Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/2259 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ASKAROV RAVSHANBEK GAFUROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 100fdcbd-6dcd-4963-89eb-bca5d8ab13c3 Claim ID PDF Hash 8f4bb06ec8941ebb... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 157-моддаси ФКнинг 157 law
ФКнинг 162-моддаси ФКнинг 162 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
тисодий процессуал кодекси 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/2259-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновни котиблигида, Улуғнор туман Адлия бўлими бошлиғи Ф.Кунабоев (шахсини тасдиқловчи хужжат ва 2024 йил 20 ноябрь кунги 382-сонли Андижон вилоят адлия бошқармасининг буйруғи асосида), жавобгар вакили Қ.Вохобов (2025 йил 29 декабрь кунги 01/282-сонли ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовлар иштирокида, Улуғнор туман адлия бўлимининг “M r m” хусусий корхонасини манфаатида, жавобгар Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан 102 811 090 сўм асосий қарздорлик ва 51 405 545 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Улуғнор туман адлия бўлими “M r m” хусусий корхонасини (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 102 811 090 сўм асосий қарздорлик ва 51 405 545 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган, шунингдек Андижон шаҳар прокуратураси суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган. Адлия бўлими бошлиғи суд мажлисида иштирок этиб, 2022 йил 28 март куни даъвогар билан жавобгар ўртасида асфалът маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини, даъвогар томонидан 197 811 090,60 сўмлик асфалът маҳсулотларини жавобгарга етказиб берилганлигини, шартнома бўйича жавобгар 95 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини, қолган қисмини тўлаб бермаганлиги сабабли адлия бўлимига даъвогар мурожаат қилганлигини, тадбиркорнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, даъво аризага илова қилинган ҳисобварақ-фактураларни, шартномани амал қилиш муддатини, солиштирма далолатномани ва юборилган талабномани инобатга олиб даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, 2022 йил 28 март куни даъвогар билан асфалът маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан 197 811 090,60 сўмлик асфалът маҳсулотлари олинганлигини, шартномада олдиндан тўлов амалга ошириши кераклиги, шундан сўнг маҳсулотларни бериш кераклиги кўрсатилганлигини, 2022 йилнинг 31 март кунидан 2022 йилнинг 30 май кунига қадарли 95 000 000 сўмлик тўловларни амалга оширганлигини, охирги ҳисобварақфактураси 2022 йил 10 сентябрь куни тузилганлигини, 2022 йилнинг 20 сентябрь кунидан 2025 йилнинг 12 декабрь кунига қадарли мавжуд қарздорлик бўйича мурожаат қилмаганлигини сабабли даъво қилиш муддати ўтиб кетганлигини инобатга олиб даъво муддатини қўллаб, даъвони рад қилишни сўради ва илтимоснома тақдим этди. Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси суд мажлисида иштирок этиб, тарафларнинг фикрларини тинглаган ҳолда иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад қилишни ва Улуғнор туман Адлия бўлими Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабини бузганлиги сабабли хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд мажлиси бошланишидан аввал Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили ёзма фикрнома тақдим этган ҳолда тарафлар ўртасида 2020 йил 21 сентябрь куни тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйҳатдан ўтиши шарт бўлмаган шартнома эканлигини маълум қилган ҳолда даъво қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъвони рад қилишни сўраган ва ишни бошқарма вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ишга жалб қилинган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин иштирок этмади. Шу сабабли суд, ишни учинчи шахслар вакилларнинг иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг фикрларини тинглаб, жавобгар вакилининг аризасини инобатга олган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъво қилиш муддатини қўллаб даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда кўринишича ҳамда суд мажлисида маълум бўлишича, 2022 йил 28 март куни даъвогар билан жавобгар ўртасида “Асфалът” маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида 4сонли шартнома тузилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 4 апрель куни 1сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 69 230 000 сўмлик, 2022 йил 13 июнь куни 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 63 169 090,60 сўмлик, 2022 йил 10 сентябрь куни 6-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 65 412 000 сўмлик жами 197 811 090,60 сўмлик асфалът маҳсулотлари жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича 2022 йил 31 март куни 50 000 000 сўм, 7 май куни 10 000 000 сўм ва 30 май куни 35 000 000 сўм жами 95 000 000 сўм маблағларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Қолган 102 811 090,60 сўм маблағларни даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бермаган. Адлия бўлими бошлиғи суд мажлисида шартноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрь кунига қадарли амал қилиши кўрсатилганлиги, 2024 йил 1 август куни солиштирма даллолатнома электрон шаклда тузилганлигини ва 2024 йил 10 август куни талабнома юборилганлигини инобатга олиб, даъво қилиш муддати ўтиб кетмаган деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни сўраган. Лекин суд, адлия бўлими бошлиғининг важларига қўшилмади. Гарчанд, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрь кунига қадарли деб кўрсатилган бўлсада, шартноманинг 3-бандида, маҳсулот қийматини 100 фоизини олдиндан тўлаб бериш кераклиги кўрсатилган, охирги тузилган ҳисобварақ-фактура эса 2022 йил 10 сентябрь куни тузилган, 2024 йил 1 август куни тузилган солиштирма далолатнома тарафлар томонидан тасдиқланмаган, солиштирма далолатнома электрон шаклда юборилганлиги ва электрон шаклда тасдиқланганлигини тасдиқловчи электрон имзо ҳам мавжуд эмас. Шунингдек, 2024 йил 10 август куни талабнома юборилган бўлсада, мазкур талабнома бўйича қарздорлиги мавжудлиги ва тан олинганлиги бўйича жавобгарнинг жавоб хатиси мавжуд эмас. