← Назад
Решение #2821485 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекс | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 99 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| мазкур Кодекис | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/4532-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья: Х.Абдураимов
Кассация инстанцияда маърузачи
судья: Т.Атабаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2026 йил 15 январь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва
У.Бузурходжаевдан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Б.Раимжоновнинг котиблигида, Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси вакили
Э.Алижонов (2026 йил 12 январь кунги 02/01-57-сонли ишончнома асосида),
“Univ rs l l st Lu ” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Иргашева
(2026 йил 12 январь кунги рақамсиз ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сетябрда қабул қилган
ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “Univ rs l l st Lu ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан киритилган кассация шикояти асосида ишни,
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда матнда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Univ rs l l st Lu ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “жавобгар” деб юритилади)га тегишли бўлган Андижон шаҳар,
Қайрағоч-таги МФЙ, Ёрбоши кўчаси 46-уй манзилида жойлашган
“Омборхона” бино-иншоотини демонтаж қилишни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга тегишли
бўлган, Андижон шаҳар Қайрағочтаги МФЙ, Ёрбоши кўчаси 46-уй манзилда
жойлашган “Омборхона” бино-иншооти демонтаж қилиш мажбурияти
суднинг хал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг дархол юклатилган,
жавобгар ҳисобидан 37 500 сўм почта харажати даъвогар фойдасига ҳамда
3 750 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг
2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул
қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Кассация шикоятда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув
қарори қонун талабларига зид ҳолда қабул қилинганлигини, техник ҳулоса ва
янги қабул қилинган қонун нормалари инобатга олинмаганлигини, Андижон
вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий
назорат қилиш инспекциясидан рухсатнома олинмаган бўлса-да, қурилиш
ишлари хавфсиз ҳамда санитария талабларига тўлиқ жавоб берилган ҳолатда
қурилганлигини, ҳозирги кунда бино иншоотни учун барча ҳужжатлар
камчиликларр бартараф этилганлиги каби важларни билдириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб,
биринчи инстанция суди томонидан асоссиз ҳал қилув қарори қабул
қилинганлигини, бугунги кунда аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф
этилганлигини, жамиятда 30-40 тадан зиёд аёллар иш билан таъминланиб иш
фаолиятини олиб бораётганлигини, ўз вақтидаа рухсатнома олишнинг имкони
бўлмаганлигини, лойиха ҳужжатларини тайёрлаш учун бир йил вақт
кетганлигини билдириб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида шикоятга эътироз билдириб, жавобгар
томонидан бино иншооти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ҳолда
қуриб битказилганлини, биринчи инстанция суди жараёнида судья томонидан
бино бориб ўрганилганлигини, инспекция томонидан рухсатнома олиш ва
қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисида огохлантирилганлигини билдириб,
шиrоят бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар тегишли бўлган Андижон
шаҳар, Қарағочтаги МФЙ, Ёрбоши кўчаси 46-манзилда жойлашган
“Омборхона” биносини қуриш ишлари белгиланган талабларга мувофиқ
жамиятга тегишли бўлган ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш монтаж
ишлари 2024 йил 5 декабрда инспекциянинг масъул ходимлари томонидан
ўрганилганда, қурилиш-монтаж ишлари шахарсозлик ҳужжатларисиз, яъни
Андижон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош
бошқармасининг Архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа смета
ҳужжатлари, Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош
бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура ва
шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосаси ва йиғма эксперт
хулосасисиз бошланганлиги аниқланиб, бу ҳақда 2025 йил 5 декабрда
далолатнома расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан жамият мансабдор шахсларига мазкур қурилишни
тўхтатиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ
расмийлаштирган ҳолда амалга ошириш тўғрисида 2024 йил 5 декабрда
11-02/683-сонли ёзма кўрсатмаси юборилган бўлса-да, лекин жавобгар
томонидан мазкур кўрсатмани бажармаган.
