Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/5212 Дата решения 15.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья KUSHSHAYEV SUXROB TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый ЯТТ Раджабова Гулшанд Бахроновна
Source ID c372624c-6ea8-41cb-b9aa-b27e0855ea8a Claim ID PDF Hash 1d4ea0376e465876... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 700 символов
4-2005-2501/5212-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (соддалаштирилган тартибда) 2026 йил 15 январь Бухоро шаҳри Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Кушшаев, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” АТБнинг манфаатида жавобгар ЯТТ Раджабова Гулшанд Бахроновнага нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ Раджабова Гулшанд Бахроновна (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан кредит шартномасига кўра, жами 5 872 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 16.09.2024 йилда 3579-сонли кредит шартномаси тузилган, шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 17,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 84 ойлик муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан 100 000 000 сўм миқдорида “катта насилли чорва моллари (сут йўналиши)” мақсадида кредит ажратилган. Бироқ, даъво аризасида келтирилишича, қарздор кредит шартномаси шартларига риоя этмасдан, ажратилган кредит маблағларини тегишли тўлов графиги асосида қайтариш чорасини сурункали (3 ойдан ортиқ) равишда кўрмасдан келганлиги оқибатида, банк олдида 06.10.2025 йил ҳолатида асосий қарзи 100 000 000 сўм, муддати ўтган график қарзи 0 сўм, фоиз қарзи 5 872 000 сўмни ташкил этган. Натижада, даъвогар жавобгарга 06.10.2025 йилдаги 10-3/2025-сонли огоҳлантириш хати тақдим этиб, муддати ўтган 5 872 000 сўм кредит фоиз қарздорлигини уч кунлик муддатда банкка тўлиқ қайтаришни, акс ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қилишлиги тўғрисида огоҳлантирган. Огоҳлантириш хати жавобгар почта конверти орқали юборилган, бироқ жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Палата даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 872 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ишда иштирок этувчи шахсларга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим нусхалари гибрид почта хизмти орқали юборилган. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга етказилганлигини тасдиқловчи почта маълумоти ҳужжатларида мавжуд. Бироқ, жавобгар даъво ариза юзасидан ёзма фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб чиқиб ва баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 2035-моддасининг биринчи қисмига кўра соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 21-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, ушбу бобда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогарнинг 5 872 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш талаби асосли бўлиб, ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, даъвогар томонидан 2026 йил 15 январда тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланганлиги, 2025 йил 15 январь ҳолатида 5 676 187 сўм қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 872 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. ИПК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра суд чиқимлари суд хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 470, 477-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179, 2053-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. ЯТТ Раджабова Гулшанд Бахроновна ҳисобидан даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 5 872 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. ЯТТ Раджабова Гулшанд Бахроновна ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради ва ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья С.Кушшаев