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 июндаги 282-сонли Қарорининг 13.3-бандида, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабар ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к. Судлар қарз тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар мажбур шахснинг ваколатли вакили томонидан амалга оширилган бўлиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим. Мажбур шахснинг ваколатли вакили деганда, ФКнинг 10-бобида белгиланган тартибда ваколати расмийлаштирилган шахс тушунилади. Агар бундай ҳаракатлар ваколатсиз шахс томонидан амалга оширилган бўлса, унинг ҳаракатлари қарзни тан олиш деб баҳоланмаслиги лозим. Судлар инобатга олишлари керакки, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар даъво муддати даврида амалга оширилган бўлиши лозим. Агарда бундай ҳаракатлар даъво муддати ўтгандан кейин амалга оширилган бўлиб, низони кўриш пайтида жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, суд даъво муддатини қўллайди деб тушунтириш берилган. Суд юқорида қайд этилган қонун нормаларга таянган ҳолда даъво қилиш муддати ўтган деб ҳисоблайди. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФКнинг 157-моддасига биноан, даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Суд асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш рад этганлиги сабабли пеня ундириш қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Чунки, ФКнинг 162-моддасига мувофиқ, асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда даъвогарниг даъво талаблари қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли давлат божини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида, мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ундирилади деб кўрсатилган. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 150, 153, 157, 162-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-179,186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво қилиш муддат ўтиб кетганлиги сабабли Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбарининг 2025 йил 17 декабрь кунги 01/271-сонли даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин. Улуғнор туман адлия бўлими “M r m” хусусий корхонани манфаатида, жавобгар Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан 102 811 090 сўм асосий қарздорлик ва 51 405 545 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “M r m” хусусий корхонаси томонидан 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “M r m” хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 3 084 332,70 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Р.Г.Асқаров 4-1704-2501/2259-сонли иш ХУСУСИЙ АЖРИМ Андижон шаҳар 2026 йил 15 январь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровни раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновни котиблигида, Улуғнор туман Адлия бўлими бошлиғи Ф.Кунабоев (шахсини тасдиқловчи хужжат ва 2024 йил 20 ноябрь кунги 382-сонли Андижон вилоят адлия бошқармасининг буйруғи асосида), жавобгар вакили Қ.Вохобов (2025 йил 29 декабрь кунги 01/282-сонли ишончнома асосида) ва Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовлар иштирокида, Улуғнор туман адлия бўлимининг “M r m” хусусий корхонасини манфаатида, жавобгар Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан 102 811 090 сўм асосий қарздорлик ва 51 405 545 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Улуғнор туман адлия бўлими “M r m” хусусий корхонасини (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 102 811 090 сўм асосий қарздорлик ва 51 405 545 сўм пеняни ундиришни сўраган. Андижон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси суд мажлисида иштирок этиб, тарафларнинг фикрларини тинглаган ҳолда иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад қилишни ва Улуғнор туман Адлия бўлими Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабини бузганлиги сабабли хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд мажлисида маълум бўлишича, Улуғнор туман адлия бўлими Фарғона вилояти Ёзёвон туман Тошховуз МФЙ Коинот кўчаси 1-уйда фаолият олиб бораётган “M r m” хусусий корхонани манфаатида, Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасси ҳисобдан қарздорликни ундириш тўғрисида тегишлилик қоидалариги риоя қилмасдан даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар мурожаатда уларни тегишли давлат органларига, ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юбориш учун зарур маълумотлар мавжуд бўлмаса, бу мурожаатлар мурожаат этувчига беш кунлик муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан қайтарилади деб кўрсатилган. Лекин, Улуғнор туман адлия бўлими ўзининг ҳудудида фаолият олиб бормаётган яъни Фарғона вилояти Ёзёвон туман Тошховуз МФЙ Коинот кўчаси 1-уйда фаолият олиб бораётган “M r m” хусусий корхонани манфаатида, Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасси ҳисобдан қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган. Яъни даъвогар ҳам жавобгар ҳам Улуғнор туманида фаолият олиб бормайган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200моддасига мувофиқ, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин. Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга, фуқароларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200-моддасига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Улуғнор туман адлия бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида”ги Қонун талабига риоя қилмаганлик ҳолати бўйича ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилсин. Хусусий ажрим Андижон вилоят Адлия бошқармасига юборилсин. Андижон вилоят Адлия бошқармаси томонидан бир ойлик муддатда Андижон туманлараро иқтисодий судига хусусий ажримда кўрсатилган ҳолатлар бўйича кўрилган чоралар тўғрисида ёзма маълумонома тақдим этилсин. Хусусий ажрим устидан шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья Р.Г.Асқаров