Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5202 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 44e3f14e-262c-4136-b645-cfac620b5018 Claim ID PDF Hash a5adbfc6b3dc4923... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Суд ИПКнинг 2034-моддаси Суд ИПК 2034 law
аролик кодекси 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 740 символов
4-2006-2501/5202-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2026 йил 15 январь Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Набиев, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХдан 1 505 933,17 сўм асосий қарз, 69 875 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 505 933,17 сўм асосий қарз, 69 875 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар судга ариза тақдим қилиб, жавобгар асосий қарздорликни бартараф этганлигини билдирган. Жавобгар томонидан судга ёзма фикр тақдим этилмади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ИПКнинг 2034-моддасига асосан ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо фуқаролик қонунчилигининг умумий негизларидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти”га асосан Ромитан тумани, “Алишер Навоий” МФЙ, Дўстлик кўчаси, 70/3-уй ҳудудида “Меваларни қайта ишлаш ва музлатгич ўрнатиш” биноси объекти қурилишини амалга ошириш бўйича Давлат хизматлари маркази орқали даъвогарга қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш учун 2025 йил 30 июнда 200778728-сонли келиб тушган. Ушбу объект белгиланган тартибда ҳудудий инспекция томонидан 2025 йил 30 июнда рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилишмонтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) йўналтирилиши белгиланган. Шунга кўра, жавобгарга тегишли объект бўйича қурилиш-монтаж ишлари қийматидан даъвогарга тўланиши лозим бўлган ажратма миқдори 1 505 933,17 сўмни ташкил этган бўлиб, жавобгар мазкур ажратма юзасидан тўловни амалга оширмаган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 505 933,17 сўмни ташкил этган. Шу боис даъвогар қайд этилган талаб билан судга мурожаат қилган. Демак, мазкур ҳолатда жавобгарнинг ажратма тўловидан қарздорлиги тўланмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаби тўлиқ қаноатлантирилиши керак. Шунингдек даъвогар жавобгардан 69 875 сўм банк фоизи ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар томонидан банк фоизи миқдори тўғри ҳисобланган. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мажбуриятни бузиши билан даъвогар талаб қилган банк фоизи миқдори мутаносиблигини инобатга олиб, даъвонинг банк фоизи ундириш талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. ХХдан ХХХга 1 505 933,17 сўм асосий қарз, 69 875 сўм банк фоизи, олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, жами 2 029 008,17 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья М.Набиев