← Назад
Решение #2821470 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 134 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 15 январь
4-1001-2508/124256-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ALUKABEL PAYRAV” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар— “OLTIARIQ QURILISH INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар адвокати Ж.Малабаев (2025 йил 16
октябрь кунидаги 73-сонли ордер ва 2025 йил 10 октябрь кунидаги АР-02 10/1сонли ишончнома асосида) иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ALUKABEL PAYRAV” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“OLTIARIQ QURILISH INVEST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз,
100 000 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар адвокати суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш
бериб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисига келмади, суд ажрими почта алоқа муассасаси
томонидан қарздор кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига асосан суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур қоидага асосан суд, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, суд мажлисларидан иштирок этган даъвогар адвокатининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022
йил 22 июль куни 269-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган бўлиб,
даъвогар ушбу шартномага асосан жавобгарга кабель маҳсулотларини сотиши,
жавобгар эса сотиб олинган маҳсулот учун тўловларни амалга ошириши лозим
бўлган.
Даъвогар томонидан ушбу шартномага асосан жавобгарга жами
265 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан
етказиб берилган маҳсулот учун қисман, яъни 65 000 000 сўмлик тўловлар
қилиниб, қолган 200 000 000 сўм тўлаб берилмаган натижада, жавобгарнинг
даъвогар олдида шунча миқдорда қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш
хусусида жавобгарга юборилган талабнома, оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи
қисмига асосан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган олди-сотди шартномаси
муносабатларидан вужудга келган.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси(баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида жами 200 000 000 сўмлик қарздорлиги
мавжудлиги, иш ҳужжатларидан, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақфактуралар, солиштирма далолатнома ва шу каби бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 200 000 000 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, шу сабабли ушбу
талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан етказиб берилган маҳсулотлар учун
тўловлар кечиктирилганлиги учун 100 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.2-бандида етказиб берилган
маҳсулот учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги учун “Сотиб
олувчи” “Сотувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида
пеня тўлайди” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг
4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб
тушунтириш берилган.
Ушбу
ҳуқуқ
нормаларига
асосан
суд,
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пеня миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилигини ва даъвогар
томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги,
пеня миқдорининг сунъий ошишига сабаб бўлганлигини эътиборга олиб, суд
даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм пеня ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди ва пеня ундириш талабини 85 000 000 сўмга
камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз,
85 000 000 сўм пеня, 6 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-
моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176, 178179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “OLTIARIQ QURILISH INVEST” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “ALUKABEL PAYRAV” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз, 85 000 000 сўм пеня, 6 000 000
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов