← Назад
Решение #2821421 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 734 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2267-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили
Э.Ашуров (2025 йил 15 август 11/36-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар вакилини иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси АТ “Халқ банки” манфаатида,
жавобгар “Миришкор хусни” фермер хўжалиги ҳисобидан муддати ўтган
танидан 299 750 427,40 сўм кредит тани, 656 736,46 сўм ҳисобланган пеня,
муддати ўтган фоизидан бўлган 22 316 358,47 сўм кредит қарздорлигини ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси АТ “Халқ
банки” манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Миришкор хусни” фермер хўжалиги ҳисобидан муддати ўтган
танидан 299 750 427,40 сўм кредит тани, 656 736,46 сўм ҳисобланган пеня,
муддати ўтган кредит фоизидан бўлган 22 316 358,47 сўм кредит қарздорлигини
ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, жавобгар билан кредит
шартномаси тузилганлигини, кредит маблағлари ажратилганлигини, ажратилган
кредит маблағларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги натижасида муддати
ўтган қарздорлик юзага келганлигини, талабнома юборилганлигини, талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини билидириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Палата судга ишни вакилнинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгарга иш муҳокамаси ҳақида тайинлаш ажрими етказилган ва
белгиланган тартибда чақирув хати орқали хабардор этилган бўлса-да, аммо
жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан ўз фикр
эътирозларини судга тақдим этмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига
асосан, ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилини кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда
тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича, даъвогар билан
жавобгар ўртасида 2024 йил 15 февралда 03-F/ lqb nk- 25993/24- сонли кредит
шартномасига асосан пахта хомашёларни етиштириш учун агротехник
тадбирларни амалга ошириш мақсадида 14 ой муддатга йиллик 10 фоиз устама
тўлаш шарти билан 343 465 200 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиш
тўғрисида кредит шартномаси тузилган ва маблағлар тўлиқ ажратилган. Ушбу
шартномага асосан жавобгар олинган кредитни муддатли мажбуриятларга
мувофиқ қайтариш графигига асосан тўлиқ сўндириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома шартларини бузиб, 2025 йил 28 октябрь ҳолатига
муддати ўтган танидан 299 750 427,40 сўм, 656 736,46 сўм пеня, муддати ўтган
фоиздан 22 316 358,47 сўм қарздорлик юзага келган.
Таъкидлаш жоизки, мазкур кредит маблағи 2024 йил февраль ойида бир йил
муддатга ажратилган. Жавобгар ўз вақтида қарздорликни бартараф этмаганлиги
сабабли даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган, аммо мазкур
тарабнома натижасиз қолдирилганлиги сабабли, Банк судга мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан муддати ўтган танидан 299 750 427,40 сўм, 656 736,46 сўм
пеня, муддати ўтган фоиздан 22 316 358,47 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3.6-бандига кўра, қарз
олувчи кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 1-иловаси
ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда сўндириб
бориш белгиланган.
Шунингдек, кредит шартномасининг 7.3-бандида кредит ва унинг фоизлари
ўз вақтида қайтарилмаганда, қарз олувчи банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун
муддатида тўламаган кредит ва унга ҳисобланган фоиз суммасининг 0,2 фоизи
миқдорида пеня тўлайди. Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кечиктирилган
сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 734-моддаси биринчи
қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз
суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
(Матнда кейинги ўринда “Пленум қарори” деб юритилади) Қарорининг 3бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда - кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
Демак, ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик
ҳисоб-китоби маълумоти, ҳозирги кунда муддати ўтган асосий қарздорлик
бўйича муддати ўтган танидан 299 750 427,40 сўм, муддати ўтган фоизидан
22 316 358,47 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ушбу қарздорлик ўз вақтида
тўланмаганлиги сабабли 656 736,46 сўм миқдорида пеня ҳисобланганлиги
даъвогар вакилининг кўрсатувлари билан тўлиқ ўз исботини топди.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари асосли эканлигини инобатга олиб,
ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни
лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади деб кўрсатилган.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 5 054 470,45 сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263, 734,
738, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176,
179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Миришкор хусни” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар АТ
“Халқ банки” фойдасига муддати ўтган 29 750 427,40 сўм кредит тани,
656 736 ,46 сўм ҳисобланган пеня, муддати ўтган 22 316 358,47 сўм фоиз
қарздорлиги ва 41 200 сўм почта ҳаражати;
Республика бюджетига 5 054 470,45 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судининг апелляция инстанциясига шикоят, прокурор протест келтириши
мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров