Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/22400 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fe1e8c05-c3de-4999-9c85-c4e27b760c5e Claim ID PDF Hash 11d2d4b18860b996... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
Суд томонидан ИПК 118-моддаси Суд томонидан ИПК 118 law
Текст решения 10 908 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 15 январь 4-1501-2503/22400-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б. Юсупов (ишончномага асосан), Ғ.Юнусов (жамият бош ҳисобчиси), жавобгар вакили У.Эшматов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «ААААААА» АЖнинг жавобгар «ААААААА» МЧЖдан 17 007 000 000 сўм асосий қарз, 8 503 500 000 сўм пеня ва суд ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар «ААААААА» АЖ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, «ААААААА» МЧЖдан 17 007 000 000 сўм асосий қарз, 8 503 500 000 сўм пеня ва суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йилдаги 483-сонли қарори асосида манзилли ссуда маблағлари ажратилганлиги, ушбу маблағлар кечиктирилган тўловларга йўналтирилиши кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан тўланган маблағларнинг бир қисми кечиктирилган тўловларга ҳисобланганлиги, даъво аризаси бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъвонинг қолган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, даъво аризасига эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2025 йилдаги ПҚ-100-сонли қарори асосида жамиятнинг 60 млрд.сўм қарздорлиги 5 йил муддатга кечиктирилганлиги, тўланган маблағларни даъвогар кечиктирилган қарздорлик учун ҳисоблаганлиги, аслида бугунги кунга даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Даъвогар «ААААААА» АЖ “Фарғона иссиқлик электр маркази” филиали (иссиқлик етказиб берувчи корхона) ва жавобгар “ААААААА” МЧЖ (истеъмолчи) ўртасида 2024 йил 23 декабрь куни 27-11/07-сонли “Иссиқ сув кўринишидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш” бўйича 2025 йилга шартнома тузилган. Шартнома 1.1-бандида Иссиқлик таъминоти корхонаси Истеъмолчига иссиқ сув кўринишда иссиқлик энергиясини ушбу шартноманинг белгиланган шартларига мувофиқ иссиқ сувнинг максимал юкламаси 14,88 Гкал/соат ташкил этган ҳолда 2025 йилнинг 1-январидан 2025 йилнинг 31-декабрига қадар уланган қувурлар тизими орқали етказиб бериш назарда тутилган. Жами 2025 йилда етказиб берилиши лозим бўлган иссиқлик электр 108 500 Гкал.ни ташкил этган (шартномаларнинг 1.3-банди). Шартноманинг 2.1-бандида иссиқлик энергия учун тўлов Истеъмолчининг ҳисоб рақамидан пул миқдорини акцепт ечишсиз, 3 банк куни давомида, банкка Истеъмолчи томонидан ҳақиқий қабул қилинган энергия миқдори учун амалга 2 оширилиши, 2.2-бандида узатилаётган иссиқлик энергия учун Истеъмолчи қонунчилик томонидан белгиланган таърифга мувофиқ ойлик истеъмолининг 100 фоиз нархи миқдорида, ҳисоб ойи тугаганидан сўнг 30 кун давомида охирги ҳисоблар ўтказилиб, олдиндан тўлов қилишни ўз зиммасига олиши белгиланган. Шартноманинг 9-бўлимининг 3-бандида низоларни талабнома бериш тартибида ҳал этиш белгиланган. Тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш шартномалари бўйича жавобгар томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани, берилган талабнома бажарилмагани ҳолатларидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2025 йилдаги “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-100-сонли қарори 5-иловаси 17-бандида “ААААААА” МЧЖнинг 60 млрд.сўмлик қарздорлиги 5 йил муддатга кечиктирилиши кўрсатилган. Шу асосда тарафлар ўртасида ўзаро солиштирма далолатнома расмийлаштирилиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 01.01.2025 йил ҳолатига мавжу 60 млрд.сўм қарздорлиги кечиктирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика ҳамда иссиқлик таъминоти корхоналари ўртасидаги тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, мавжуд дебитор ва креитор қарздорликларни қисқартириш мақсадида 31.07.2025 йилда №483-сонли “Ёқилғи-энергетика ва иссиқлик таъминоти корхоналари ўртасидаги ўзаро қарздорликларни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Мазкур қарор 1-иловаси билан “ААААААА” МЧЖга республика бюджетидан фоизсиз ссуда маблағлари ажратилган, 2-иловаси билан ушбу бюджет ссуда маблағлари мақсадли МАРШРУТ орқали «ААААААА» АЖ “Фарғона иссиқлик электр маркази” филиалига