Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9451 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ed026c79-e3b4-424a-b2a8-45095329e967 Claim ID PDF Hash b63c62659c3d89c8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 687-моддаси ФКнинг 687 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 855 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “*****” ДУКнинг жавобгар «*****» хусусий корхонасидан неустойка ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар рахбари *****, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси *****иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “*****” ДУК (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «*****» хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 44.312.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар рахбари даъво талабига нисбатан қисман эътироз билдириб, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлигини, лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни ўз вақтида бермаганлигини, ўзаро ёзишмалар телеграмм тармоғи орқали амалга оширилганлигини, даъвогарга дастлабки маълумотларни тақдим қилиш тўғрисида ёзма тарзда мурожаат қилмаганлигини, қисман ўзининг ҳам айби борлигини таъкидлаб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, ўтган суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраган. Ғазначилик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси судга маълумотнома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилиниб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Прокурор даъво аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида фикр берди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил *****-сонли, *****-сонли лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича шартнома (кейинги ўринларда “Шартномалар” деб юритилади )лар тузилган. Шартномаларнинг 2.2, 2.3, 2.6-бандларига кўра “Бажарувчи” (жавобгар) ишларни техник топшириқ ва келишилган график асосида ўз вақтида сифатли бажариш, “Буюртмачи” (даъвогар) эса шартномада кўзда тутилган шартлар ва тартиблар асосида тўловни амалга ошириш, тайёр лойиҳа-смета ҳужжатларини қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг *****кўра лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддати 2025 йил 18 июлидан 2025 йил ***** кунига қадар этиб белгиланган. Шартномаларга асосан даъвогар томонидан тўлов топшириқномалари асосида биринчи аванс (бўнак) тўлови амалга оширилган ва шартнома мажбурияти бажарилган. Бироқ, жавобгар томонидан ишларни 2025 йил 17 август кунига қадар бажариши ва топшириши лозим бўлсада, шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, 2025 йил ***** куни ҳолатида 119/2025-сонли шартнома бўйича 284.000.000 сўмлик ишлар 58 кун, ***** сонли шартнома бўйича 480.000.000 сўмлик ишлар 58 кун муддатга кечиктирилган. Шартномаларнинг ***** бандига кўра, бажарувчи лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг ***** фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим. Шунга кўра даъвогар томонидан шартномаларнинг 5.6-бандига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш ишларини бажариш ва топшириш мажбурияти бажарилиши кечиктирилганлиги учун жами *****сўм пеня ҳисобланган. Даъвогарнинг мазкур шартномалар мажбуриятини ўз вақтида бажариш ҳақида юборган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 687-моддаси талабига мувофиқ, лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича буюртмачи пудратчига лойиҳалаш ҳақида топшириқ, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш учун зарур бўлган бошқа бошланғич маълумотларни бериши шарт. Лойиҳалаш ҳақидаги вазифани буюртмачининг топшириғи бўйича пудратчи тайёрлаши мумкин. Бу ҳолда вазифа буюртмачи томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. 2 Пудратчи лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш учун топшириқдаги ва бошқа бошланғич маълумотлардаги талабларга риоя қилиши шарт ва буюртмачининг розилиги билангина улардан четга чиқишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгарнинг даъвогар олдида тегишли объектда қурилиш ишларини бажариш ва топшириш мажбурияти бажарилиши кечиктирилганлиги ҳолатлари иш ҳужжатларидаги шартнома, пеня ҳисоб-китоби маълумотномаси, тўлов топшириқномалари, огоҳлантириш хатлари билан тасдиқланади. Даъвогар томонидан даъво талабидаги пеня суммаси шартнома шартига кўра мажбурият кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти кечиктириб бўлсада бажарилганлиги ва тарафларнинг ўзаро мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 8.862.400 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 886.240 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. 3 Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» хусусий корхонасидан даъвогар Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “*****” ДУК фойдасига ***** сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*****» хусусий корхонасидан республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***** 4