Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2503/9245 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 479d164b-804c-443b-ac21-1d3465054727 Claim ID PDF Hash 1aceae9ca852e433... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 226 символов
4-2001-2503/9245-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 15 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида жавобгарлар ***, ***га нисбатан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ж.Баротов (ишончнома ва буйруқ асосида), суғурта компанияси вакили Ф.Дустов (ишончнома асосида) нинг иштирокида, ўз биносида видеоконферецалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, А Н И Қ Л А Д И: *** (матнда “банк” деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда “Палата” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***(матнда жавобгар жамият деб юритилади) , *** (матнда жавобгар суғурта компанияси деб юритилади)га нисбатан 83.333.335 сўм асосий кредит қарздорлиги, 12.242495,73 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 8.711.775,26 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 369.863,03 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 312.928,65 сўм юқори фоиз қарздорлиги, 1.1150.870,08 сўм пеня жами 106.121.267,75 сўмни ва 41.200 сўм почта харажатларини солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар суғурта компанияси вакили даъвони тан олмасдан, банкнинг талабномаси рад қилинмаганлиги, банкдан қўшимча ҳужжатлар сўралганлиги билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар жамият ва Палата вакил иштирокини таъминлашмади, шунингдек даъво аризаси юзасидан ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этишмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, банк вакили ва жавобгар суғурта компанияси вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва даъво аризасидан кўринишича, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” номидан ишончнома ва Низомга асосан унинг Бухоро минтақавий банк хизматлари офиси ва жавобгар жамият ўртасида 2024 йил 25 майда тузилган 10-сонли “Бизнесга омад” махсулоти бўйича кредит шартномаси (бундан буён матнда “кредит шартномаси” деб юритилади)га кўра жавобгарга 60 ой муддатга (имтиёзли давр 12 ой) муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 99.999.999.00 сўм миқдорида кредит ажратиш 2 мажбуриятини, жавобгар эса ўз навбатида кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни сўндириш жадвалига асосан қисмлаб қайтариш мажбуриятини олган. Ажратилган кредитни қайтарилиши таъминоти сифатида 2024 йил 26 мартда 010-3001-538-рақамли тарафлар ва суғурта компанияси ўртасида уч томонлама кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш 14-класс шартномаси имзоланган. Суғурта шартноманинг 2.1-бандига кўра ушбу шартноманинг предмети сифатида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича ажратилган кредит, кредитга ҳисобланган фоизларни қайтмаслик хатарини суғурталаш ҳисобланади. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, Қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит асосий қарз, фоиз ва пеня)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги ҳисобланади. Суғурта компанияси томонидан 2023 йил 31 майда 010-3001-538-сонли суғурта полиси тақдим қилиниб, унга кўра, суғурта пули (товони) 124.999.999 сўм этиб белгиланган. Шартнома ва унга илова қилинган кредитни қайтариш графигига асосан жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаб бориш белгиланган бўлсада, бироқ шартномада назарда тутилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Банкнинг талабномаси жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли банк манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли қарори (матнда Пленум қарори деб юритилади) 3-бандининг биринчи қисмига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган 3 муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Ушбу қарорнинг 431-бандига кўра, судлар кредит шартномалари бўйича асосий қарз ва бошқа тўловларни суғурта ташкилотидан ундириш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда суғурта шартномасида белгиланган суғурта ҳодисаси ҳақиқатда содир бўлганлиги, бу ҳолатни тасдиқловчи далилларнинг мавжудлиги ва қонунийлигига эътибор қаратишлари лозим. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кредит шартномасининг 5.1.4-бандига кўра, қарз олувчи (жавобгар) кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаса ҳамда шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса, банк (даъвогар) кредитни ҳисобланган фоизлар билан бирган муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар графикка асосан тўлаб берилмаганлиги сабабли банк олдида қарздорлик вужудга келган. Жавобгарнинг қарзи иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 83.333.335 сўм асосий кредит қарздорлиги, 12.242495,73 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 8.711.775,26 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 369.863,03 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 312.928,65 сўм юқори фоиз қарздорлиги, 1.1150.870,08 сўм пеня жами 106.121.267,75 сўмни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, ундан банк фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 2.122.425.36 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Қ И Л Д И: 4 Жавобгар *** ҳамда ***дан *** фойдасига солидар тартибда 83.333.335 сўм асосий кредит қарздорлиги, 12.242495,73 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 8.711.775,26 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 369.863,03 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 312.928,65 сўм юқори фоиз қарздорлиги, 1.1150.870,08 сўм пеня жами 106.121.267,75 сўм ундирилсин. Жавобгар ***дан *** фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***дан Республика бюджетига 2.122.425.36 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ***дан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Раҳматова