Шу сабабли, даъвогар Андижон шаҳар Қайрағочтаги МФЙ, Ёрбоши
кўчаси 46 манзилда жойлашган “Омборхона” бино-иншоотини демонтаж
қилиш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 212-моддаси
биринчи қисмида, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари
учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланаиши,
мазкур модданинг учинчи қисмида, ўзбошимчалик билан иморат қуриш
натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг
даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс
томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси “Қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат
хизматлари кўрсатилишининг маъмумрий регламенти”нинг 5-бандида,
“Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга
ошириш таъқиқланади” деб кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
05 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва
қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли
қарорининг 2-бандига асосан инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат
қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида;
- бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир конструктив
ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини
тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш;
- қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган
ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма
бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва
демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво аризаси билан
мурожаат қилишлиги белгиланган.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, мазкур ҳолат ҳудудий
инспекция мутахассислари томонидан аниқланганлиги, шунга кўра 2024 йил
30 мартда жамият мансабдор шахси Собиров Алишер Закиржоновичга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддаси 7-қисми билан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жаримага тортилган.
Юқорида қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво талаби бўйича
биринчи инстанция судининг фаол ташаббуси билан 2025 йил 26 августда
қурилиш объекти кўздан (жойга чиқиб) кечирилганида, жавобгар томонидан
ноқонуний тарзда Андижон шаҳар Қайрағочтаги МФЙ, Ёрбоши кўчаси 46-уй
манзилда жойлашган “Омборхона” бино-иншоотлари қуриб битказилган
бўлса-да, бироқ мазкур қурилган бинолар белгиланган тартибда қурилиш-
монтаж ишлари шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан ҳамда
ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги
аниқланди.
Бу билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси биринчи боб, 5-бандининг
биринчи хатбоши талабларига зид равишда ўзбошимчалик билан қурилиш
ишлари олиб борилганлиги маълум бўлган.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантириш хақида асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган
эътирозлари ва кассация суд мажлисида вакилининг берган кўрсатмасида
ишга қурилиш синов лабараторияси ва бино-иншооатларини техник
ҳолатларини ўрганиш бўлими мутаҳасислари томонидан берилган ҳулосада
даъво талабидаги камчиликлар тўлиқ бажарилганлиги қайт этилганлигини
билдирса-да, лекин кассация судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу
эътирозларига қўшилмайди.
Боиси, юқоридаги қурилиш синов лабараторияси ва бино-иншоатларни
техник ҳолатини 2025 йил 16 январда ўрганилгани ва бу ҳақда тадқиқот
ўтказиш гурухи мутахасислари томонидан берилган 06-сонли инструментал
техник ҳулосада жавобгарга тегишли бўлган ва даъво талабида демонтаж
қилиниши лозим деб кўрсатилган Андижон шаҳар Қайрағочтаги МФЙ,
Ёрбоши кўчаси 46-уй манзилда жойлашган “Омборхона” бино-иншоотлари
қурилишида қатор камчиликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, гарчи суд мажлисида жавобгар томонидан низодаги биноиншоатларда белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганлиги билдирлса-да,
бироқ бино-иншоатлар қурилиши Ўзбекистон Республикаси вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 110-сонли Қарори талаблари асосида
суд мажлиси кунида ҳам белгиланган тартибда руйхатдан ўтказилмаганлиги
маълум бўлади.
Ваҳоланки, даъвогар томонидан 2024 йил 5 декабрь куни 11-02/683сонли ҳамда 2025 йил 5 январь куни 10-01/341-сонли огоҳларнтириш хатлари
билан жавобгарга мурожаат қилиб, бино-иншоат белгиланган тартибда
руйхатдан ўтказилганидан сўнг қурилиш қилишлигини, унга қадарли
қурилишни тўҳтатиб туришни, руйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда 2025
йил 1 январь кунга қадар эканлиги, акс ҳолда ушбу бино-иншоатни суд
тартибида демонтаж қилиниши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, кассация судлов ҳайъати,
жавобгарнинг кассация шикояти бўйича биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар етарли эмас деб
ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
302-моддасида, кассация инстанцияси судлов ҳайъати, кассация шикоятини
(протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли эканлиги, мазкур Кодекиснинг 118-моддасида, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан кассация судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган
1 875 000 сўм давлат божини ҳамда 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 299-302-моддалари талабларини қўллаб, кассация судлов
ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Univ rs l l st Lu ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Андижон туманлараро иқтисодий 2025 йил 4 сетябрь кунги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Univ rs l l st Lu ” масъулияти чекланган жамиятидан 1 875 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
“Univ rs l l st Lu ” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 41 000 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан бошлаб бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят
(протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Т. Атабаев
Ҳайъат аъзолари
О. Садиков
У. Бузурходжаев