Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2501/7627 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый S l r E En rg
Source ID c59bf17f-80ee-4a0c-9306-63f200f67991 Claim ID PDF Hash a142594057a9a184... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 63 law
Божхона кодексининг 266-моддаси Божхона кодекси 266 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/7627-сонли иш Судья: С.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 15 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Ш.Ҳожиев ва Д.Қурбанов (2026 йил январдаги 3/20-26-0198-сонли ишончнома асосида) ва Р.Хамзаев (2026 йил 9 январдаги 2602-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Андижон вилоят божхона бошқармасининг жавобгар «S l r E En rg ” масъулияти чекланган жамиятидан 52 898 901,6 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилоят божхона бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «S l r E En rg ” масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 52 898 901,6 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, текшириш натижасида жавобгар божхона тўловлари бўйича 52 898 901,6 сўм кам тўланганлиги аниқланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили жамият номи “E tt n” масъулияти чекланган жамиятига ўзгарганлиги ва жавобгарнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши, 2023 йилда Хитой Халқ Республикасидан маҳсулотлар олиб келинганлиги ва ҳозирги кунда тўлиқ реализация қилинганлиги, маҳсулотлар олиб келинганида ушбу тўлов бўйича талаб билдирилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан жавобгарнинг чет давлатдан олиб келган товарлари бўйича божхона тўловлари ўрганилганида, жавобгар томонидан БЮДлар асосида олиб кирилган “Солнечные панели” ва “Сетевой солнечный инвертор” товарлар биргаликда фотоэлектрик ўзгарувчан ток генераторларини ташкил этиши ҳамда 8501 ТИФ ТН позицияси билан таснифланиши аниқланган бўлиб, ушбу товарларни олиб кирилишида алоҳида божхона тўловлари амалга оширилганлиги, бироқ уларнинг тасниф коди бўйича шбу товарларга 5 фоиз импорт божхона божи ундирилиши белгиланганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича даъвогар томонидан 2025 йил 30 апрелда қарор қабул қилиниб, қўшимча тўлов амалга ошириш бўйича жавобгарга талабнома юбориш белгиланган ва 2025 йил 21 майда талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича қўшимча тўловлар амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (кейинги матнларда Божхона кодекси деб юритилади) 201-моддасига кўра, товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати амалга оширилаётганда божхона органлари товарларнинг борлигини текширишга, уларни қайта божхона кўригидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига тааллуқли ахборотни текширишга ҳақли. Текширув мазкур операцияларга бевосита ёки билвосита алоқадор ёхуд зарур ҳужжатларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар жойлашган ерларда ўтказилиши мумкин. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш учун божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг текширув мақсади, уни ўтказиш муддатлари, текширувчи божхона органи мансабдор шахсларининг таркиби ва текширилаётган давр кўрсатилган қарори асос бўлади. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати айни бир контракт (шартнома, келишув) бўйича кўпи билан бир марта ўтказилиши мумкин. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин. Божхона органлари божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилганлигини ваколатли шахс томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар билан солиштирган ҳолда ўрганиш ва текшириш орқали божхона аудитини амалга оширади. Божхона кодексининг 266-моддасига асосан божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин, божхона юк декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида божхона юк декларациясини божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 52 898 901,6 сўм божхона тўлови ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 057 978 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, ФКнинг 8, 234-моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантирилсин. Жавобгар “E tt n” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Андижон вилоят божхона бошқармаси фойдасига 52 898 901,6 сўм божхона тўлови ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “E tt n” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 057 978‬сўм давлат божи ундирилсин.‬ Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Судья С.Рустамов