Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2913 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2af77448-d247-48ba-9eff-72b2b70cae28 Claim ID PDF Hash da702411d708f335... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик Кодексининг 477-моддаси аролик Кодекси 477 code_article
аролик Кодексининг 333-моддаси аролик Кодекси 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2913-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар - “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 32 922 239 сўм асосий қарз, 28 824 405 сўм пеня жами 61 746 644 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича, ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган ҳолда иқтисодий ишини, Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси - А.Алиев, даъвогар вакили - Р.Қосимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Файзуллаева (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси (матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 32 922 239 сўм асосий қарз, 28 824 405 сўм пеня жами 61 746 644 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам қарзи мавжудлигини, ушбу қарздорликни тўлаб беришини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъвогар манфаатини ҳимоя қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаш ҳақида фикр билдирди. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади бироқ, Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили судга илтимоснома ва фикрнома тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан учинчи шахслар иштирокисиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили ўз фикрномасида, тарафлар ўртасидаги 2023 йил 4 январда тузилган №140401-сонли электр-энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартномаси ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилган. Суд, прокурор фикрини, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Асака туман электр таъминоти корхонаси ва “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси ўртасида 2023 йил 4 январь санасида №140401-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун 2025 йил 1 декабрь ҳолатига бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 32 922 239 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган 32 922 239 сўм асосий қарз, 28 824 405 сўм пеня жами 61 746 644 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби иш ҳужжатига илова қилинган бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома, ҳисобварақфактуралар, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатувлари билан ўз исботини топади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар етказиб берилган электр энергиясидан бўлган қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун 28 824 405 сўм пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган. Истеъмолчи билан тузилган шартноманинг 3.10-бандининг 4-қисмида “Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган хар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1% миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2% миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50% ошмаслиги лозим” деб белгилаб ўтилган. ФК 263-моддаси биринчи қисмига кўра, Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шу асосга кўра даъвогарнинг жавобгардан 28 824 405 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабининг 16 461 119,5 сўм қисми асосли бўлиб, қолган 12 363 285,5‬‬ сўм қисми асоссиз ҳисобландаи. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгардан 28 824 405 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабнинг 12 363 285,5‬сўм қисми даъвогар томонидан исботлаб берилмади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” (Матнда кейинги ўринда пленум қарори деб аталади)ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Пленум қарорининг 2-бандида: “Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”. Шунга кўра суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пеняни тўлиқ қўллаш жамиятнинг иқтисодий ночор ҳолатига олиб келиш мумкинлигини инобатга олиб, тақдим этилган пеня ҳисоб-китобини ўрганиб, неустойка ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 300 000 сўм пеня ундиришни, пеня талабини қолган қисмини рад этишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари қисман асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига даъвонинг асосли қисми бўйича ҳисобланган 987 667,17 сўм давлат божи, даъвонинг асоссиз қисми бўйича ҳисобланган 247 265,71 сўм давлат божини даъвогардан Республика бюджетига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига электр энергиясидан бўлган 32 922 239 сўм асосий қарз, 4 300 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қанатлантириш рад этилсин. Жавобгар - “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 987 667,17 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 247 265,71 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи судья Б.О.Сатвалдиев 4-1702-2501/2913-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Андижон шаҳри 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.О.Сатвалдиев раислигида, Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар - “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 32 922 239 сўм асосий қарз, 28 824 405 сўм пеня жами 61 746 644 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича, ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган ҳолда иқтисодий ишини, Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси - А.Алиев, даъвогар вакили - Р.Қосимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Файзуллаева (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига электр энергиясидан бўлган 32 922 239 сўм асосий қарз, 4 300 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қанатлантириш рад этилсин. Жавобгар - “ s k tum n m kt bg h v m kt b t 'limi b 'limi” давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 987 667,17 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 247 265,71 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция, қонуний кучга киргач кассация шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи судья Б.О.Сатвалдиев