← Назад
Решение #2821427 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7763-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 15 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаров, Улуғнор
туман прокуратураси, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамиятининг манфаатида, жавобгар “Ахмад полвон кўли” фермер
хўжалиги ҳисобидан 4 703 968,60 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Улуғнор туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамиятининг манфаатида (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Ахмад полвон кўли” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 4 703 968,60 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқиш учун етарли хужжатлар мавжудлиги, асосли ҳисоб китоб
қилинганлиги сабабли даъвони тарафлар иштирокисиз соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат
ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр,
далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим
этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса,
қабул қилинади;
Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда
кўриб чиқилади.
ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўмни ташкил этиб,
йигирма баравари 8 240 000 сўмга тўғри келмоқда.
Маълум бўлишича, жавобгарга даъво ариза ва илова ҳужжат нусхалар
юборилган, суд томонидан ҳам тайинлаш ажрими юборилган, лекин жавобгар
даъво аризаси юзасидан суднинг тайинланган кунига қадарли ёзма фикрнома
тақдим этмади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган, 270048-сонли абонент рақами берилган.
Шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига етказиб берилган электр энергия
учун 4 703 968,60 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан
жавобгарга шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида
етказиб берилган электр энергия учун қарздорликни иҳтиёрий тўлаш, агар
ушбу сумма тўланмаган тақдирда тармоқдан узиш тўғрисида талабнома
юборилган. Лекин жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Шундан
сўнг судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан,
корхона тармоғи орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши,
истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини тўлаши; 3.6-бандига кўра,
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
ошириши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш
қоидаларига мувофиқ, электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр
тармоқлари ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга
оширилади.
Қайд этилган ҳолатлар бўйича суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий
қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий
қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатини ундириш талабини
муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024
йил 31 майдаги 319-сон қарорини, Фуқаролик кодексининг 468, 474моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186, 2032,
2034, 2035,-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ахмад полвон кўли” фермер хўжалиги ҳисобидан;
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 4 703 968,60 сўм асосий қарздорлик ва 41 200 сўм почта ҳаражати;
Республика бюджетига; 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши
мумкин.
Судья
Р.Г.Асқаров