← Назад
Решение #2821350 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 513 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 15 январь
4-1505-2502/10752-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг котиблигида, даъвогар
“KO`CH A BOG`DOD QURUVCHI” масъулияти чекланган жамияти жавобгар
–ҳисобидан 190 346 594 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан
Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили
Л.Хамроқулов (2025 йил 7 октябрь кунидаги 8/03-сонли ишончнома асосида),
Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили Я.Эргашев (2026
йил 5 январь кунидаги 01/22-17/5-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“KO`CH A BOG`DOD QURUVCHI” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, Бағдод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 190 346 594 сўм асосий қарз
ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан суд мажлисига Фарғона вилоят иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси
низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Прокуратура вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича ўз фикрларини
баён этиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
тарафлар ўртасида шартнома имзоланганлигини, шартнома бўйича ишлар
бажарилганлигини, бироқ жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун
190 346 594 сўм қарздорлик шартнома туман ғазначилик хизмати бўлимидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли тўлаб берилмаганлигини, жавобгарга
қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз
қолдирилганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
қилинганлигини баён этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Учинчи шахс Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома туман ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли, қонуний қарор қабул қилишликни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс Фарғона вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд
ишни жавобгар ва учинчи шахс Фарғона вилоят ғазначилик хизмати
бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд мажлисида иштирок
этган даъвогар ва учинчи шахс вакилининг тушунтиришларини ҳамда
прокуратура вакилининг фикрини тинглаб, далилларни текшириб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 7 февраль
куни 4-сонли ҳамда 2022 йил 11 февраль куни 5-сонли пудрат шартномалари
имзоланган бўлиб, шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга тегишли бўлган
1-сонли умумтаълим мактабида 60 456 058 сўмлик ва 5-сонли умумтаълим
мактабида 130 069 460 сўмлик, жами 190 346 594 сўмлик пудрат ишларини
бажарган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тегишли объектда амалга оширган
қурилиш пудрат ишлари жавобгарга топширилган, бироқ жавобгар томонидан
бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф этиш ҳақида
жавобгарга юборилган талабномалар, оқибатсиз қолдирилган, натижада
даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
190 346 594 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида
вужудга келиши, 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 7 февраль кунидаги 4-сонли ҳамда
2022 йил 11 февраль кунидаги 5-сонли пудрат шартномалари Бағдод туман
ғазначилик хизмати бўлимида рўйхатга олинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 9-бандида Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет
ташкилотлари
ва
бюджет
маблағлари
олувчиларнинг
бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, 27-бандида
судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрель кунидаги “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб
юритилади) 1-моддасига кўра, давлат корхоналари, ташкилотлари ва
муассасаларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатлари ушбу Қонун
билан тартибга солинади.
Юқоридагиларга кўра, Бағдод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими
давлат муассасаси бўлганлиги сабабли, унинг шартномалар тузиш фаолияти
ушбу Қонун талаблари билан тартибга солинади.
Қонуннинг 9-моддасига кўра, давлат харидларининг очиқлиги ва
шаффофлиги:
тегишли давлат органларига, давлат харидларининг субъектларига ва
жамоатчиликка давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда
белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин ва бепул фойдаланиш
имкониятини таъминлаган ҳолда уни махсус ахборот порталига жойлаштириш;
харид қилиш тартиб-таомилларига доир ҳужжатларни ва ҳисоботларни
тузиш ҳамда бут сақлашни таъминлаш орқали амалга оширилади.
Қонуннинг 27-моддасига кўра, махсус ахборот портали ваколатли орган
томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги
эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари
ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни
электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек амалга оширилган электрон
давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг
операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни
таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).
Махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид
қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш, давлат
харидлари
мониторинги
ва
назоратини
ўтказиш
жараёнлари
тизимлаштирилади.
Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус
ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг Ғазначилиги томонидан белгиланган тартибда амалга
оширилади.
47-моддасининг биринчи қисмига кўра, ваколатли орган давлат харидлари
электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари
ўртасида ахборот алмашиш орқали Шартномаларнинг ягона реестрини
юритади, мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра, қайси шартномалар
тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса,
ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 190 346 594
сўм асосий қарз ундириш талабини асоссиз ҳамда амалдаги қонун
ҳужжатларига зид деб ҳисоблайди, шу сабабли даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиб, даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ҳамда тўланган давлат божининг 3 806 931,88 сўм қисмини
зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 68,12 сўм миқдоридаги давлат
божини аризасига асосан республика бюджетидан қайтаришни лозим деб
топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118,176-180,186,192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “KO`CH A BOG`DOD QURUVCHI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 3 806 931,88 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “KO`CH A BOG`DOD QURUVCHI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 68,12 сўм миқдорида ортиқча тўланган давлат божи
аризасига асосан республика бюджетидан қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов