← Назад
Решение #2821417 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| Фкнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2969-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.М.Ахматбеков, даъвогар
“T mir `linfr tuzilm ” акциядорлик жамияти жавобгар “Ish n hli sb n t kstil”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 6 827 582 сўм асосий қарздорлик
ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“T mir `linfr tuzilm ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Ish n hli
sb n t kstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар”
деб юритилади)га нисбатан 6 827 582 сўм асосий қарздорлик ҳамда суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи
почта хабарномаси мавжуд.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Фкнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида шартнома
тузилмаган бўлсада, даъвогар жавобгарга икки томонлама тасдиқланган
2 924 140,62 сўмлик 2022 йил 30 сентябрдаги 329-сонли, 1 842 732,09 сўмлик
2023 йил 31 августдаги 787-сонли ҳамда 2 177 774,29 сўмлик 2023 йил 30
сентябрдаги электрон ҳисобварақ-фактуралар билан хизмат кўрсатганлиги
тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қисман тўлов
амалга оширилганлиги натижасида 6 827 582 сўм сўм қарздорлиги вужудга
келган, даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш
юзасидан талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 703-моддасига биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддасига биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи
хатбошига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлсада, иш
ҳужжатларидаги икки томонлама тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактуралар
билан даъвогар томонидан жавобгарга хизмат кўрсатилганлиги ўз тасдиғини
топади
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 6 827 582 сўм асосий қарздорликни ундиришни
лозим топади.
Қайд этилганларга кўра суд, суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгар хисобидан
даъвогар фойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
“T mir `linfr tuzilm ” акциядорлик жамиятининг даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ish n hli
sb n t kstil” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
“T mir `linfr tuzilm ” акциядорлик жамияти фойдасига 6 827 582 сўм
асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилнган кундан 10 кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Н.М.Ахматбеков