Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2502/12876 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3c70027c-3ff5-4a60-b8be-bdcb1d5656ad Claim ID PDF Hash f5be45731974636a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 386-моддаси аролик кодекси 386 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 409 символов
4-1502-2502/12876-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2026 йил 15-январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Нарзуллаев (12.01.2026 йил кунги 12-01-26/1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Даъвогар номи” МЧЖ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 1606939485 сўм асосий қарз, 803469742 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида Гулистон туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 30.05.2024 йил куни 41/2024-сонли, 19.07.2024 йил куни 63/2024-сонли, 22.07.2024 йил куни 64/2024-сонли, 24.07.2024 йил куни 73/2024-сонли ва 30.08.2024 йил куни 85/2024-сонли товар хомашё ва материаллар сотиб олиш тўғрисида олди-сотди шартномалари тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга пластик ва декоратив панеллар сотиш, жавобгар эса қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 30.05.2024 йил куни 41/2024-сонли шартнома бўйича 215543160 сўмлик, 19.07.2024 йил куни 63/2024-сонли шартнома бўйича 310973411 сўмлик, 22.07.2024 йил куни 64/2024-сонли шартнома бўйича 517268315 сўмлик, 24.07.2024 йил куни 73/2024-сонли шартнома бўйича 367872743 сўмлик, 30.08.2024 йил куни 85/2024-сонли шартнома бўйича 195281856 сўмлик, жами 1606939485 сўмлик пластик ва декоратив панеллар етказиб берилган, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Даъвогар номи” МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 1606939485 сўм асосий қарз, 803469742 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан етказиб берилган маҳсулотлари учун тўловлар шу кунга қадар ҳам тўланмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳрида даволанаётганлиги сабабли, ишни унинг иштирокисиз кўришни ва жамиятнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб пеняни камайтиришни сўраган. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни, ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 386-моддасида, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ (сотувчи) ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ (сотиб олувчи) ўртасида 30.05.2024 йил куни 41/2024-сонли, 19.07.2024 йил куни 63/2024-сонли, 22.07.2024 йил куни 64/2024-сонли, 24.07.2024 йил куни 73/2024-сонли ва 30.08.2024 йил куни 85/2024-сонли товар хомашё ва материаллар сотиб олиш тўғрисида олди-сотди шартномалари тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга пластик ва декоратив панеллар сотиш, жавобгар эса қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 30.05.2024 йил куни 41/2024-сонли шартнома бўйича 215543160 сўмлик, 19.07.2024 йил куни 63/2024-сонли шартнома бўйича 310973411 сўмлик, 22.07.2024 йил куни 64/2024-сонли шартнома бўйича 517268315 сўмлик, 24.07.2024 йил куни 73/2024-сонли шартнома бўйича 367872743 сўмлик, 30.08.2024 йил куни 85/2024-сонли шартнома бўйича 195281856 сўмлик, жами 1606939485 сўмлик пластик ва декоратив панеллар етказиб берилган, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 1606939485 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ҳамда жавобгарнинг судга тақдим қилган аризаси билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан, 803469742 сўм пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32моддаси 2-қисмида, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Бу ҳолатда, суд пеня миқдорини 112500000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1606939485 сўм асосий қарз, 112500000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 48208184,54 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 437-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 1606939485 сўм асосий қарз, 112500000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 48208184,54 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Г.Холматова