ўтказилган. Суд жавобгарнинг бюджет ссуда маблағлари кечиктирилган қарздорлик учун эмас, балки 2025 йилда қабул қилиб олган иссиқлик электр энергияси учун йўналтириш керак деган важлари билан келишмайди. Чунки, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ПҚ-100-сонли қарори билан кечиктирилган бўлсада, ВИнинг №483-сонли қарори билан ушбу кечиктирилган қарздорлик камайтириш схемаси ишлаб чиқилиб, ушбу маблағлар ажратилган. Даъвогарнинг жавобгардан 17 007 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талаби шартнома шартлари, даъвогарнинг 2025 йилнинг май-октябрь ойлари учун иссиқлик энергияси асосида қабул қилинган ҳисобварақ-фактуралар асосида келиб чиққан. Унга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 31.05.2025 йилдаги 31-сонли счёт фактура асосида 2 736 000 000 сўмлик, 30.06.2025 йилдаги 38-сонли счёт фактура асосида 2 647 125 000 сўмлик, 31.07.2025 йилдаги 96-сонли счёт 3 фактура асосида 2 738 250 000 сўмлик, 31.08.2025 йилдаги 100-сонли счёт фактура асосида 3 117 375 000 сўмлик, 30.09.2025 йилдаги 124-сонли счёт фактура асосида 3 072 750 000 сўмлик, 31.10.2025 йилдаги 131-сонли счёт фактура асосида 2 729 625 000 сўмлик иссиқлик энергияси етказиб берилган. Даъвогарнинг судга тақдим қилган даъво аризаси 2025 йил 11 декабрь санаси билан расмийлаштирилган бўлиб, даъво аризасидаги кўрсатилган 17 007 000 000 сўм асосий қарздорликнинг 2 000 000 000 сўм қисми даъво аризаси судга тақдим қилинмасдан аввал, яъни 10.12.2025 йилда 16-сонли тўлов топшириқномаси билан тўланган, 2 400 000 000 сўм қисми эса 29.12.2025 йилда 18-сонли тўлов топшириқномаси билан тўланган. Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганда жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарздорлиги 17 007 000 000 сўм эмас, балки 15 007 000 000 (17 007 000 000 – 2 000 000 000) сўм бўлган, судда ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан қўшимча 2 400 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган. Шу боис, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги 17 007 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабидан 2 000 000 000 сўм қисмини асоссиз, 15 007 000 000 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди, бундан тўланган 2 400 000 000 сўм қисмини чегириб ташлаб, жавобгардан 12 607 000 000 сўм ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 8 503 500 000 сўм пеня ундириш талабини қўйган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида келтирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.3-бандида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга ошрилмаган тақдирда истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасига ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги, лекин бунда ҳисобланган пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, даъво аризаси судга тақдим қилинган даврда жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарздорлиги 15 007 000 000 сўм эканлиги, шартномада тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли ҳисобланган пеня миқдори асосий қарздорликнинг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги белгиланганлиги боис, суд даъво талабидаги 8 503 500 000 сўм пеня ундириш талабинининг фақат 7 503 500 000 сўм қисмини қисмини асосли деб ҳисоблайди. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган асосли пеня суммасини 1 200 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 4 Суд томонидан ИПК 118-моддасига мувофиқ суд даъвонинг асосли 15 007 000 000 сўм асосий қарз ва 7 503 500 000 сўм пеня ундириш талаби бўйича ҳисобланган 450 210 000 сўм давлат божини жавобгардан, даъвонинг асоссиз 2 000 000 000 сўм асосий қарз ва 1 000 000 000 сўм пеня ундириш талаби бўйича ҳисобланган 60 000 000 сўм давлат божини даъвогардан ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 12 607 000 000 сўм асосий қарз, 1 200 000 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «ААААААА» АЖ фойдасига жавобгар “ААААААА” МЧЖ ҳисобидан 12 607 000 000 сўм асосий қарз, 1 200 000 000 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг олган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Республика бюджетига: - даъвогар «ААААААА» АЖ ҳисобидан 60 000 000 сўм давлат божи; - жавобгар “ААААААА” МЧЖ ҳисобидан 450 210 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи Х.Жамолиддинов