш мумкинлиги, шунингдек жавобгар томонидан Жамғармага ҳаққоний маъломотлар тақдим этиш мажбурияти лозим даражада бажарилмаган. Жумладан, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича 2023 йил 15 январ куни ҳолатига учинчи шахснинг 16 764,76 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарзи борлигини, бундан ташқари 2023 йил 7 март куни кредит шартномасига 1-сонли ўзгартириш киритилиб, муддати ўтган асосий қарзни тўлаш муддати 135 кунга ўзгартирилгани ҳақида даъвогар хабардор қилинмаган. Шу боис, нотўғри реестр тақдим этилгани учун даъвогар 2023 йил 7 мартдан бошлаб охирги тўлов санаси бўлган 2024 йил 1 ноябрга қадар ортиқча олинган 4 145,10 АҚШ долларига тенг эквивалентдаги 50 557 535, 53 сўм компенсация пул маблағини жавобгардан ундиришни сўраган. Гарчанд, даъво аризасида даъвогарнинг талаби қайси моддий ҳуқуқ нормаларида асослангани келтирилмаган бўлса-да, судлов ҳайъати ФКнинг 1023-моддаси ҳамда номи юқорида келтирилган Низомда белгиланган қоидаларга асосан даъвогарга компенсация пулини ундириб беришни лозим топади. Баён этилганларга асосан даъво талаби асосли бўлгани учун жавобгар вакилларининг суд мажлисида билдирилган даъвогар билан тузилган шартномада компенсацияни қайтириш назарда тутилмагани важига судлов ҳайъати қўшилмайди. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 302-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг аниқланмаганлиги, иқтисодий суд аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Кассация шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб ҳамда юқорида келтирилган моддий ҳуқуқ нормаларида асосланиб, судлов ҳайъати шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келгани учун ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. 8 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, судлов ҳайъати жавобгардан республика бюджетига ишни биринчи ва кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ жами 1 516 726,06 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига жами 78 700 сўм почта харажатини ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жами 206 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати ИПК 68, 118, 260, 276-280-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятига жавобгар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк” акциядорлик жамиятидан 50 557 535,53 компенсация тўлови ва 78 700 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк” акциядорлик жамиятидан: - республика бюджетига 1 516 726,06 сўм давлат божи, - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жами 206 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Ф.Миров Ҳайъат аъзолари М.Умаров Д.Акрамова